Давр нафаси      Бош саҳифа

Энди масофалар яқин, кўнгиллар яқин

Ниҳоясига етиб бораётган 2024 йил мамлакатимиз учун бунёдкорлик ишларига жуда бой бўлди. Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригининг очилиши энг қувонарли воқеалардан бири сифатида тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан ёзилди, десак, муболаға бўлмайди.

Энди масофалар яқин,  кўнгиллар яқин

Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани мамлакатимизнинг бошқа минтақаларидан узилиб қолган ва темир йўл тармоқларига тўғридан-тўғри чиқиш имкони йўқ эди. Амударё орқали ўтиш учун фақатгина эски понтон кўприги бўлиб, юк ва йўловчи ташишда ҳамма шу хавфли кўприкдан фойдаланишга мажбур бўларди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Президенти Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида янги кўприк ва «Шовот – Гурлан – Жумуртау – Қораўзак» темир йўлини қуриш ташаббуси билан чиққани минглаб элдошларимиз қалбига чироқ ёққани, буни барча бирдек ҳаяжон билан қўллаб-қувватлагани рост.

 

Юк ташиш икки карра ортди

Янги кўприк ва темир йўл юк ҳамда йўловчиларни янада самарали ташишни таъминлаб, йўлнинг ўтказиш қобилиятини сезиларли даражада оширди. Хусусан, йўлнинг ўтказиш қобилияти тўрт баравар ошди, кунига 12 мингта автомобиль ўтишига имконият яратилди. Бугун кунига 48 минг йўловчи икки-уч соат вақтни тежаб қолмоқда. Кўприк икки томонга 24 жуфт поездни ўтказиб, темир йўл масофасини қарийб 200 километрга ва юкларни етказиб бериш вақтини 6 соатгача қисқартирди. Бу эса халқимизга юкларни ташишнинг йиллик ҳажмини икки баравар ошириш ва ташиш нархини икки баравар камайтириш, шунингдек, келажакда Қозоғистон ва Россияга янги темир йўл йўналишларини очиш имконини берди. Шунингдек, ушбу темир йўл линиясида 2 та қўриқланадиган ва 18 та қўриқланмайдиган темир йўл кесишмалари, 3 та темир йўл вокзали, 3 та техник хизмат кўрсатиш биноси ва бошқа бир қатор объектлар ишга туширилиш натижасида кўп­лаб янги иш ўринлари очилди. Шунингдек, Оролбўйи минтақасидан 4 миллионга яқин аҳоли ва сайёҳларнинг саёҳат шароитлари сезиларли даражада яхшилангани кўзга ташланмоқда. Бу туфайли Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, инвестицияларни жалб этиш ва янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини оширишга катта имкониятлар эшиги очилди. Умуман олганда, мазкур кўприкнинг ишга туширилиши ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ижобий таъсир кўрсатди ва аҳолининг ҳаёт сифати сезиларли яхшиланаётганида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Жами 85 ки­лометр­лик темир йўлни бирлаштирган 423 метрлик мазкур кўприккача биринчи навбатда «Шовот - Гурлан - Жумуртов – Қораўзак» темир йўл линияси қуриб битказилди. Бу линия Хоразм темир йўлини Қорақалпоғистон Республикасидан ўтувчи магистрал темир йўлга улади.

Натижада боши берк линияга айланиб қолган Хоразм темир йўли учун катта имкониятлар эшиги очилди. Лойиҳа қиймати 169,2 млн доллар бўлган Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи «Гурлан-Амударё» темир йўлининг қурилиши натижасида магистрал линия «Мискин-Нукус» темир йўли билан туташтирилди. Бунга довур «Саратов-Тошкент», «Волгоград-Тошкент» йўналишидаги поездлар Урганчга кириши учун «Нукус-Мискин-Урганч» маршрути бўйлаб 200 километрга яқин ортиқча йўл юрар эди. Поезд Урганч яқинидан ўтиб, «Мискин» станциясидан яна ортга қайтар, йўловчилар 3-4 соатга яқин вақт йўқотарди.

Янги темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригининг қурилиб, ишга туширилиши натижасида Россия ва Қозоғистон давлатлари орқали кириб келувчи поездлар масофаси 250 километрга қисқарди. Манзилга етиб бориш вақти эса 6 соатга тежалмоқда. Эътиборлиси шундаки, юк ташиш ҳажми 12 миллион тоннадан 25 миллион тонннага ошди. Пировардида йиллик фойда 100 млрд сўмгача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Соҳа мутахассисларининг фикрига кўра, янги темир йўл кўпригининг ишга тушиши ортидан Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудида сайёҳлик салоҳияти сезиларли даражада ўсиши кузатилган.

 

Дарёга ғарқ бўлган одамлар

Ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, азалдан бир эл, бир халқ бўлган Оролбўйи одамларини асов Амударё иккига ажратиб турган. Не-не ҳукмдорлар, не-не салтанат соҳиблари икки қирғоқни бирлаштирувчи кўприк қуриш уддасидан чиқолмаганлар. Шу боис одамларнинг ўзаро борди-келди, савдо-сотиқ қилишида қатор қийинчиликлар юзага келган. Одамлар гоҳ сол ва қайиқларда икки қирғоқ аро борди-келди қилишган. Гоҳ пишқирган оч тўлқинлар, гоҳ воҳада «санг», «дегиш» деб аталмиш муз ёрилишлари қи­йинчилик ва азиятларни келтириб чиқараверган. Баъзан омонатгина қурилган пантон кўприклар ҳам эл корига ярамай қолган дамлар кўп бўлган.

Элдошларимиз бу муаммоларнинг барҳам топишини узоқ даврлар мобайнида интизорлик билан кутишган эди. Мана, Қорақалпоғис­тон Республикасининг Амударё туманида қисқа муддатда қуриб битказилган муҳташам кўприк меҳнаткаш халқимиз учун Янги Ўзбекистон раҳбарининг муносиб туҳфаси бўлди десак, асло муболаға бўлмайди. Ушбу бебаҳо туҳфа тақдимоти ҳақидаги хабарлар билан танишар эканман, кўприк орзусида суринган элдошларимизнинг фожиали, изтиробларга тўла кечмиши ёдимга тушади.

Биз ўсиб-улғайган қишлоқ билан Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл шаҳрини даливаш дарё ажратиб туради. Болалигимизга томга чиқиб, шаҳарнинг гавжум ҳаётини томоша қилиб ўтирар эдик. Бу шаҳарда аксарият қишлоқдошларимизнинг қариндош-уруғи истиқомат қилишади. Тўй-маъракада борди-келди қилишнинг ўзи учи йўқ калавага ўхшарди.

Ўшанда 7-синфда ўқирдик. Қиш чилласининг қақшатқич аёзида мактабдошимиз Сайёра деган қизнинг ота-онаси, укалари дарёга чўкиб кетгани ҳақида шум хабар тарқалди. Маълум бўлишича, ўшанда улар Тўрткўлдаги қариндошлариникига тўйга отланишган. Кўприк йўқлиги сабаб машинасини ҳайдаганча, музлаб ётган Амударёдан кесиб ўтмоқчи бўлишибди. Ярим йўлга борганида муз ёрилиб, уларнинг барчаси машинаси билан бирга сув тубига равон бўлишибди...

Бундай фожеа ва кулфат ҳар йили такрор-такрор содир бўлиб турарди. Одамгарчилик, силаи раҳмни дастуриламал қилган қишлоқдошларимиз ҳаётини гаровга қўйганларича муз қоп­лаган дарёни кечиб ўтишга уринишарди. Бу уриниш баъзан муваффақиятли бўлса, кўпинча фожиа билан тугарди. Келин келтираётганда муз ёрилиб, катта бир автобусни ўз комига тортиб кетгани ҳақидаги хабарлар бизнинг бола қалбимизни жунбушга келтириб юборарди. Ўшанда шўролар салтанатидек катта бир давлатнинг ихчамгина битта кўприк қуришга қудрати етмаслигидан ўксиниб-ўксиниб қўярдик.

Яқин йилларгача Хоразм вилояти билан Қорақалпоғистон Республикасини фақатгина «Тўямўйин» сув омбори ва Тахиатош ГРЭСига қурилган тўғон боғлаб турарди. Уларнинг иккови ҳам марказдан анча олисда бўлиб, юзлаб чақирим йўқ босишга тўғри келарди. Тўғри, кейинги вақтларда Хоразм вилоятининг Урганч ва Хонқа туманлари ҳамда Қорақалпоғистоннинг Қипчоқ овулида пантон кўприклар қурилиб, улар аҳолига хизмат кўрсата бошлади. Бироқ омонатгина барпо этилган бундай кўприклар қишда улкан муз бўлакларининг келиб урилиши ёки ёзда қутирган асов тўлқинлар ҳамласида ўтиб бўлмайдиган даражада расвоси чиқиб қоларди.

 

Энди йўлнинг азоби йўқ

Янги Ўзбекистон ислоҳотлари элнинг ана шундай ваҳимали кунларини тарихга айлантирди. Эндиликда Амударё туманида барпо этилган ушбу баҳодир кўприк одамларнинг вақти ва катта миқдордаги энергия тежалишида омил бўлмоқда. «Мискин»дан кириб келган поезд ортга қайтиб ўтирмасдан «Урганч-Шовот-Амударё» орқали магистрал линияга уланди. Бу, албатта халқаро йўналишда юк ва йўловчи ташиш учун ҳам катта қулайликлар туғдиради.

Дарҳақиқат, Амударё устидан янги кўприк қурилиши кўп йиллик муаммони ҳал қилди. Энг муҳими, аҳолини ортиқча вақти тежаладиган бўлди, темир йўлда юк ташиш харажатлари битта вагон учун 600 мингдан 1 млн сўмгача арзонлашяпти. Бу – табиий хомашё захиралари кам бўлган Хоразм тадбиркорлари учун янги имконият, саноат ва хизматлар учун эса жуда катта туртки. Шунингдек, минглаб йигит-қизларнинг Нукус ёки Урганчга қатнаб олий ўқув юртларида таълим олишлари учун қулай шароит вужудга келди. Энди улар учун йўл азоби деган тушунчанинг ўзи бўлиши мумкин эмас...

 

Эрпўлат БАХТ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔5

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔4

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 5    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 4    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар