Давр нафаси      Бош саҳифа

ХАБАРЛАР ТАҚДИРНИ ЎЗГАРТИРАДИ

...Ҳамқишлоғимизнинг урушга кетган уч ўғли жанг майдонида ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар ҳамманинг юрагини жунбушга келтирди. Оналар худди ўз фарзандини йўқотганек эзилиб йиғлади, оталар совуқ урушнинг аламини ичига ютиб эзилди. Яқин инсонидан анчадан буён мактуб олмаганларнинг кўзига дунё қоронғу бўлиб кетди.

ХАБАРЛАР ТАҚДИРНИ ЎЗГАРТИРАДИ

Шу орада яна бир қўшнимизнинг ўғлидан «қора хат» келди. Худди офатдек устимизга ёпирилиб келаётган бу совуқ хабарлар кундан-кун ҳаётимизни остин-устин қилиб юборарди...

Кунларнинг бирида бизнинг эшигимизни ҳам қоқиб келишди. Урушга тайёрлов учун келган ҳарбий хизматга чақирув қоғози турмуш ўртоғидан айрилган муштипар аёлнинг икки ўғлидан бирини бағридан юлиб олди. Совуқ хабардан онамнинг оҳу фиғони фалакни тутди. 1944 йил 21 октябрда уйдан жанг майдони сари йўл олдим.

Ҳаётимнинг баҳорини қурол кўтариб, ертўлада ҳарбий машқлар ўтаб ўтказдим. Жанг майдонига киришга тайёргарлик кўрар эканмиз, бу ишни тезроқ амалга оширишни, мени онаизоримдан, акамдан тортиб олган урушни ниҳоясига етказишни хоҳлардим. Шу истак билан тунни тонгга улаб, кунларимнинг ҳам қандай ўтганини сезмадим. Ниҳоят, қанчадан-қанча алп йигитларнинг қони тўкилган жойга шахдам одимлар билан кириб кетдим. Шу пайт яна менинг, бутун инсониятнинг тақдирини ўзгартириб юборадиган хабарни эшитдик. 1945 йилнинг 2 май куни жанг майдонидагилар биз томонга қараб «уруш тугади, уруш тугади», деб қувончдан бақиришарди.

Умр йўлимда турли хабарлар сабаб юзага келаётган бурилишлар шу ерга келганда мени ёруғ кунлар сари юзлаштиргандек бўлди. Кўнглимда пайдо бўлган биринчи илинж кўзи соғинчга айланган онамнинг дийдори бўлди.     

Баъзан инсон вақт ўтиб, улгурмай қолган ишларига ич-ичидан ачиниш туяди. Ортга қайтариб бўлмас кунларнинг алами эса жуда аччиқ бўлар экан. Бирини бири қувиб келаётган совуқ хабарлар ортга чекингандай бўлиб, анча хотиржам тортиб қолган эдим. Аммо хато қилган эканман, ҳар дарднинг оғир асорати бўлгани каби уруш ҳам ҳаётимга қора тамғасини босди.

Онам вафот этибди… Наҳотки, яна бир бор волидамнинг тиззасига бош қўйиб, эркалана олмасам, ўғил бўлиб битта рўмол олиб беролмасам... Алам заҳридан алангаланган бу олов тобора кучайиб борарди. Кўз олдимда мени кузатаётиб, қўллари қалтираб нон тишлатган онамнинг сиймоси келганимда тупроққа айланган эди...

…Мана, тўқсонни ҳам қоралаб қўйдик. Бошимиздан не-не кунлар ўтмади. Лекин бундай фаровон ҳаёт кечириш фақат орзу эди. Тинчлик оғушида, инсонлар ҳаётини яхшилаш йўлида олиб борилаётган хайрли ишларнинг хушхабари урушда яраланган юрагимизга малҳам бўляпти.

Айвонда чой ичиб ўтирсам, беш-олти киши «отахон, яхши ўтирибсизми?», деб кириб кел­япти. Қўлида совға-саломлар. Кўриша туриб, қўлимга бели букилмаган бир даста пул тутқазишди. Машина олиш учун сертификат беришди. Яқинда Умра амалини бажариб қайтган эдим. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг Ҳаж сафарига боришида имтиёзлар берилишини эшитиб, қалбимда муқаддас жойларни яна бир бор зиёрат қилиш истаги пайдо бўлди. Қилган меҳнатимиз, чеккан заҳматимиз эътибордан четда қолмаяпти.

Энди эшигимизни тақиллатиб келаётганларнинг хушхабаридан янада яшариб, қувватимга қувват қўшилиб бораётгандек. Кунда бир-икки марта гилос, олма, олхўри каби мевали дарахтлар экилган боғимни айланиб чиқаман. Тупроғи олтин юртда пишган меваларнинг ҳосилини набираларим, келажак авлод тинч-хотиржамликда ейиши насиб этишини сўраб дуо қиламан. 

Анорбой ЖАЛИЛОВ, 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔108

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔201

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔190

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар