Давр нафаси      Бош саҳифа

БУ ЙИЛГИ МАКТАБ ФОРМАСИГА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР ҚЎЙИЛГАН?

Янги ўқув йили бошланиши арафасида ота-оналарни фарзандига мактаб формасини харид қилиш масаласи ўйлантиради. Шу сабабли ҳамма бозорга ҳали кийим-кечак, ҳали ўқув қуроллари сотиб олгани  ошиқади. Республикамизда ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган мактаб ярмаркалари эса бу борада барчага асқатади.

БУ ЙИЛГИ МАКТАБ ФОРМАСИГА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР ҚЎЙИЛГАН?

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан «Баркамол авлод» республика болалар ижодиёти марказида кўргазма уюштирилди. Унда йигирмадан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этиб, ўғил ва қиз болалар учун сифатли, қулай мактаб формалари, пой­абзаллар, спорт кийимлари ҳамда ўқув қуролларини намойиш қилди.

— Бу йилги кўргазмадан ҳам замонавий, ҳам сифатли, энг муҳими, қулай бичимга эга мактаб формаларимиз ўрин олган, — дейди «Шарқ либослари» дизайн маркази раҳбарининг ўринбосари Камола Ғуломова. — Бунда асосий эътибор либоснинг матосига қаратилган. Ҳозир пахтадан тайёрланган, соғлиқ учун фойдали, ҳавони яхши ўтказадиган кийимларга талаб катта. Буни назардан четда қолдирмаслик керак. Айтишим мумкинки, бу йилги кўргазмада пушти рангли кофта ва кулранг сарафанлар кўпчиликка манзур бўлмоқда.

— Мактабда ота-оналар раиси сифатида форма танлаш вазифаси зиммамга юклатилган, — дейди Малика ­Шоабдураҳимова. — Очиғи, қандай кийим олишга бошим қотганди. Аммо кўргазмага келиб, масалага осонгина ечим топдим. Синф раҳбари билан айланиб, бу ердан исталган кийимни топиш мумкинлигига амин бўлдик. Бир-биридан чиройли мактаб формаларининг нархи ҳам ҳамёнбоп экан: костюм-юбкалар 75 минг сўмдан. Буюртма берилса, чегирмаси бор дейишди. Айниқса, маҳсулотни пластик карта орқали ҳам харид қилиш имконининг мавжудлиги қувонарли ҳол.

Бу йил мактаб бозорларида сотилаётган маҳсулотлар нарх-навосининг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда уларда тўлов терминалининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва солиқ идоралари доимий назоратни йўлга қўйган.

Ноилахон АҲАДОВА




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔106

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔201

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔190

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар