Давр нафаси      Бош саҳифа

ПОЙДЕВОР БОҒЧАДАН БОШЛАНАДИ

мактабгача таълим муассасалари бутунлай янгича қиёфа касб этмоқда

Кенг ва ёруғ хона, замонавий мебель жиҳозлари, болалар ва ота-оналар фойдаланиши мумкин бўлган кутубхона, мазали таомлар, спорт ва мусиқа хоналари... Энди мамлакатимиздаги мактабгача таълим муассасалари шундай шароитлар билан тўлиқ таъминланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган «2017–2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида бу борада муҳим  қадамлар қўйилмоқда.

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 10-сонли  мактабгача таълим муассасаси мисолида бунинг амалий исботини кўрдик. У ерга кирган ҳар бир ота-онанинг кўнглидан «Қанийди, менинг фарзандим ҳам шундай жойнинг тарбияланувчиси бўлса», деган фикр ўтиши тайин. 200 ўринга мўлжалланган  муассасада болалар таълим-тарбия олиши учун ҳамма шароит етарли. Ҳатто, боғчага қатнамайдиган болаларни мактабга тай­ёрлаш учун қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилган.

Кичик ёшданоқ китобга муҳаббат уйғотиш учун гуруҳларда ташкил этилган китоб бурчагида турли эртак ва мантиқий фикрлашни ўстирадиган китоблардан тортиб, тайёрлов гуруҳларига мўлжалланган қўлланмаларгача муҳайё. Мусиқа, спорт, тасвирий санъат ва инглиз тили машғулотлари болакайларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан камол топиши учун хизмат қилиши аниқ. 

— Бугун 2 — 7 ёшли болаларнинг 27 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қатнайди. 2021 йилга қадар уларнинг сонини 1,5 баробарга ошириб, 45 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда, — дейди халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод КЕНЖАЕВ. —  Мактабгача таълим муассасаларида 5-6 ёшли болаларни мактабга тай­ёрлаш бўйича қўшимча 6100 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилиши режалаштирилган. 2200 та боғчанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, қишлоқларда замонавий мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун 2,2 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Беш ёшгача боланинг маълумот қабул қилиш имконияти 70 фоизни ташкил этар экан. Бу далил мактабгача таълим тизими бола таълим-тарбияси учун нақадар аҳамиятли эканини кўрсатади.

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔32

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔26

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔159

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар