Юртимизда шундай қобилиятли ёшлар ҳам борки, улар ҳақида биров эшитмаган ёки билмайди. Улар муайян соҳада катта салоҳиятга эга. Ўзи қизиққан йўналиш — дейлик, адабиёт ё санъатга катта-катта мақсадларни кўзлаб, шаҳд билан кириб келган-у, аммо эътиборсизлик туфайли худди қумга тушган томчидек изсиз бўлган.
Жорий йил 5 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ташкил этилган янги тузилма — Республика ёш ижодкорлар ассоциацияси айнан шундай ёшларни излаб топиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш йўлида ўз фаолиятини бошлади.
Бу вазифаларни тўла-тўкис бажариши учун мазкур ассоциация қандай мақсад ва режаларни кўзлаган? Улар ҳам аввалгиларига ўхшаб фақат баландпарвоз гап-сўз, мақтовлар руҳида ўтадиган тадбирбозликлар билан чегараланиб, тор доирада ёшларни бирлаштирган ташкилот бўлиб қоладими? Ёки ҳақиқатан ҳам мамлакатимизнинг чекка-чекка ҳудудларидаги чин истеъдодли ёшларни излаб топиб, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш йўлида хизмат қиладими?
— Бу нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, адабиётга қизиқиши баланд 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча иқтидорли ёшларни бирлаштиради, — дейди Республика ёш ижодкорлар ассоциацияси раиси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Меҳриноз АББОСОВА. — Ассоциациямизнинг асосий мақсади — мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ижод қилаётган, бироқ иқтидорини намоён эта олмаётган ёш истеъдод эгаларини топиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уюшмаган ёшларни бирлаштиришдан иборатдир. Мазкур ишларни амалга ошириш учун юртимизнинг ҳар бир ҳудудида ёш ижодкорлар билан очиқ мулоқотлар уюштирилади. Катта тажрибага эга адабиёт намояндалари иштирокида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ва ўқув машғулотлари ташкил этилади.
Бундан ташқари, истеъдодли ёшларнинг ижод намуналари доимий равишда чоп этилишига кўмаклашади. Илмий-амалий конференциялар ўтказилиб, интернетда ёш ижодкорлар майдони яратилади. Ушбу вазифалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔84
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔189
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔178
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил