Инсон ҳаётидаги энг қиммат бойлик – бу унинг саломатлиги. Шундай экан, бу бойликни асраб-авайлаш ва уни мустаҳкамлаш ҳар кимнинг ўз қўлидадир.
Саломатлигимизни сақлашда энг муҳими касалликлар профилактикаси ҳисобланади. Касалликлар профилактикаси соғлом ҳаёт гаровидир.
Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш касалликлар профилактикасининг энг муҳим йўналишидир. Шу сабаб ҳар бир инсон жисмоний фаол ҳаёт тарзида яшаши керак. Бунинг учун ҳар куни ярим соат давомида тоза ҳавода сайр қилиши, пиёда юриши, мунтазам спорт машқларини бажариши, ҳар кунлик уйқу ва дам олиш режимига қатъий амал қилиши керак.
Жисмоний фаоллик одамда ортиқча вазнни камайтиришга, мускуллар ва бўғимларни мустаҳкамлашга, юрак фаолиятини яхшилашга олиб келади. Афсуски, бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг етарлича жисмоний фаол бўлмаган қисми 16,4 фоиздан 26,1 фоизгача ўсди, ортиқча тана вазни ва семизликка эга бўлган аҳоли улуши 50,1 фоиздан 56,4 фоизгача ўсди. Аксарият касалликлар манбаи бўлган юқори қон босими бўлган аҳоли улуши эса 30,8 фоиздан 38 фоизгача ошгани бу масалада жиддий ишларни амалга ошириш зарурлигини тақозо этади. Албатта, бу кўрсатгичлар ошгани ҳар бир инсон ўз саломатлигига етарлича эътибор қаратмаётгани, оддийгина соғлом турмуш тарзи қоидаларига бефарқ қараётганидан далолат беради.
Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш нафақат жисмонан чиниқишни, спорт билан шуғулланишни, балки тўғри овқатланиш, зарарли одатларга ружу қўймаслик каби муҳим жиҳатларни ҳам ўз ичига олади. Тўғри овқатланиш рационида табиий маҳсулотлар – мева ва сабзавотлар, витамин ва минералларга бой озиқ-овқатлар кўпроқ бўлиши керак. Овқатланиш рационининг 65 фоизини мева ва сабзавотлар, нон ва турли бўтқалар ташкил этиши, 30 фоизи гўшт ва сут маҳсулотлари, 5 фоизи ширинлик ва ёғларга ажратилиши лозим. Ҳар куни 2 литр атрофида сув ичиш тана учун жуда фойдали. Бугунги кунда овқатланиш рационига амал қилмаслик, ярим тайёр маҳсулотларни, газли ичимликларни ва сунъий таъм, ранг, шакл берилган маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Тайёр овқатга қўшимча туз қўшиб истеъмол қиладиган аҳоли улуши 15,6 фоиздан 36,6 фоизга ошди, 400 граммдан кам миқдорда сабзавот ва мевалар истеъмол қиладиган аҳоли улуши 67,2 фоизни ташкил этади. Барчамизга маълумки тўғри овқатланиш рационига амал қилмаслик натижасида юзага келадиган семизлик организмда турли касалликларни келтириб чиқаради.
Унутманг, соғлом турмуш тарзи инсоннинг турли қирраларини ривожлантириш, муваффақиятга эришишида бош омил ҳисобланади.
Соғлом турмуш тарзига риоя этишни эртага қолдирмасдан, ҳозироқ амалга оширишни бошлаш билан соғлом ва бахтли ҳаёт сари илк қадам ташлаган бўламиз.
Ноиба ИНОЯТОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔20
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔43
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔56
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил