Давр нафаси      Бош саҳифа

ГУЛЛАЁТГАН ЁШЛИК ЧОҒЛАРИ...

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонини ўқиб

ГУЛЛАЁТГАН ЁШЛИК ЧОҒЛАРИ...

...Иқтисод йўналишида таҳсил олаётган танишим бор. Интилувчан, ташаббускор, иқтидорли талаба. Бир одати бор: байрам кунларни санаб юради. Дунёнинг қайси мамлакатида қачон қандай байрам нишонланишини ёддан билади. Яқинда учрашиб қолдик. Оғзи қулоғида.

— Ака, байрамларимиз яна биттага кўпайди, — дейди қувониб. — Бу кун биз — ёшлар учун кутилмаган совға, юксак ишонч байрами бўлди.

У Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун — 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни», деб эълон қилинганини назарда тутаётган эди.

Шу тариқа суҳбатимиз Президентимиз фармонининг мазмун-моҳиятига ўтди.

— Туққан жойда туғинг тик, деган мақол бежиз айтилмаган, — дейди у. — Халқимиз доно, топиб гапиради, ҳақ айтади. Ватан — бу инсонга тақдим этилган энг улуғ неъмат. Унинг қадрига етиш, авайлаб-ардоқлаш, тараққиётига хизмат қилиш — олий бахт. Айтинг, ҳозир ўқийман, илм қиламан, ўсиб-улғаяман, деган ёшлар учун нима етмайди? Барча шароит муҳайё, имтиёзлар етарли. Янги фармон бизга янада куч-ғайрат, зўр илҳом бағишлади. Ўзимизни кўрсатадиган, юртимизга хизмат қиладиган ёшдамиз. Ака, кўнглимга тугиб қўйдим, фармонда таъсис этилган «Мард ўғлон» давлат мукофотини олишга ҳаракат қиламан.

Дарҳақиқат, Президентимизнинг мазкур фармони билан янги ташкил қилинган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи «Ёшлар — келажак бунёдкори» шиори остида ёшларнинг том маънодаги суянчига айланиши шубҳасиз. Фармонда ташкилот фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгилаб берилган. Унга кўра, ёшларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч ҳиссини қарор топтириш, пухта билим эгаллашлари, малакали мутахассис бўлиб етишишлари учун зарур шароитлар яратиш, маънавиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ёшлар сиёсати борасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш каби бир қатор чора-тадбирлар ­Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида белгиланган.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганига қарамай, ёшларнинг кенг қатламларига дахлдор бўлган долзарб масалалар мавжудлиги таъкидланган. Бунда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ўз зиммасидаги мақсад ва вазифаларни тўлақонли ҳаётга татбиқ этолмагани, том маънода Ўзбекистон ёшларини буюк мақсадлар сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган оммавий ҳаракатга айлана олмагани қайд этилган.

Мазкур йўналишдаги камчиликларни бартараф этиш, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини мустаҳкам ҳимоя қилиш мақсадини кўзда тутувчи фармон мамлакатимиз ёшлари учун айни муддао бўлди.

Тарих гувоҳ, бу муқаддас заминимиздан не-не буюк алломалар, давлат арбоблари етишиб чиқмаган. Уларнинг шонли йўли, ҳикматию фалсафаси бугун ҳам ўз қийматини йўқотган эмас. Буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик ва фидойилик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб келмоқда.

Президентимиз фармонида бу жиҳатлар алоҳида эътиборга олиниб, мамлакатимизнинг барча ҳарбий академик лицейларига «Темурбеклар мактаби» номи берилди. Эндиликда бундай шарафли номдаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларимиз юртимиз шаънини, осойишталигимизни муносиб ҳимоя қиладиган етук фарзанд бўлиб камол топади.

— Бундан барчамиз — устозлар, ота-оналар, ёшларимиз ниҳоятда фахрландик, — дейди Тошкент шаҳридаги ҳарбий академик лицей директори ўринбосари Ўринбой Бобоёров. — Лицейимизга «Темурбеклар мактаби» номи берилганини эшитган меҳнат таътилидаги ўқитувчиларимиз ҳам келиб, янги ўқув йили режасига ўзгартиш киритмоқда. Бу бизга катта масъулият юклади. Энди Соҳибқирон бобомизга муносиб бўлишга барчамиз бирга ҳаракат қиламиз.

Фармон асосида «Ёшлар нашриёти уйи» ташкил қилинмоқда, «Қизларжон» журналини очиш кўзда тутилган.

Дилобар Маматова бу йил Навоий давлат педагогика институтининг она тили ва адабиёти факультетини тамомлади. У ҳозир пойтахтда. Журналистика факультетининг олий журналистика курсига ҳужжат топширгани келган.

— Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилгани менга алоҳида мамнуният бағишлади, — дейди у. — Президентимизнинг бу борадаги фармонини ўқиб кўнглим тоғдек улғайди. Шеърлар машқ қилиб тураман. Ёшлар нашриёт уйининг ташкил этилиши айни муддао. Мазкур нашриётда биз каби ёшларнинг илм-фан, адабиётга доир китоблари чоп этилади. Бу ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашда ғоят аҳамиятлидир. «Қизларжон» журнали ҳам мамлакатимиз қизларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш, улар орасида ҳақиқий етакчиларни тарбиялаш ишларида яқин кўмакчига айланишига шубҳа йўқ. Биз ҳам шу юксак эътиборга муносиб фарзанд бўлишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Яна бир гап. Фармонда мамлакатимиз ёшлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида ишлаётган ходимлар учун қатор имтиёз ва шароитлар яратилиши белгиланган. Бу ҳам ёшларимизнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади.

...Фармонни қайта-қайта ўқийман. У биз — ёшларни янгидан-янги муваффақиятлар сари ундайди.

 

Улуғбек АСРОРОВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔52

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔154

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔182

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 52    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 154    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 182    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 213    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 200    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар