Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилБразилияда муҳрлаб ёпилган бетон пол остида 10 йил яшаган тошбақа тирик ва соғ ҳолда топилди, ер остида ўтган бутун ўн йилликдан кейин ҳам у овқат ейишга куч топа олди.
Қурувчилар бетон полни очиш жараёнида унинг остида роппа-роса 10 йил қолиб кетган тирик тошбақани топишди. Суратларда тошбақа плиткали мустаҳкам полнинг қоронғи тешигидан чиқиб келаётгани кўриниб турибди. У ҳайратланарли даражада соғлом эди, қобиғи бутун, озиб кетиш ёки жароҳатнинг аниқ белгилари кузатилмади.
Мутахассисларнинг фикрича, тошбақа брумация, яъни судралиб юрувчиларга хос қиш уйқусига ўхшаш ҳолатга кириб омон қолган бўлиши мумкин. Бу даврда модда алмашинуви кескин секинлашади. Шунингдек, у шу йиллар давомида кичик намлик манбалари ёки ҳашаротлар билан озиқланган бўлиши эҳтимоли бор.
Озод қилингач, тошбақа тетик эди, фаол ҳаракатланди ва ҳатто дарҳол овқат ҳам еди. Бу эса ушбу қадимий жонзотларнинг ниҳоятда чидамли эканини яна бир бор исботлади. Табиатдаги энг бардошли мавжудотлардан бири бўлган тошбақалар ўта оғир шароитларга ҳам йиллар давомида бардош бера олиши ва яна яшашга тайёр ҳолда чиқиб келиши барчани лол қолдирди.
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилСўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
БатафсилЕвропани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил