Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда хорижлик ва фуқаролиги йўқ шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой сотиб олишга белгиланган шартлар асосида рухсат берилди. Ушбу тоифа шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олиши ва унинг шартларига Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 527-сонли қарорида ойдинлик киртилган, дея хабар тарқатди Norma.uz.
Ҳужжатда харид қилинаётган кўчмас мулкнинг тури, нархи ҳамда давлат божи миқдори аниқ белгилаб берилган.
Биринчи талаб — фақат янги қурилган уйлардан харид қилиш мумкин. Янги қурилган уйлар деганда эксплуатацияга топширишига 3 йилдан ортиқ вақт бўлмаган тураржой объектлари тушунилади.
Иккинчи, тўлов банк ҳисоб рақами орқали амалга оширилади. Чет эл фуқаролари эса хорижий валютани Ўзбекистоннинг ваколатли банкларига сотиш орқали олинган миллий валютада банк ҳисоб рақами орқали амалга оширади.
Учинчи, харид қилинадиган кўчмас мулкнинг нархи ва унга мос равишда давлат божи қиймати қуйидагича белгиланган:
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароси — энг кам иш ҳақининг 2500 баравари миқдоридан кам бўлмаган нархда. Давлат божи — шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида;
Тошкент шаҳри ва вилоятига Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидан келган ва ўша жойда доимий пропискага эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс — энг кам иш ҳақининг 2500 баравари миқдоридан кам бўлмаган нархда; Давлат божи — шартнома суммасининг 5 фоизи;
Тошкент шаҳри ва вилоятига бошқа мамлакатдан келган, яшаш гувоҳномасини қўлга киритган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс — битим имзоланган кунда Марказий банк курси бўйича 150 минг АҚШ доллари миқдоридан кам бўлмаган нархда. Давлат божи — шартнома суммасининг 10 фоизи;
Кўчмас мулк харид қилинганидан сўнг 3 йил ичида олди-сотди, алмаштириш ёки совға қилиш шартномаларини нотариал расмийлаштириш учун энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Ушбу санаб ўтилган шартлар асосида кўчмас мулк харид қилган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилишга даъвогарлик қила олади.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔108
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔201
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔190
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил