Ҳозир ижтимоий тармоқдан фойдаланмаслик замондан орқада қолишдай гап. У кимлар учундир дўстлар билан мулоқот қилиш воситаси, бировга иш жараёнида яхшигина кўмакчи...
Яна кимлардир учун эса ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш қуролидир. Бугун ижтимоий тармоқлар янгилик тарқатишда ҳатто мана-ман деган сайтларни ҳам ортда қолдиряпти.
Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Uzinfocom» ва «Ziyonet» марказлари ҳамкорлигида мамлакатимизда янги — davra.uz ижтимоий тармоғи ишлаб чиқилди. Хўш, мазкур тармоқни яратишдан мақсад нима? Унинг қандай афзалликлари, имкониятлари бор?
Тармоқ фаолияти билан боғлиқ шу ва бошқа муҳим саволларга Алоқа тарихи музейида бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ziyonet» ресурс маркази бўлим бошлиғи Бахтиёр НОСИРОВ атрофлича маълумот берди.
— Uz домени ҳудудида 37 ижтимоий тармоқ рўйхатдан ўтган, аммо уларнинг аксарияти барқарор ишламайди, — деди Б.Носиров. — Ишлайдигани ҳам фаол эмас. Чунки уларда фойдали ва қизиқарли маълумотлар йўқ. Оқибатда, ёшларимиз хорижий ижтимоий тармоқларни маъқул кўрмоқда. Уларда эса ҳар хил салбий маълумотлар, беҳаё расмлар, зўравонликни тарғиб қиладиган ролик ёки видеолар кўп. Бу эса ёшларимиз маънавиятига салбий таъсир қилиши тайин. Davra.uz ижтимоий тармоғини ишга туширишдан мақсад ҳам ёшларимизни ўзимизга қайтаришдир.
— Davra.uzда қандай рўйхатдан ўтилади?
— Бошқа ижтимоий тармоқлар сингари. Фақат бунда фойдаланувчининг телефон рақами кўрсатилиши шарт эмас. Ижтимоий тармоқда id.uz орқали ҳам авторизациядан ўтиш мумкин.
— Davra.uzнинг ишлаш механизми рақобатбардошми?
— Бунда барча асосий функциялар, дейлик, «facebook.com» ё «одноклассники.ру»дан қолишмайди.
— Фойдаланувчи тармоқда нималарни амалга ошириши мумкин?
— Барча танишини топиши, қизиқишлари бўйича очиқ ва ёпиқ гуруҳлар ташкил этиши мумкин. Саҳифалар яратиш ёки бу тизимни бизнесни ривожлантириш сифатида ҳам қўлласа бўлади. Фойдаланувчи унинг стандарт хизматларидан матн, расм ва видеоларни жойлаштириши, лайклаши, изоҳлаши ҳамда мессенжерда мулоқот қилиши мумкин.
— Қўшимча қандай қулайликлари бор?
— Davra.uzнинг Tas-IX тармоғида ва uz домени ҳудудида жойлашгани ҳар хил салбий маълумотларни камайтириш имконини беради. Бундан, айниқса, ота-оналар мамнун бўлади. Тармоқда фойдаланувчига имкон қадар фойдали маълумотлар бўлишини таъминлашга ҳаракат қиламиз.
— Тармоқнинг мобиль иловаси ҳам ишга туширилганми?
— Ҳа, жуда тез ишлайди. Келажакда ушбу ижтимоий тармоқни ўхшаши йўқ қизиқарли хизматлар билан бойитишни режалаштирганмиз.
— Айни пайтда davra.uz нинг оммавийлик даражаси қандай?
— Ҳозирда ушбу янги ижтимоий тармоқда 2,2 мингдан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Қизиқишлар бўйича 50 саҳифа ва 60 гуруҳ очилган. Шу билан бирга, турли тадбирлар яратилиб, унга танишларни таклиф қилиш мумкин.
Назира ТЎХТАМИШОВА
ёзиб олди.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔78
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔188
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔177
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил