Олам ва одам Озиқ-овқатдаги пластик микрозарралар руҳий касалликларни қўзғатади
Маҳсулотлар таркибидаги пластик микрозарралар ва руҳий саломатлик ўртасидаги боғлиқлик бир қанча илмий ишларда исботланган.
БатафсилМамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, соҳани жаҳон андозаларига мослаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини сақлаш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бу йўналишда бажарилаётган ишлар сифати ва самарадорлиги давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида.
Хусусан, сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошиб, жорий йилда 42 триллион сўмни ташкил этгани, қисқа муддатда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг маҳаллабай, манзилли ва мақсадли янги тизими жорий этилаётгани тиббиётнинг бирламчи бўғинидаги энг муҳим ўзгаришлардан биридир.
Соҳада такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизмати жорий қилиниб, аҳолини гуруҳ мансублигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган муддатларда тиббий кўриклардан ўтказиш ва саломатлигини даврий кузатиб бориш механизмлари амалиётга тадбиқ қилинди.
Давлат томонидан бепул кўрсатиладиган «кафолатланган тиббий хизматлар ҳажми» энг кўп учраётган касалликлар ва мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилди. Ихтисослашган тиббий хизматда диагностика усуллари 500 дан, муолажа усуллари эса 800 дан ошди. Бугун 400 дан ортиқ юқори технологик амалиёт вилоят ва туманларда ўтказилмоқда.
Бир пайтлар қатор юқори технологик амалиётлар, кардиожарроҳлик ва трансплантологик операциялар фақат пойтахтимизда амалга оширилган бўлса, бугун вилоят, ҳатто туман даражасигача туширилгани аҳолининг оғирини енгил қилмоқда. Соҳадаги ўзгаришларни энг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи одамларимиз ҳам ўз ҳаётида, турмушида сезмоқда, ҳис этмоқда.
Албатта, ўтган қисқа даврда тиббиёт тизимида катта ижобий ўзгаришлар бўлди, тиббий хизмат аҳолига янада яқинлашди. Лекин, соҳада ҳали ечимини кутиб турган айрим муаммолар ҳам борки, бу фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни самарали ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда.
Яқинда Президентимиз раислигида таҳлилий, танқидий руҳда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлатимиз раҳбари тизимни тўлиқ рақамлаштириш масаласига тўхталиб, белгиланган ислоҳотлар қанчалик тўғри бўлмасин, тизим рақамлашмаса, кутилган натижага эришиб бўлмаслигини, оддий «электрон рецепт»ни ҳам ишга тушириш, «электрон поликлиника», «электрон шифохона»ни жорий этиш, бирламчи бўғин ва суғурта тизимини тўғри ташкил этиш, тиббиёт ходимларининг билим ва амалий кўникмасини яхшилаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш орқали кўзлаган мақсадларга эришиш мумкинлигини таъкидлади.
Жорий йилда электрон йўлланма асосида даволашга давлат бюджетидан 1,1 триллион сўм ажратилиши, эндиликда беморга республика даражасида даволаниш учун берилган йўлланма ягона электрон платформага жойлаштирилиши, платформада республика маркази, бошқа вилоятдаги давлат ва хусусий клиникалар ҳам иштирок этиши беморнинг ўзи учун қулай шифохонани танлаш имконини бериш билан бирга, республика марказлари ва ҳудудий шифохоналар ўртасида эркин рақобат бўлишига замин яратади.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликни эрта аниқлаш ва даволашда бирламчи бўғин жуда муҳим. Ушбу йўналишдаги ислоҳотлар халқимизнинг, айниқса, олис ҳудудлардаги аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини чуқур ўрганган ҳолда амалга оширилмоқда. Албатта, бунда тиббиёт ходимларининг билим ва амалий кўникмаларини, уларни рағбатлантириш механизмларини бутунлай қайта кўриб чиқиш бирламчи бўғинда тиббий хизмат сифатини оширишга катта таъсир кўрсатади.
Шу нуқтаи назардан, туманлардаги шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолияти қамров жиҳатидан мақбуллаштирилади. Марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди. Оналар ўлимини қисқартириш мақсадида ҳар йили 9 миллион нафар туғиш ёшидаги аёл профилактик кўрикдан, 900 минг нафар ҳомиладор аёл перенатал скринингдан ўтказилади. Поликлиникада акушер-гинекологлар сони 2 баробар кўпайтирилиб, ҳар 3 минг нафар бола учун биттадан педиатр штати янгидан қўшилади.
Биламизки, бугун миллий соғлиқни сақлаш тизимига жорий этилган суғурта тизими доирасида ҳар бир фуқаронинг саломатлиги кафолатланган пакет асосида давлат бюджети маблағи ҳисобидан суғурта қилинади. Бу бежиз эмас. Чунки тиббиёт соҳасида суғурта тизимининг тўлиқ йўлга қўйилиши бирламчи тиббий-санитария ёрдами улуши ошишига, аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари вакилларини сифатли тиббий хизмат билан таъминланганлик даражасини оширишга хизмат қилади.
Жорий йилдан Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинса, 2026 йилда бу тизим Сурхондарё, Фарғона, Андижон, Тошкент, Наманган ҳамда Жиззах вилоятларида ҳам амалиётга татбиқ этилиши жуда тўғри ва оқилона қарор бўлди, деб ўйлайман.
Йиғилишда белгилаб берилган залворли вазифалар мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан такомиллаштириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш, соҳага янги бошқарув усулларини жорий этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу ўз навбатида, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 48-моддасида белгилаб берилган: «Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли», деган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади.
Буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино айтганидек, «Ҳакимнинг уч қуроли бор: сўз, гиёҳ ва тиғ». Бу – инсон танаси билан бирга, унинг қалбини ҳам даволашни назарда тутувчи тиббиёт фалсафасининг асосидир. Кимдир сўз билан инсон қалбини даволаса, кимдир гиёҳ ва тиғ билан унинг танасини касалликдан халос этади. Зеро, инсон саломатлиги – бу миллат бойлигидир.
Моҳира ХЎЖАЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
Маҳсулотлар таркибидаги пластик микрозарралар ва руҳий саломатлик ўртасидаги боғлиқлик бир қанча илмий ишларда исботланган.
БатафсилУнинг даражаси ортгани сайин атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсири кучаяверади
БатафсилМамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, соҳани жаҳон андозаларига мослаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини сақлаш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бу йўналишда бажарилаётган ишлар сифати ва самарадорлиги давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида.
Батафсил