Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

Мияда кулранг – фикрлаш ва эслаб қолиш билан боғлиқ қисм, оқ модда эса қисмлар ўртасида маълумот алмашинувини таъминлайди. Доимий яшил ҳудудлар аҳолисининг мия қисмлари юқорироқ, бундай инсонларнинг когнитив қобилиятлари кучлироқ ривожланган бўлади. Айниқса, болаларда мия юзасининг кенгроқ шаклланиши кузатилади.

Олимларнинг таъкидлашича, табиат билан алоқа фақат вақтинчалик дофамин эмас, балки узоқ муддатли неврологик фойдалар билан ҳам боғлиқ.

Шунингдек, тадқиқотларда ҳақиқий табиат ва виртуал муҳит, яъни табиат акс этган сурат ва видеолар таққосланган. Натижаларга кўра, виртуал тасвирлар ҳам стрессни камайтириши мумкин, бироқ ҳақиқий табиат – товуш, ҳид ва реал макон инсон руҳияти ва миясига кучлироқ таъсир кўрсатади.

Мутахассислар бу жараённи бир неча босқичли механизм орқали тушунтиришган, табиат инсон сезгиларини мувозанатлаштириб, стрессни камайтиради, диққатни тиклайди ва ҳиссий ҳолатларни яхшилайди.

Умуман олганда, табиат билан мунтазам алоқада бўлиш инсоннинг руҳий ва мия саломатлиги учун муҳим омил ҳисобланади. Шу боис мутахассислар шаҳарсозлик, таълим ва иш муҳитини лойиҳалашда яшил ҳудудларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлашмоқда.

 

Диёра ИБРОҲИМОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔118

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар