Давр нафаси      Бош саҳифа

ХАЛҚИМИЗНИ РОЗИ ҚИЛИШ БУРЧИМИЗ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг муассасамизга ташрифи мамлакатимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантиришга давлат миқёсидаги эътиборнинг ёрқин намунаси бўлди.

ХАЛҚИМИЗНИ РОЗИ ҚИЛИШ БУРЧИМИЗ

Президентимиз раҳнамолигида аҳолининг малакали тиббий ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш, замонавий тиббий ёрдамни одамларга янада яқинлаштириш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, халқимизни сифатли дори-дармон воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлаш бўйича қабул қилинган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар, шу йилнинг 5 январь ва ­7 февраль кунлари Президентимизнинг соҳа ходимлари билан ўтказган учрашувлари бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди.

Муассасамиз инсонлар саломатлигини тиклаш, турли шикастланиш ва хасталиклар туфайли юзага келадиган асоратлар хавфининг олдини олиш, қисқача айтганда, халқимизнинг узоқ умр кечиришини таъминлашга баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келмоқда.

Бугунги тараққиёт, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар тиббий хизмат сифатини янада юксалтириш, фаолиятимизга замонавий технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан муассасамизни тўлиқ реконструкция қилиш, бўлимларни жаҳон стандартларига мос тиббий технологиялар, асбоб-ускуналар билан таъминлаш, янги қабулхона, реанимация, компьютер-томография, операция қилиш хоналари қуриш мўлжалланаётгани нафақат жамоамизни, балки вилоятимиз аҳлини ғоят қувонтириб юборди.

Давлатимиз раҳбари шошилинч тиббий ёрдам тизимини дунё талаблари даражасига олиб чиқиш, унинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, айниқса, тиббиётнинг бирламчи бўғини — қишлоқ врачлик пунктлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар берди.

Муассасамиз моддий-техник базаси янада мустаҳкамланиши, замонавий ташхис қўйиш ва даволаш ускуналари билан жиҳозланиши беморларни тезкор амбулатор текширувдан ўтказиш, заруратга қараб стационар шароитда илғор усулларда даволашга имкон яратади.

Бундай имконият ва эътибор жамоамизни хурсанд қилиш баробарида зиммамизга катта масъулият ҳам юклайди. Зеро, одамлар энг улкан бойлиги — ўз саломатлигини асрашни бизга ишонар экан, бу эзгу мақсад йўлида бор куч ва салоҳиятимизни аямаслигимиз, ҳатто бутун борлиғимизни бахшида этишимиз керак. Президентимиз таъкидлаганидек, шундагина халқимиз биздан рози бўлади.

Жамшид ТОҲИРОВ,

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар