Саломатлик      Бош саҳифа

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Олимлар мазкур хулосага пандемия даврида мРНК вакцинаси олган ва олмаган саратон беморларининг натижаларини солиштириш орқали келган. Тадқиқот ҳали расмий тасдиқланиши лозим, бироқ дастлабки натижалар шунчалик аниқки, олимлар бу йўналишда тезроқ қўшимча изланиш­лар ўтказиш кераклигини айтмоқда. Вакциналарнинг кенг тарқалганлиги, арзонлиги ва дорихоналарда мавжудлиги уларни саратонга қарши потенциал самарали воситага айлантириши мумкин.

 

Тадқиқот қандай бошланди?

Тадқиқот муаллифи АҚШнинг Техас штатидаги МД Андерсон саратон маркази мутахассиси Адам Гриппин бўлиб, у мия ўсмалари учун махсус мРНК вакцинасини яратиш устида ишлаётган эди. Ҳайвонлар устида ўтказилган синовлар пайтида у мРНК вакцинаси қўлланилганда организмда иммун тизими фаоллашиб, ўсмалар йўқ бўла бошлаганини пайқаган.

 

Мингдан ортиқ бемор маълумотлари таҳлили

Олимлар ривожланган ўпка ва тери (меланома) саратонига чалинган мингдан ортиқ беморнинг тиббий маълумотларини ўрганган. Уларга саратонга қарши мавжуд даво, яъни иммунотерапиянинг бир тури — «чеcкпоинт ингибиторлари» қўлланган бўлган.

Натижа шуни кўрсатди:

– иммунотерапиядан 100 кун олдин мРНК COVID-19 вакцинасини олган беморлар бундай вакцина олмаганларга нисбатан икки баравар кўпроқ яшаган (Pfizer ёки Moderna – қайси вакцина ишлатилгани фарқ қилмаган);

– грипп ва пневмония вакциналари саратонга бундай таъсир кўрсатмаган;

– вакцина иммунотерапия билан бир вақтда қабул қилинганда ижобий натижага эршилмаган – муҳим қоида вакцинанинг вақтида юборилиши экани аниқланган.

Умуман олганда, таҳлиллар COVID-19 га қарши мРНК вакциналари организмнинг туғма иммун тизимини фаоллаштиришини кўрсатган. Бу – одам организми иммунитетининг энг дастлабки, хавфга тез жавоб берувчи қисми.

 

Навбатдаги клиник синовлар

Олимларнинг айтишича, бу натижалар энди янада каттароқ клиник тадқиқотлар билан тасдиқланиши лозим. Шифокорларни қизиқтираётган саволлар кўп: вакцина қачон берилганда энг яхши натижа бўлади? Вакцина кўкрак бези, ичак ёки сийдик пуфаги саратонига ҳам ижобий таъсир этадими? Агар мРНК коронавирусни эмас, иммунитетни бевосита фаоллаштирадиган оқсилни кодласа, янада кучли таъсир бўладими?..




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔17

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔40

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔53

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 17    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 40    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 53    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 57    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 69    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар