Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра мамлакатимиз йод танқислиги касалликлари кенг тарқалган эндемик минтақалар сирасига киради.
Океан ва денгизлардан узоқлик, кескин континентал иқлим шароити одамлар саломатлигига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Айрим касалликлар борки, улар юртимизда сурункали тус олган. Шулардан катта қисми йод етишмовчилиги сабаб келиб чиқадиган хасталиклардир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўткир глобал тиббий-ижтимоий ва демографик муаммо сифатида баҳолаётган ушбу хасталик 130 дан ортиқ мамлакатда учрайди.
Дунё аҳолисининг учдан бир қисмидан кўпроғида унинг ривожланиш хавфи юқори. Шундай ҳудудларда яшовчи 740 миллион нафар кишида йод танқислиги касалликларининг турли кўринишлари мавжуд ва уларнинг 50 миллион нафарида мия дисфункцияси ва ақлий заифлик кузатилиши кишини яна ҳам хавотирга солади. Бу каби ҳолатларнинг асосий сабабчиси – йод микроэлементи.
Йодни инсон организми ишлаб чиқара олмайди, фақат ташқи муҳит орқали қабул қилиши мумкин. Йодга бўлган эҳтиёж чақалоқларда кунига 50 микрограмм, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда 90 микрограмм, 7 ёшдан 10 ёшгача бўлганлар учун 120 микрограмм, ўсмирлар ва катталарда эса 150 микрограммни ташкил қилади.
Аёлларда ҳомиладорлик ва эмизиклилик даврида йодга бўлган эҳтиёж кунига 200-300 микрограммгача ортиб кетади. Чунки онанинг танаси йодни ҳомила ёки эмизикли бола билан бўлишади.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштирилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси аввало Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида атрофлича муҳокама этилди. Депутатлар бу ҳужжат аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш ўта муҳим экани, бу қонун ижроси тўлиқ амалга оширилса, юртимиз соғлом келажаги учун катта аҳамият касб этишини таъкидлашди. Юқорида келтирилган рақам ва далиллар ҳам буни яққол тасдиқлайди.
Таклиф этилаётган лойиҳа билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш учун фойдаланиладиган таркибида йод бўлган препаратларни, уларга қўйиладиган талабларни, ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлашга, йодланган тузни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини белгилаш ҳамда унинг назоратини олиб бориш ваколатлари берилмоқда.
Дунё олимларининг тадқиқотларига кўра, йоднинг нисбатан кичик танқислиги бўлган ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларининг 10 фоизга яқинида эндемик буқоқнинг тарқалиш хавфи мавжуд. Бундай жойлардаги аҳолининг IQ даражаси ва бошқа интеллектуал кўрсаткичлари ўртача 10 фоизга камайиши кузатилган.
– Йод етишмаслиги турли касалликларга сабаб бўлади. Ушбу ҳужжат эса аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, йод етишмаслиги касалликларини профилактика қилиш, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади, – дейди ЎЭП фракцияси аъзоси Ноиба Иноятова.
Дунё олимларининг тадқиқотларига кўра, йоднинг нисбатан кичик танқислиги бўлган ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларининг 10 фоизга яқинида эндемик бўқоқнинг тарқалиш хавфи мавжуд. Шунинг учун ҳам миллат келажаги учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил