— Жорий йилдан юртимиздаги олий таълим муассасаларида сиртқи бўлим очилиши ҳақида эшитдим. Аммо бундай имкониятдан ҳамма ҳам фойдалана олмас экан. Ҳақиқатдан шундайми? Шу ҳақда тўлиқ маълумот берсангиз.
Шоҳруҳ ЖАЛОЛОВ,
Жиззах вилояти
Саволга Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг Кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини методик таъминлаш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Барно РАЖАБОВ жавоб берди:
— 2017–2018 ўқув йилидан бошлаб Тошкент Ахборот технологиялари университети, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Навоий кон-металлургия институтида сиртқи бўлим очилмоқда. Бу олийгоҳларда сиртқи бўлимда ўқиш истагида бўлган абитуриентга учта шарт қўйилади. Биринчиси, абитуриент мазкур олийгоҳларнинг қай бирига ҳужжат топширмоқчи бўлса, аввало, унинг йўналишига мос келадиган ўрта-махсус касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлиши керак. Иккинчиси, абитуриент темир йўллари, кончилик ёки ахборот коммуникациялари бўйича сиртқи бўлимда ўқиш истагида бўлса, у шу соҳада камида уч йиллик меҳнат стажига эга бўлиши лозим. Ва охиргиси, абитуриентга ўз соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлиши учун унга фаолият юритаётган корхона ёки ташкилотдан махсус тавсиянома берилиши талаб этилади.
Абитуриент юқоридаги талабларга мос келган тақдирда белгиланган олийгоҳлардаги сиртқи бўлимларга имтиҳон топшириши мумкин.
Ўз мухбиримиз
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил