— Тошкент шаҳри атрофида электр поездлар ҳаракати йўлга қўйилиши ҳақида эшитдим. Бу қачон қурилиб, ишга туширилади?
Ботир БАҲРОМОВ,
Тошкент шаҳри
— Мазкур янги темир йўл Отчопар ҳудудидан бошланиб, катта ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатланади ва яна шу ернинг ўзида тугайди, — дейди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бош менежер-бош муҳандиси Ҳуснутдин ХАСИЛОВ. — Бу жой танланишига сабаб эса, энг кўп йўловчи оқимининг 15 фоизи (тахминан 16 минг киши) «Абу Сахий», «Чилонзор буюм бозори», «Карвон бозори» ҳудудига тўғри келгани аниқланган. Темир йўл узунлиги 71 километрни ташкил этади.
Темир йўл икки томонли бўлиб, улар бир-бирига қарама-қарши ҳаракатланади. Ҳар бир йўлда бешта поезд юради. Улар орасидаги интервал ўн дақиқа. Бекатлар сони 26 та, биттадан депо ва подстанция ўрин олган.
Темир йўл автомобиллар ҳаракатланадиган йўллар билан кесишмайди. Улар йўлнинг ё тагидан ё устидан ўтади. Бу айланма темир йўлни уч-тўрт йилда қуриб битказиш режалаштирилган.
Ўз мухбиримиз
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил