Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилБерклидаги Калифорния университети профессори ва 2025 йилги Нобель мукофоти совриндори Умар Ёжий намлик 20 фоиздан паст бўлган шароитда ҳам ҳар куни 1000 литргача тоза сув ажратиб олишга қодир қурилмани ишлаб чиқди.
Ушбу технология такомиллаштирилган шимгич вазифасини ўтовчи металлоорганик каркас тузилмаларига (MOF) асосланган.
Ҳаво қурилма орқали ўтаётганда каркаслар сув молекулаларини ўзига ютади. Қиздириш натижасида намлик ажралиб чиқади ва конденсацияланиб, суюқликка айланади. Анъанавий атмосфера сув генераторларидан фарқли ўлароқ, Ёжий тизими автоном тарзда ишлайди. Бу, айниқса, икки миллиарддан ортиқ одам хавфсиз ичимлик сувдан маҳрум бўлган глобал сув танқислиги шароитида жуда долзарб ҳисобланади.
Atoco компанияси томонидан тақдим этилган ушбу қурилма аввалгиларига нисбатан ихчамроқ, мобилроқ ва экологик жиҳатдан хавфсизроқ. Бу уни табиий офатлардан жабр кўрган ҳудудларга, Кариб ҳавзаси мамлакатларига тезкор етказиш имконини беради.
Мазкур технология кимё, материалшунослик ва муҳандислик фанларини ўзида бирлаштиради. MOF тузилмалари сувни самарали тутиб қолади, бу эса марказлаштирилган тармоқларга қарамликни камайтиради ва иқлим ўзгаришларига тайёрланишга ёрдам беради. Бугунги кунда технология саноат даражасига чиқмоқда ва сув танқислиги мавжуд минтақалар учун асосий стандартга айланиши кутилмоқда.
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилСўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
БатафсилЕвропани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил