Пешкў туманидаги халқ қабулхонаси олдида турсам, ёши тўқсонларга бориб қолган онахон келиб қолди.
— Бачам, Президент халқни қабул қиладиган жой шуми?..
Эшик олдида онахон билан бироз суҳбатлашдик. Пенсияга чиқишдан олдин нима иш қилгансиз, десам, онахон: «Э… эсимни таниганимдан бери даладаман», деб жавоб берди. Чиндан ҳам умрининг қарийб етмиш йилини далада ўтказган экан. Чўлнинг бир чеккасида яшовчи қўли қадоқ бу инсон энди астойдил давлат раҳбари билан учрашгани келибди.
— Кафтдеккина бўлса ҳам ер сўрамоқчиман. Ахир, деҳқон учун ерсиз ҳаёт ҳаётми!
Онахоннинг шижоатига қойил қолмай илож йўқ. Зуваласи меҳнатда пишган бундай инсонлар умр мазмунини ҳалол меҳнат ортидан келадиган фароғатли турмушда, фарзандлар, невара-чевараларнинг бахту саодатида деб билади.
…Пойтахтимизда Халқаро пресс-клубнинг куни кеча ўтказилган навбатдаги сессиясида Ички ишлар вазирининг шахсан ўзи қатнашиб, журналистлар ва жамоатчиликнинг саволларига жавоб берди. Бугун бундай мулоқотлар халқ учун унча катта янгилик бўлмай қолди. Илгари тумандаги кичик бир раҳбар билан юзма-юз бўлишни хаёлига ҳам келтирмаган халқимиз бугун барча раҳбарлар билан бемалол юзлашиш имконига эга бўляпти. Ҳатто раҳбарлар йиғилиб, олис ҳудудлардаги аҳоли ҳузурига бориб, уларнинг дардига қулоқ тутяпти. Депутатлар, масъуллар уйма-уй юриб, халқнинг ҳолидан хабар оляпти, муаммоларини ўрганиб, мувофиқ ечим топишда кўмакдош бўляпти. Бу — катта-кичик раҳбарларнинг, давлат идораларининг халқ хизматига камарбаста бўлаётганининг кичик бир кўриниши, холос.
Баъзиларда «умри тинимсиз меҳнатда ўтган онахон ёши бир жойга бориб қолганида ерни нима қилади? Фарзандлари топганини еб ўтираверса бўлмайдими?», деган мулоҳаза туғилиши мумкин. Оиладаёқ болаликдан ҳалол меҳнатга ўрганган киши ўз кучи билан топган бир бурда нонини дунёдаги энг лаззатли таом каби истеъмол қилади. То тирик экан, меҳнатсиз нон ейиш ёки ўзгалар нонига шерик бўлиш уларнинг ҳаёт тарзига буткул ёт. Улар бундай яшашни текинхўрлик, боқимандалик деб билади. Шунинг учун ҳам қаерда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, ўзининг инсоний вазифасини бажариш — ҳалол меҳнат қилишни афзал кўради...
Халқ қабулхоналари ташкил қилинганига кўп бўлмаса-да, уларга шу пайтгача минг-минглаб мурожаатлар тушяпти. Бу нимани билдиради? Тўғри, шу йўл билан анча фуқаронинг оғири енгил, муаммоси бир зумда ҳал бўляпти. Шу билан бирга, жойларда ҳалиям айрим масъулият нелигини ҳис қилолмаётган раҳбарлар борлигини инкор этиб бўлмайди. Маълумотларга кўра, халқ қабулхоналарига тушаётган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилиниши мумкин бўлган, маҳаллий амалдорлар билан боғлиқ оддий масалалар экан. Улар халқ қабулхонаси аралашгач, бир зумда осонгина ечиляпти. Аммо халқ қабулхонасига мурожаатларнинг кети узилгани йўқ. Айрим раҳбарлар саҳармардонда туриб, эртанги кун қайғусида Президент билан учрашиш учун йўлга чиққан онахон сингари уйғониб, ўз вазифасини тезроқ англаб етиши шарт. Ўзимизни ишлаётгандек қилиб кўрсатиш ёки ҳамма ишни фақат қоғоздагина дўндириб қўйиш бугунги куннинг талабларига мутлақо зид эканини даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Энди ростакамига бел боғлаб ишлаш даври келди.
Яхшилик қилган кишини ҳамма яхши кўриши табиий. Ўз вазифасини сидқидилдан бажариш эса энг катта яхшиликдир. Яхшилик ўзи каби бошқа бир яхшиликларга йўл очади. Яхшиликлар соҳибига айланган кишидан ҳамма рози бўлади.
Онахон ҳам ҳокимликдан муносиб жавоб олгач, давлатимиздан ана шундай рози бўлганча, алқай-алқай чиқиб кетди...
Камолиддин ШАМС
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔52
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔154
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔182
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил