«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг асосий фаолиятидан бири — кам таъминланган оилаларнинг бемор фарзандларига беғараз ёрдам кўрсатиш. Бунда турли ташхисдаги, туғма нуқсони бор болалар фонд орқали хорижий клиникаларда бепул операция қилиниб даволанади.
— Фондимиз амалга ошираётган лойиҳаларни асосан, халқаро хайрия ташкилотлари молиялаштиради, — дейди «Соғлом авлод учун» фонди бошқаруви раиси ўринбосари Нозимжон МЎМИНОВ. — Бемор болалар жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун Германия, Корея ва Ҳиндистон каби давлатларга юборилади.
— Хорижга операцияга олиб боришга эҳтиёжи бор болалар қандай танлаб олинади?
— Уларни аниқлашда, биринчи навбатда, болаларнинг ижтимоий аҳволи инобатга олинади. Болалар саралангач, беморларни германиялик, кореялик ва ҳиндистонлик тиббиёт вакилларидан иборат гуруҳ йилда бир марта мамлакатимизда уюштириладиган тиббий кўрикдан ўтказади. Ушбу кўрик хулосасига кўра, дарҳол операция қилиниши лозим бўлган болаларни хорижлик шифокорларнинг ўзи танлаб олади. Шу тариқа, тиббий кўрикдан ўтказиладиган 2 ёшдан 12 ёшча бўлган болаларнинг кўпи билан 30 нафари олиб кетилади.
— Ота-она бемор фарзандини хорижда бепул операция қилдириши учун кимга мурожаат этиши керак?
— Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар бемор фарзандини хорижда операция қилдириши учун «Соғлом авлод учун» фондига ёки унинг жойлардаги ҳудудий филиалларига мурожаат қилиши мумкин.
— Операция билан боғлиқ барча харажатларни фонд юз фоиз қоплайдими?
— Ота-она фақат хорижга чиқиш ҳужжатлари ва йўл харажатларининг (авиачипта бунга кирмайди) маълум қисмини тўлайди. Қолган молиявий томонини асосан фонд кўтаради.
— Айни пайтда неча нафар бемор бола фонд ёрдамида операция қилиниши учун навбатда турибди? Қанчаси ўз дардига шифо топди?
— Ҳозирги кунда фонд ҳисобида юрак хасталиги ва туғма нуқсон касаллиги бўйича 500 дан ортиқ бемор бола навбатда турибди. Ўтган йили фонд кўмагида 1000 нафар бола бепул операция қилинди. Бундан ташқари, биргина жорий йилда 200 нафардан ортиқ бемор болалар хорижлик мутахассислар томонидан Бухоро вилоятида бепул жарроҳлик амалиётидан ўтган.
Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,
«Оила даврасида» мухбири
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил