Саломатлик      Бош саҳифа

Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

«Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

Давлатимиз раҳбарининг бу гапларини эшитиб, фахр ва ифтихор туйғуларидан қалби севинч ва ҳаяжонга тўлмаган тиббиёт ходими бўлмаса керак. Мен ҳам шифокор сифатида бундай муносабатдан, касбимдан бениҳоя фахрланиб кетдим. Бундай юксак эътибор ҳар бир инсонга ўзгача бир куч-ғайрат, касбига меҳр ва садоқат, юрт тақдирига дахлдор эканидан мамнуният бахш этади.

Ҳақиқатан ҳам, тиббиёт соҳаси ҳар бир инсон ҳаётида энг муҳим ўрин тутадиган йўналишлардан бири. Халқ фаровонлиги, аҳоли саломатлиги, ҳатто ёш авлод камолоти ҳам тўғри ва соғлом ривожланиш, соғлом турмуш тарзи ҳамда мувофиқ яшаш муҳити билан узвий боғлиқ. Айниқса, ҳозирги экологик вазиятда инсон омилини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, барча соҳаларда биринчи навбатда инсон манфаатларини назарда тутиш жуда долзарб масалага айланиб бормоқда. Инсон манфаатлари сифатида фуқаронинг эркин яшаш ҳуқуқи, таълим олиш, меҳнат қилиш, барча қонуний ҳуқуқларидан фойдаланиш билан бирга, албатта, унга доимий равишда сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши ҳам кўзда тутилади.

Тиббиёт — энг кенг қамровга эга бўлган соҳалардан бири. Президентимиз тиббиёт ходимлари билан учрашувда соҳадаги энг муҳим масалаларни таъкидлаб ўтди. Юртимизда олдин фақат тиббиёт ходимлари куни нишонланиб келинган бўлса, эндиликда уни тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни сифатида нишонлаш таклифи илгари сурилди. Ўйлайманки, бу жуда ўринли таклиф, сабаби бизда фармацевтика саноати бутунлай янги босқичга кўтарилиб бормоқда. Соҳани жаҳон стандартлари билан бирга миллий-тарихий ёндашувлар асосида ривож­лантириш йўлга қўйилди. Даволаш жараёнида юртимизда ўсадиган шифобахш ўсимликлардан унумли фойдаланишга кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, соҳада фаолият кўрсатаётган миллионлаб ходимлар учун ҳам бу ёндашув катта хурсандчилик бўлади.

Тиббиёт соҳаси ҳамиша­ янги билим ва кўникмалар, бугунги кунда янги-янги рақамли ва ахборот технологиялари билан бойитиб, такомиллаштириб боришни тақозо этади. Шуни инобатга олган ҳолда сўнгги йилларда жаҳон андозаларига мос тарздаги энг сара тиббий ускуналар юртимизнинг бир қанча тиббиёт муассасаларига жалб этилди. Улардан малакали мутахассислар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда истифода этиб келмоқда. Бир пайтлар фуқароларимиз даволаниш учун хорижий давлатларга ёки пойтахтга бориш, унга маблағ ва вақт сарфлашга мажбур бўлган бўлса, ҳозир мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида замонавий талаблар асосида жиҳозланган тиббиёт муассасалари аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Уларда ошқозон-ичак, буйрак, жигар, ҳатто юрак соҳаси билан боғлиқ энг мураккаб амалиётлар ҳам муваффақиятли бажариляпти. Қисқача айтганда, бугун даво истаб узоққа бориб юришга ҳожат қолмади. Барча шароитлар ўзимизда муҳайё қилиняпти.

Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун албатта малакали мутахассисларга эҳтиёж туғилади. Тиббий таълим соҳасини такомиллаштириш – бугунги ва келажак авлод саломатлигини тўла муҳофаза қила олишни анг­латади.

Биз, тиббиёт ходимлари ҳар томонлама мукаммал билим ва кўникмага эга бўлишимиз учун янги босқичга ўтиш давр тақозоси, деб биламиз. Президентимиз ўз нутқида бу масалага алоҳида тўхталиб ўтди. Галдаги вазифаларимиз ҳам бевосита шу билан чамбарчас боғлиқ.

Олдимизда катта ва шарафли вазифа – бурч ва масъулият, халқнинг ишончини оқлаш масаласи турибди. Бунинг учун ҳар бир тиббиёт ходими юрт тақдирига дахлдорлигини чин юракдан теран ҳис қилган ҳолда ўз вазифасини виждонан бажармоғи зарур. Ана шунда, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «биз биргаликда Янги Ўзбекистонни бошқа соҳалар қаторида тиббиёти ҳам ривожланган давлатга айлантирамиз».

 

Ноиба ИНОЯТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔17

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔40

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔52

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 17    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 40    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 52    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 57    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 68    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар