Аҳоли кўпайгани сайин, истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талаби ортиши бор гап. Бу талаб эса соҳада айрим муаммоларни чиқармоқда. Хўш, бунга қандай ечим қидирилмоқда?
«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Рўзиқул РАИМОВ ва бошқа мутасаддилар журналистларнинг ана шундай саволларига жавоб қайтаришди.
— Олис туманлардаги эски, яроқсиз ҳолга келаётган симёғочлар чириб, қулаб тушиши шартми? Улар қачон алмаштирилади?
— Чиндан ҳам, аксарият ҳудудлардаги симёғочлар бундан ўттиз, ўттиз беш йил илгари ўрнатилган ва улар эскириб кетган. Баъзи ҳолларда теракдан симёғоч қилишган. Ҳозирда улар янги, замонавий симёғочларга алмаштириляпти. Симёғоч ҳам, унга тортилган сим ҳам жаҳон стандарти талабларига мос келиши керак.
— Нега айрим қишлоқ ҳудудларида ёритиш қуввати паст?
— Тўғри, бу ҳол мавжуд. Яқин-яқингача бир трансформатор 400 хонадонни ёритганини биламиз. Табиийки, бунга унинг қуввати етмайди. Бу ҳолга барҳам бериш мақсадида ҳудудларда ҳар 10 та хонадонга етадиган қувват етказиб берадиган кичик трансформаторлар ўрнатилмоқда. Натижада хонадонлар яхши ёритилади.
— Истеъмолчи хонадонига назоратчи келиб, электр ҳисоблагични янгисига алмаштириш керак, дейишига асос борми?
— Ҳеч қандай асос йўқ. Назоратчи фақат электр ҳисоблагични давлат стандартидан ўтказиш кераклигини тушунтиришга ҳақли. Шунингдек, истеъмолчи назоратчининг қўлига нақд пул бермаслиги керак. Қолаверса, ҳисоблагич ҳам назоратчи эркин текшириши қулай бўлган жойга ўрнатилиши лозим. Шунда ҳеч қандай англашилмовчилик юзага келмайди.
— Истеъмолчиларни ҳисобга олиш тизими дастури бўйича ҳам ишлар олиб бориляптими?
— 2017 йил сўнггига қадар Бухоро, Жиззах, Самарқанд вилоятларида 0,4 кВт 1 миллиондан ортиқ ҳисоблаш нуқтаси ишга туширилади ва ишлашини тажриба сифатида синаб кўриш учун хонадонларга Жанубий Корея давлатидан келтирилган электр ҳисоблагичлар ўрнатилади. Агар ушбу ҳисоблагич маъқул деб топилса, қолган вилоятларда ҳам бу иш давом эттирилади.
— «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти томонидан нечта йирик объектлар фойдаланишга топширилди?
— Толимаржон иссиқлик электр станциясида қуввати 450 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмаси, Ангрен иссиқлик электр станциясида юқори кулли кўмирни ёқишга мўлжалланган 150 МВт қувватли энергоблок қурилди. Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линиясининг таъминловчи подстанцияларига ташқаридан электр қуввати етказиб берувчи объектларни қуриш лойиҳаси бўйича умумий узунлиги 23,77 километр бўлган 110-220 кВт ҳаво линияси ва 200 МВт трансформатори, Самарқанд-Бухоро йўналиши бўйича умумий узунлиги 20,2 километрга тенг 110 кВт ҳаво линияси ишга туширилди.
Улуғбек ЖУМАЕВ,
«Оила даврасида» мухбири
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔52
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔154
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔182
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил