Айтиш мумкинки, энг муҳим масала — республикадаги социал аҳволнинг, одамларнинг социал таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг мутлақо қониқарсизлигидир.
Қишлоқ аҳолисининг атиги 5 фоизи канализация ва водопровод билан, салкам 50 фоизи — ичимлик суви билан, 17 фоизи табиий газ билан таъминланганини нормал аҳвол, деб ҳисоблаш мумкин эмас. Шуни эътироф этиш керакки, кўрилаётган барча чораларга қарамай, аҳолини уй-жой, соғлиқни caқлаш, маданият, маиший хизмат объектлари, мактаблар, болалар боғчалари ва ҳоказолар билан таъминлашда ҳозирча сезиларли силжишларга эришилгани йўқ.
Қишлоқни социал жиҳатдан қайта қуриш учун бирон иш қилинмаяпти, ваҳоланки, аҳолининг асосий кўпчилиги қишлоқда яшайди.
Одамларнинг турмуш даражасига, фаровонлиги ва кайфиятига бевосита таъсир ўтказадиган ана шу барча ниҳоятда мураккаб муаммоларни ҳал этиш учун ишлаб чиқилган, аммо бир-бири билан дуруст боғланмаган турли программалар ва тадбирлар мутлақо қониқарсиз рўёбга чиқарилаётганлиги бизни айниқса, ташвишлантирмоқда. Республиканинг айрим минтақаларини социал-иқтисодий ривожлантириш соҳасида йўл қўйилган хатоларни тузатиш учун амалда бирон-бир иш қилинаётгани йўқ...
Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг
Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг ХVI пленумида сўзлаган нутқидан.
1989 йил 19 август
БУГУН
Ўзбекистонда амалга оширилаётган Қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш дастурининг муҳим хусусиятлари, долзарблиги, унга бўлган талаб ва эҳтиёжнинг принципиал хусусиятлари нималардан иборат?..
Қишлоқ аҳолисига якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бир оилага 6 сотих ҳисобида умрбод мерос қилиб олиш ҳуқуқи билан бепул ажратилаётганини алоҳида таъкидлашни истардим. Бу эса бизнинг ер ресурсларимиз чекланган шароитда ниҳоятда катта аҳамиятга эгадир...
Янги уй-жой массивларида яшайдиган аҳоли сони инобатга олиниб, мактаблар, болалар боғчалари, қишлоқ врачлик пунктлари, савдо шохобчалари ва спорт иншоотлари ҳам намунавий лойиҳалар асосида барпо этилмоқда.
Қишлоқларда уй-жой комплексларини қуришда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан бир қаторда янги турдаги сервис ва электрон хизматлар кўрсатиш объектларини барпо этиш ҳамда ишга тушириш ҳам алоҳида эътиборга лойиқ масалалардандир.
Эътиборингизни яна бир масалага қаратмоқчиман. 2009-2012 йилларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жой қуриш бўйича махсус дастурнинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимизнинг 159 та қишлоқ туманида 650 та янги қишлоқ уй-жой массиви барпо этилди, умумий майдони 3,2 миллион квадрат метр бўлган 23,6 мингдан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қурилди. Ушбу мақсадларга 1,2 миллиард доллардан зиёд миқдордаги инвестициялар йўналтирилди. Узунлиги 732 километр асфальтланган автомобиль йўллари, мингдан зиёд ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари барпо этилди.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда қишлоқ аҳолисини марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 75,8 фоизни, табиий газ билан таъминлаш даражаси эса 76,2 фоизни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримовнинг «Замонавий уй-жой қурилиши –
қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва
қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили» мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқидан.
2013 йил 17 апрель
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔51
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔151
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔181
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил