14 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати сайти (http://press-service.uz)да ёзилишича, тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти, мамлакатимиздаги хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов очди. У юртимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганини таъкидлади. Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида сайлов натижалари кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига Шавкат Миромонович Мирзиёев сайлангани тўғрисида қарор қабул қилинганини қайд этди.
Марказий сайлов комиссияси раиси залда ҳозир бўлганлар ва сайловчилар номидан Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан самимий табриклаб, унга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил