Давр нафаси      Бош саҳифа

РАҲБАРЛАР МАСЪУЛИЯТИ ВА ШАХСИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

мамлакат ривожи ҳамда аҳоли розилигини таъминлайдиган муҳим омил

Ўтган уч ойда мамлакатимизни ривожлантиришнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари қандай бўлди? Тармоқлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш ишлари нечоғли самара беряпти?

РАҲБАРЛАР МАСЪУЛИЯТИ ВА ШАХСИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

Ишлаб чиқариш корхоналари ва минтақаларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини оширишга қаратилган дастурий чоралар натижаси қандай?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 апрелда жорий йилнинг I чораги якунларига бағишланган йиғилишида айни шу масалалар атрофлича муҳокама этилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 14 январида республика Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2017 йилги иқтисодий дастурнинг устувор вазифалари бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тизимли амалга оширилмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилиб, Президентнинг Халқ қабулхоналари «Инсон манфаати — ҳар нарсадан улуғ» деган эзгу ғоянинг ҳаётий ифодасини кўрсатмоқда.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури тадбирларини фаол амалга ошириш бошланди. Хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилишни янада таъминлаш ва давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш чора-тадбирлари амалга оширилиши тадбиркорлик фаолияти сезиларли даражада ўсишига ва жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнеснинг 13,6 мингдан ортиқ ёки 2016 йилнинг худди шу давридагига қараганда 64 фоиз кўп янги субъектлари ташкил этилишига кўмаклашди.

Айни пайтда мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва вилоятлар ҳокимлари эътибор қаратиши зарур бўлган вазифалар кўрсатиб ўтилди. Жумладан, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тасдиқланган ўртача муддатли дастурларини, шу жумладан, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани, қишлоқ жойларда ва шаҳарларда арзон уйлар қуришни жадаллаштиришни сўзсиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши зарур.

Мамлакат Президентининг шу йил 12 апрелда пойтахтнинг Чилонзор туманига ташрифи давомида аниқланган меъморий қиёфани, йўл-транспорт тизимини ва уй-жой-коммунал инфратузилмани яхшилаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари иши самарадорлигини ошириш билан боғлиқ камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудий, молия-бюджет ва солиқ режалаштирилишини такомиллаштириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини ошириш амалий чора-тадбирларини бажариш, туманлар ва шаҳарларнинг субвенция даражасини пасайтириш ва уларни субвенциядан чиқариш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ҳисобига макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлашни таъминлайдиган кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан тегишли раҳбарлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосарлари фаолиятига ушбу вазифаларни амалга оширишларига қараб баҳо берилади.

Оилаларда, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида уларни ҳар хил ҳалокатли таҳдидлардан, ёт диний ва экстремистик таъсирлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, хотин-қизларнинг, шу жумладан, тадбиркорлик соҳасида оқилона машғул бўлишини таъминлаш мақсадида маънавий-ахлоқий ва тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар