15 мартдан бошлаб мамлакатимиз пенсионерлари Тошкент метрополитенидан бепул фойдаланади. Мазкур ташаббусни дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили ўзининг сайловолди дастурида илгари сурган эди.
— Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 мартдаги ва Тошкент шаҳар ҳокимининг шу санадаги 250-сонли «Тошкент метрополитенида пенсионерларга бепул хизмат кўрсатиш тўғрисида»ги қарорларига кўра, жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб, соат 10:00 дан 16:00 гача барча пенсионерлар Тошкент метрополитени хизматидан бепул фойдаланиши йўлга қўйилади, — дейди Тошкент метрополитени унитар корхонаси ҳаракат хизматининг бошлиғи Дилшод МАТСИНОВ. — Бундай вақт белгиланишининг асосий сабаби, эрталабки 7:00 дан 10:00 гача ва кечки 16:00 дан 19:00 гача метрополитенда йўловчилар қатнови энг кўп бўлган пайт ҳисобланади. Шу боис кексаларимизга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг эмин-эркин ҳаракатланиши учун шу вақтлар оралиғи танланган.
Пенсионерлар мазкур имкониятдан фойдаланиши учун метрополитен операторига пенсия гувоҳномасини кўрсатгач, унга бир марталик махсус жетон (амалдаги кўринишдагисидан фарқланади) тақдим этилади ва у алоҳида ажратилган турникетдан ўтади.
— Бу жараён метрополитен ходимлари ва пенсионерларга ноқулайлик туғдирмайдими? Ортиқча вақт сарфламасдан пенсия гувоҳномасини метрополитен ичкарисидаги назоратчи ходимга кўрсатиб, ўтилса яхши эмасми? Ахир, махсус жетонларни ишлаб чиқариш ҳам маблағ талаб қилади-ку!
— Тўғри, лекин биз ҳали метрополитендан бир кун ёки бир ойда қанча пенсионер фойдаланишини аниқ билмаймиз. Шу боис, уларнинг сонини аниқлаб олгунга қадар шу усулни қўллашга тўғри келади. Келгусида бу масала, албатта, ўз ечимини топади.
— 15 мартдан кейин метрополитеннинг бекатларга келиш-кетиш графигига ўзгаришлар киритиладими?
— Ҳозирча бу масалада алоҳида тадбирлар ишлаб чиқилмаган. Шу санадан кейин метрополитендан фойдаланувчи йўловчилар сони ҳозиргига нисбатан кўпайса, шундан сўнг бу масала қайта кўриб чиқилади.
Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,
«Оила даврасида» мухбири
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔84
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔189
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔178
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил