Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» талабларининг бажарилишида жамоат ташкилотлари ролини ошириш мақсадида жорий йилнинг 19-21 январь кунлари Самарқанд вилоятида амалий семинар ташкил этилган эди.
Пойтахтимизда ўтган матбуот анжуманида халқ билан ўтказилган амалий мулоқотлар, жойлардаги аҳвол, одамлар турмуш тарзи ҳақида атрофлича маълумот берилди. Самарқанд вилоятида ўтказилган 3 кунлик амалий семинар давомида кўплаб оилалар билан очиқ мулоқот ўтказилди, хонадонлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотларни жалб этган ҳолда чора-тадбирлар белгиланди. Улар ижроси бўйича жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш борасида келишиб олинди.
Айтилишича, вилоятда аҳоли билан ташкил этилган ушбу мулоқот давомида Ишчи гуруҳлари Каттақўрғон тумани, «Мўминхўжа» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида тўлов терминаллари етишмаслиги, ҳудуд марказида замонавий ҳаммом қуриш, «Зотхон» қишлоғида қўшимча трансформатор ўрнатиш, ички йўлларни асфальтлаш, 4-сонли мактабгача таълим муассасасини замонавий талаблар асосида қайтадан қуришга эҳтиёж мавжудлигини аниқлаган.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги «Фарҳод» шаҳарчасида ичимлик сув таъминоти ва кўп қаватли уйлар жойлашган кўчаларни ёритиш масаласида муаммолар борлиги, тор доирадаги шифокорлар хизматидан фойдаланиш учун аҳоли шаҳарчадан 8 километр узоқликда жойлашган поликлиникага боришига тўғри келаётгани, ҳудуддаги ёшлар спорт майдончаси ва ички йўллар таъмирталаб аҳволда экани, «Фарҳод» шаҳарчасидан Самарқанд шаҳри йўналиши бўйича автобус қатнови етарли даражада ташкил этилмагани ойдинлашган.
Ўрганишлар якунига кўра, касаба уюшмалари ва ҳамкор жамоат ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ ушбу муаммолар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ҳудуддаги мутасаддилар эътиборига ҳавола қилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатли чора-тадбирлар белгилади ва ижрога йўналтиришга эришди.
Тадбир сўнггида дастлабки тажриба сифатида Самарқанд вилоятида бошланган ушбу лойиҳани мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммалаштириш, бунда асосий талаб — ҳар бир хонадонга кириб боришга келишиб олинди.
Ўз мухбиримиз
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил