Инсон ҳаётида ўтаётган куннинг қандай бўлгани, аҳамияти эришган ютуқлари билан белгиланса, Ватан ва халқ тақдирида йиллар муҳим роль ўйнайди. Йиллар сарҳисоб қилинади ва натижалар таҳлили олиб борилади.
Жорий йилда халқимиз улкан ютуқлар билан бирга, катта йўқотишларни ҳам бошдан ўтказди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов вафоти барчамизни оғир қайғуга солди. Аммо халқимиз йўлини йўқотмади, аксинча, янада бирлашди, аҳил-ҳамжиҳат эканини жаҳон узра яна бир бор намоён этди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳар бир янги йилга муайян ном бериш анъанасига асос солган эди. Йилларга ном берилар экан, бу йўналишда давлат дастури қабул қилиниб, соҳадаги ишлар ривожида муҳим қадамлар қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2017 йилга «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб ном беришни таклиф этди. Бу Биринчи Президентимиз бошлаб берган инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиши каби ғоянинг мантиқий давоми бўлди.
Инсон манфаатлари, халқ фаровонлигини таъминлашда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини билиш муҳим ҳисобланади. Одатда, яхши таклиф ва муаммоли масалалар самимий мулоқот ва суҳбатларда етилади ва ечимини топади.
«Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди», деди Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида.
Халқ билан мулоқот инсон манфаатларининг юксалишига олиб келади. Яъни, мулоқот ва манфаат тушунчаси халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган тамойилга асосланади. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилидаги асосий вазифалар давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларининг тубдан такомиллашишига замин бўлиб, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини топиш учун имконият яратади.
«Бизнинг асосий мақсадимиз — «Халқ қабулхоналари»га қилинган ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайдиган тизим яратишдан иборат», деди Шавкат Мирзиёев. Бу дегани ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил этилиши кутилаётган «Халқ қабулхоналари» фуқароларнинг мақсад ва манфаатларини рўёбга чиқарадиган куч сифатида амалиётга жорий этилади.
Яна бир жиҳат: бу қабулхоналар ҳар бир ҳудуддаги вазиятни, аввало, қонун, фармон ва қарорлар ижросини аҳолининг кенг қатламига етказиш, уларнинг самарадорлигини янада оширишда муҳим қадам бўлади. Бу ишлар инсон манфаатларини таъминлашга, халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш, Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтириш йўлидаги ишларимизни изчил давом эттиришга асос бўлади.
Халқимиз буюк мақсадлар, эзгу ниятлар билан яшаш қандай юксак марраларга, саодатга мушарраф этишини яхши билади. Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун, деган тамойил халқимиз ҳаётида, турмуш даражаси ва сифатининг изчил ўсиб бораётганида ўзининг яққол ифодасини топмоқда. Шу боис Ватанимиз мустақиллигининг қадрига етиш, уни мустаҳкамлаш учун курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик, фарзандлик бурчимиздир.
Мустақиллик йилларида эришилган улуғвор натижалар давомийлигини халқимиз ўзи танлаган, ўзи сайлаган Президенти раҳбарлигида давом эттиражак.
ЎзА
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил