Давр нафаси      Бош саҳифа

ДИЛДАГИ ГАПЛАР ДАВРАСИ

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

ДИЛДАГИ ГАПЛАР ДАВРАСИ

Бу сўзлар шу муқаддас юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг қалб амрига, ҳаёт шиорига айланмоқда. Юртга фидойи бўлиш нима? Барчамиз оиламиз фаровонлиги, тинчлиги, фарзандларимиз келажак-камоли учун тинмай меҳнат қилаётганимизнинг ўзи ҳақиқий фидойилик эмасми? Юртга чин фидойилик мана шундан бошланса, эҳтимол...

Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ўтган маданий-маърифий тадбирлар, аҳоли билан самимий суҳбатларда бу фикрлар алоҳида қайд этилди. Мамлакатимизда, хусусан, Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари ва буларнинг барчаси одамлар онг-шуурида қанчалик акс-садо бераётгани мулоқотларнинг бош мавзуси бўлди.

Президентимизнинг шу йил 27 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган учрашувларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Бадиий академия аъзолари, олимлар ва маънавият тарғиботчилари қатнашди.

Элимиз ҳамиша шоир ва ёзувчиларини ардоқлайди, улар билан суҳбатлашишга, орзу-интилишлари, дарду ташвишларини баҳам кўришга интилади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, шоир Саъдулла Ҳаким, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Маматқул Ҳазратқулов, таниқли адиблар Асад Дилмурод, Абдусаид Кўчимов, шоир ва ёзувчилардан Азим Суюн, Хосият Бобомуродова, Собир Ўнар, Фармон Тошев, Нодир Жонузоқ, Зулфия Мўминова, Ойдиннисо ва бошқалар билан Пастдарғом, Пайариқ, Тайлоқ ва Ургут туманларида ўтган учрашувлар ҳам жонли ва самимий руҳда ўтди. Улар мустақиллик улуғ неъмат экани, истиқлол туфайли халқимизнинг онгу тафаккури юксалиб, ҳаётга муносабати тубдан ўзгаргани, аҳоли турмуш фаровонлиги йил сайин ошиб бораётгани ҳақида ҳаётий мисоллар билан сўзлаб берди.

Мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар шаҳар ва қишлоқларимизни обод этиш, халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Буни Самарқанд вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Мисол учун, вилоятда 2017 — 2020 йилларда қарийб йигирма минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, унинг ўрнида картошка, сабзавот, озиқа ва мойли экинлар экиш, интенсив боғлар ташкил этишга киришилди. Бу орқали ерлардан юқори ҳосил олиш билан бирга, аҳоли дастурхони тўкинлиги таъминланади. Қўшработ туманидаги «Оқтепа унумдор замини» фермер хўжалигида 160 гектар, «SAGagro» масъулияти чекланган жамиятида 403 гектар майдонда интенсив ёнғоқзор ташкил этилгани ерларимиздан юқори даромад олишда улкан лойиҳа ҳисобланади.

Шаҳар ва қишлоқларда аҳоли учун янгиланган лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилмоқда. Жорий йил охиригача вилоятда 1758 та ана шундай уйлар ўз эгаларига, ёш оилаларга топширилади.

Тайлоқ туманида ўтган учрашувда ёшлар ҳам фаол иштирок этди. Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилгани, интилувчан ва фаол ёшларга, тадбиркор йигит-қизларга катта имконият ва имтиёзлар берилаётгани минглаб ёшларни янги-янги ташаббусларга ундаётгани қайд этилди.

Учрашувда қаламкаш ёшлар ўз ижод намуналаридан ўқиб, устоз адибларнинг маслаҳат ва тавсияларини олдилар.

Тадбирлар доирасида Самарқанд шаҳрида «Самарқанд адиблари» китоби тақдимоти ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси аъзолари, рангтасвир усталари ва ёш ижодкорларнинг расмлар кўргазмаси, таниқли шоирлар иштирокида мушоира ўтказилди.

Ҳусниддин БЕРДИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔7

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔6

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 7    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 6    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар