Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Унда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, тотув ва баҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган савобли амаллар ва тарғибот ишлари ташкил этиш алоҳида таъкидланган.
Рамазон руҳий покланиш ва маънавий юксалиш ойидир. Жорий йил Рамазон ойининг бошланиши 27 май кунига тўғри келмақда. Бу муборак ойнинг кириб келиши қалбимизга хурсандчилик олиб киради ва гуноҳлардан онадан туғилгандек пок бўлишга умид пайдо қилади.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): «Рамазон кириши сабабли хурсанд бўлган кишининг жасадини Оллоҳ дўзахга ҳаром қилади», деганлар. Чиндан ҳам бу ой хурсанд бўлишимизга арзигулик кўплаб фазилат ва хусусиятларга эга. Унинг бошқа ойлардан афзаллиги ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган:
«Рамазон ойи — одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир».
Олимлар мазкур оятни шарҳлаб, барча илоҳий китоб ва саҳифалар Рамазон ойида нозил қилинганини айтиб ўтишган. Яна бир ривоятда: «Қуръон дунё осмонига Қадр кечасида бир йўла нозил қилинди. Сўнгра, ундан кейин йигирма (уч) йил мобайнида бўлиб-бўлиб нозил қилинди», дейилган. Қуръони карим ҳамда бошқа илоҳий китоб ва саҳифаларнинг Рамазони шарифда нозил қилиниши бу ойнинг улуғлигидан далолат қилади.
Рамазон ва унинг рўзаси гуноҳларга каффоратдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): «Кимки Рамазон рўзасини иймону ихлос билан тутса, ўтган барча гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.
Рўзанинг мукофоти жаннатдир. Банда учун энг катта хушхабар гуноҳларининг кечирилиши ҳисобланади. Гуноҳлардан пок бўлган банданинг борар жойи жаннат.
Бу ойда минг ойдан яхшироқ Қадр кеча бор. Ундаги ибодат — яхшиликларга бериладиган савоб ва хайр-баракалар шу даражада кўпдир. Ким ўша муборак кечани беҳуда ўтказса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлади. Аксинча, ибодат билан ўтказса, катта савобларни қўлга киритади.
Рамазон ойининг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, уни яхшилик ва саховат ойига айлантириш ўзимизнинг қўлимизда. Бу борада Имом ал-Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий каби улуғ аждодларимизнинг қилган ишлари бизга ўрнак бўлади. Улар Рамазон ойига ўзгача тайёргарлик кўришган. Хусусан, бева-бечоралар, мискину фақирлар ҳам Рамазон ойини ўзига хос хурсандчилик билан ўтказиши учун ёрдам кўрсатишган.
Буюк аждодларимиз қадрлаб келаётган асрий анъаналаримиз бугун ҳам ўзига хос тарзда давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари имзолаган қарорда ҳам эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларини ободонлаштириш бўйича олиб бориладиган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилиши эътибор ва эътирофга лойиқ масаладир. Шундай тинч-омон кунларда биз қиладиган яхшиликлардан оила аҳлимиз, маҳалла-кўй, эл-юртимиз ҳамда ушбу кунларни кўрмасдан ўтиб кетган, ҳозирда биздан дуо умидида ётганлар ҳам баҳраманд бўлиши зарур.
Рамазони шариф ҳақиқий синов ойидир. Бу ойда нафақат рўзадорлар, балки барча кишилар ҳавои нафсини жиловлаб, иродасини мустаҳкам қилиб, гуноҳ ишлардан сақланиши, бу муборак ойнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва яхшиликлар қилиб қолиши керак.
Маъмуржон ЭРКАЕВ,
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудирининг ўринбосари
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔84
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔189
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔178
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил