Давр нафаси      Бош саҳифа

ҲАРБИЙНИ ТАНЛАБ АДАШМАДИМ

Чин ҳарбийнинг юраги бошқаларникидан каттароқ бўлади, дейишади. Унинг юрт ҳимоясида чекаётган ташвиши кичкина юракка сиғмайди-да. Мақсадлари, ўй-хаёллари ҳам оддий инсонникидан кўра анча залворли. Кўксига оиласи ва ота-онасининг дарду ғами билан бирга, юрт ва халқини муносиб ҳимоя қила олиш туйғуси жо бўлган.

ҲАРБИЙНИ ТАНЛАБ АДАШМАДИМ

Одатдагидек кечки овқат учун оила даврасида дастурхон  атрофида йиғилдик. Шу пайт телевизорда ўз ватанига хоинлик қилган жиноятчининг қилмиши ҳақида кўрсатув бошланди. Аввалига бепарволарча овқатланиб ўтирган турмуш ўртоғим қошиқни лаган четига қўйиб, телевизор томонга ўгирилиб олди. Кўзида ғазаб қалқиди. Бир оғиз ҳам сўз айтмади-ку, лекин хоинга нафратини билиб олиш мушкул эмасди…

Ўйлаб қолдим, турмуш ўртоғим ҳарбий бўлгани учун ҳам юрт хоинига нафратини яшира олмаётгандир. Унинг учун Ватан ота-она, оила, фарзанд сўзидан олдин туради-да. Шундай вақтларда бу инсон билан умр йўлларимни боғлаб тўғри қилганимни кўп бор тушуниб етганман.

...Уйимизга ҳарбий йигитдан совчи келганда қариндош ва дугоналаримдан «ҳарбийликни танлаган инсон билан яшаш қийин», деган гапларни эшитиб, жуда иккиландим. Лекин кўпни кўрган, ҳаётнинг паст-баландини биладиган ота-онамнинг қарори билан ҳаётимни шу соҳа вакили билан боғладим. Тўйга розилик бергач, қалбим нотинч бўлди, кўринишидан жиддий, салобатли бу йигит кўнглига йўл топа олармиканман, деган хавотир тинчлик бермасди.

Оила қурганимизнинг илк кунлари эди. Уйларни йиғиштириб, кийимларни қўяман, деб шкафни очдим. Худди саф тортган аскардай тизилиб  турган ҳарбий либосларнинг  текис дазмолланганини кўриб бир ҳайратга тушдим, бир хавотирга. Йигит киши ҳам шунчалар эътиборли бўлиши мумкинлигини билмаган эканман. Бу либослар худди «бизни доим шундай тоза ва текис сақлашингиз керак», деяётгандек эди. Турмуш ўртоғимнинг ишга меҳри ва садоқатини нарсаларини қандай сақлаганидан билиб олиш мушкул эмасди.

Ҳарбийларга муносабатим бутунлай ўзгарди. Шундай инсонларнинг шижоати сабаб тонгни хуш кайфиятда қарши олишимиз, тунлари хотиржам ёстиққа бош қўйишимизни ўйлаганда эса қалбим ғурурга тўлади. 

Ҳаёт инсонни ҳамма нарсага ўргатар экан. Авваллари бошлаган ишимни хоҳласам охирига етказар, эринсам, бир четга суриб қўя қолардим. Бугун эса оилада оддий аскарликдан масъулиятли сержант вазифасини бажаришгача етиб келдим. Турмуш ўртоғим майор Алимардон Шаропов Мудофаа вазирлиги ходими, ўз касбининг фидойиси. У билан  бирга ҳаёт кечириб, менда ҳам ҳар бир ишга ёндашув ўзгарди. Зиммамдаги вазифага масъулият туйғусини ҳис қила бошладим.

Гарчи иши катта масъулият талаб этса-да, у танлаган йўлидан мамнун, чунки қилаётган меҳнати, тўкаётган пешона тери муносиб эътироф этиляпти. Унинг меҳнати қадр топяпти. Давлатимиз ҳарбийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаяпти. Хусусан, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш, уларга замонавий тиббий хизматлар кўрсатишга оид давлат дастурлари ишлаб чиқилди.

Турмуш ўртоғим бир гапни кўп такрорлайди: «Ўғлимиз ҳам юртнинг муносиб фарзанди бўлади. Эр-йигит учун Ватан ҳимоясидан кўра муқаддас иш йўқ». Бу сўзларни эшитиб, юртнинг бўлажак посбонини ўстираётганимдан кўнглим ёришади. 

Феруза ФУЗАЙЛОВА




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔32

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔26

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔159

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар