Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди
Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.
БатафсилҲаво ҳароратининг тобора кўтарилиши инсоният демографиясига кутилмаган таъсир кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 20 даражадан ошганда, қиз болаларга нисбатан ўғил болалар туғилиши камайиши кузатилмоқда.
Бу ҳақда PNAS (АҚШ Миллий фанлар академияси баённомаси) журналида эълон қилинган тадқиқотга таяниб Euronews хабар берди.
Оксфорд университети олимлари Саҳройи Кабир жанубидаги 33 та давлат ва Ҳиндистондаги 5 миллиондан ортиқ туғилиш ҳолатларини таҳлил қилиб чиқди. Маълум бўлишича, ҳомиладорликнинг эрта босқичида ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат ҳомила ўлими хавфини оширади, айниқса, эркак жинсига мансуб ҳомила бунга кўпроқ мойил бўлади.
«Ҳарорат инсоннинг кўпайишига фундаментал таъсир кўрсатишини ҳамда ким дунёга келишию, ким келмаслигини белгилаб беришига гувоҳ бўлдик», – дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Абдул Ғаний.
Тадқиқотчилар айнан 20 даражани туғилиш мутаносиблиги ўзгара бошлайдиган чегара сифатида белгилади. Олдинги тадқиқотлар ҳам ҳомиладорлик пайтидаги иссиқ ҳарорат она организмининг терморегуляция (иссиқликни бошқариш) қобилиятига хавф туғдиришини кўрсатган эди. Агар она организми сувсизланса, ҳомилага етарли миқдорда қон, кислород ва озуқа моддалари бормаслиги мумкин.
Иссиқлик таъсири фақатгина она саломатлиги билан чекланиб қолмайди, балки у фарзанд режалаштиришга ҳам таъсир қилади. Юқори ҳарорат даромад топиш имкониятини пасайтиради, бу эса оилаларнинг фарзанд кўриш қарорига таъсир қилади.
Иссиқ ҳаво оқими транспорт масаласини қийинлаштириб, аборт ёки бошқа репродуктив хизматлардан фойдаланиш имкониятини чеклаши мумкин. Шунингдек, ресурслари кам бўлган ва заиф шароитда яшовчи аёллар иқлим ўзгариши оқибатларини оғирроқ тарзда бошдан кечирмоқда, бу эса соғлиқни сақлашдаги тенгсизликни янада чуқурлаштирмоқда.
Глобал демографик инқироз
2024 йил якунларига кўра, Европанинг кўплаб давлатларида туғилиш кўрсаткичлари сўнгги ўн йилликлардаги энг минимал даражага тушди. Демографларнинг ҳисоб-китобларига кўра, аҳоли сони қисқариб кетмаслиги учун ҳар бир аёлга ўртача 2,1 нафар фарзанд тўғри келиши лозим. Бироқ ҳозирда бир қанча мамлакатларда бу рақам 1,5 тадан ҳам камлигича қолмоқда.
Чили Католик университети тадқиқотчилари томонидан ўтказилган таҳлил шуни кўрсатадики, иқлим билан боғлиқ табиий офатлар концепциядан (ҳомила пайдо бўлиши) то болани тарбиялашгача бўлган барча репродуктив жараёнларни издан чиқармоқда.
Интернет манбалари асосида тайёрланди.
Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.
БатафсилГлобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
БатафсилБМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.
Батафсил