Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Пластик ифлосланишга қарши охирги имконият: БМТда ҳал қилувчи келишув кутилмоқда

Ер юзини қамраб олган экологик муаммолар орасида пластик ифлосланиш тобора глобал таҳдидга айланмоқда. БМТ доирасида 2022 йилда бошланган халқаро музокаралар ўз якуний босқичига кирди.

Пластик ифлосланишга қарши охирги имконият: БМТда ҳал қилувчи келишув кутилмоқда

Яқинда Женевада (5-14 август) бўлиб ўтган учрашув ҳам пластик ифлосланишга қарши ҳуқуқий мажбурий кучга эга глобал келишувни қабул қилишда муҳим қадам бўлди. Бу сўнгги имконият бўлиши мумкин. Мақсад – 2025 йил охиригача бу муҳим битимни имзолаш.

 

Хавотирли статистика

Пластик маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва истеъмоли ташвишли даражада ўсмоқда. 2024 йилда дунё бўйлаб 500 миллион тонна пластик ишлатилган, бу 25 йил аввалгидан икки баравар кўп. Агар бу тенденция сақланиб қолса, 2060 йилгача пластик чиқиндилар ҳажми уч бараварга ортиши мумкин. 2023 йилда ишлаб чиқарилган 414 миллион тонна пластикнинг атиги 37 миллион тоннаси қайта ишланган, холос (манба: Tagesschau). Бу рақамлар мавжуд чораларнинг самарасизлигини яққол кўрсатиб турибди.

 

Адолатсиз юклама

Пластик ифлосланишнинг оқибатлари ноҳақ тақсимланган. Ривожланган мамлакатлардан келаётган миллионлаб тонна чиқиндиларнинг аксарияти ривожланаётган давлатларга тўғри келмоқда. Бу мамлакатларда эса чиқиндиларни қайта ишлаш учун етарли инфратузилма йўқ. Натижада, бу ҳолат экологик ва ижтимоий инқирозни чуқурлаштирмоқда.

БМТнинг муҳокама қилинаётган Пластик шартномасида ривож­ланган мамлакатлар томонидан ривожланаётган давлатларга молиявий ва технологик ёрдам кўрсатиш масаласи кўтарилган, бироқ бу ёрдам механизми ҳали тўлиқ келишилмаган.

 

Ечим таклифи

World Economic Forum мутахассисларининг фикрича, бу муаммонинг илдизи – «Ишлаб чиқарувчиларнинг кенгайтирилган жавобгарлиги (EPR)» тизимига асосланган глобал схемада. Улар EPR доирасида тўпланган маблағларнинг 10 фоизини ривожланаётган мамлакатларга ажратишни таклиф қилмоқда. Бу маблағлар аниқ ва шаффоф мезонлар асосида тақсимланади:

– материаллар оқими тўлиқ кузатилади;

– чиқинди йиғувчиларнинг иштироки ҳужжатлаштирилади;

– лойиҳалар халқаро стандартларга асосланиб танланади.

Агар бу тизим жорий этилса, у келажакдаги пластик ифлосланишнинг олдини олишда асосий ҳалқага айланиши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект  баҳолайди

Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди

🕔15:10, 11.06.2026 ✔78

Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.

Батафсил
Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

🕔16:59, 04.06.2026 ✔92

Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик инқироз  шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони   осон эмас

Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони  осон эмас

🕔16:52, 04.06.2026 ✔85

БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект  баҳолайди

    Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди

    Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.

    ✔ 78    🕔 15:10, 11.06.2026
  • Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    ✔ 92    🕔 16:59, 04.06.2026
  • Экологик инқироз  шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони   осон эмас

    Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони  осон эмас

    БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.

    ✔ 85    🕔 16:52, 04.06.2026
  • Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

    Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

    Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

    ✔ 126    🕔 16:51, 30.04.2026
  • Роботни  чақиринг!

    Роботни чақиринг!

    Сеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.

    ✔ 125    🕔 16:45, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар