Давр нафаси      Бош саҳифа

Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

Бугун Янги Ўзбекистон халқаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари, янги механизмларининг ўзига хос марказига айланмоқда.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ана шундай янги мулоқот майдонларидан бири ҳисобланади. Ушбу ташкилот 2009 йил 3 октябрда Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳрида тузилган бўлиб, дастлаб унга Туркия, Озарбайжон, Қозоғис­тон ва Қирғизистон аъзо бўлган.

Мамлакатимиз ушбу нуфузли халқаро тузилмага 2019 йилда қўшилди, яъни ўша йили 14 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битимини ратификация қилди.

Бугунги кунда туркий тилли давлатларда яшаётган халқларнинг умумий сони 150 миллиондан ошади. Ушбу кенгашга аъзо давлатлар ҳудуди қарийб 4 миллион квадрат километрни ташкил этади. Ўзбекистон қўшилгандан сўнг Туркий кенгаш нуфуси, салоҳияти ва аҳамияти жиҳатидан Евроосиё марказидаги йирик тузилмага айланди.

Бу ташкилотнинг асосий мақсади қардош мамлакатлар ўртасида ишонч ва алоқаларни мус­таҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт, транспорт, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришдир.

Ўзбекистоннинг мазкур халқаро ташкилотга қўшилиши давлатимиз ташқи сиёсатидаги тарихий қадамлардан бўлиб, мамлакатимиз, халқимиз учун ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон раҳбари жорий йил 7 октябрь куни Озарбайжоннинг Габала шаҳрида ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши саммитида барча соҳалар каби атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда иқлим муаммолари борасида бир қатор янги ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, иқтисодий имкониятлар маконини шакллантириб, Туркий давлатларнинг Саноат альянси, «Туркий яшил йўлаклар» тизими ва «Яшил трансформация» консорциумини ташкил этиш ташаббуслари бугунги глобализация шароитларида барқарор келажакка йўналтирилган халқаро ҳамкорлик стратегиясидир.

Эътироф этиш жоиз, давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида ҳам БМТ платформасида саноатда «яшил» технологиялар минтақавий хабини ташкил этиш, минтақамизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, «яшил» макон барпо этиш ҳамда демографик барқарорликка эришиш бўйича дастурларни қабул қилиш ташаббусларини илгари сурган эди.

Ўзбекистон бугунги глобализация шароитларида минтақанинг энг экологик заиф бўлган ҳудудида жадал тараққиёт босқичини ўтаётган давлатдир. Хусусан, иқтисодиётнинг ривожланиши, аҳоли кўпайиши билан хавфсиз ва барқарор энергия ресурсларини таъминлаш мақсадида «яшил» энергия улушини ошириш бўйича мисли кўрилмаган қадамлар қў­йилди. Натижада электр ишлаб чиқариш қувватлари 2016 йилдаги 59 млрд кВт соатдан 85 млрд кВт соатга етди, келаси йилда буни 97 млрд кВт соатга етказиш режалари белгиланган.

Жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда 6,5 млрд кВт соат «яшил» энергия ишлаб чиқарилди. Бунда, жами генерация қувватларида «яшил» энергия улуши 30 фоизга етказилди. 2030 йилгача яна 35 млрд доллар тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобидан «яшил» энергия улушини 54 фоизга олиб чиқиш режалаштирилган.

Шунингдек, саммитда давлатимиз раҳбари томонидан органик қишлоқ хўжалиги бўйича экспертлар гуруҳини ташкил этиш ва туркий органик маҳсулотларнинг ягона брендини жаҳон бозорига олиб чиқиш таклифини илгари сурди.

Бугунги кунда, органик қишлоқ хўжалиги – жаҳон тренди бўлиб, 2024 йилда органик қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро бозорлардаги савдо айланмаси 200,7 млрд еврони ташкил этиб, 123,5 млн гектар майдонда 3,8 млн ишлаб чиқарувчи ушбу фаолият тури билан шуғулланган. Экспертларнинг баҳолашига кўра, дунё органик маҳсулотлари бозорида сўнгги 5 йил давомида йилига ўртача 15 фоиздан ўсишга эришилиб, 2025 йилда савдо айланмаси 252 млрд АҚШ доллари (жаҳон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши умумий ҳажмининг 20 фоизи)ни ташкил этиши прогноз қилинган.

Таъкидлаш жоиз, бугун мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Органик маҳсулотлар тўғрисида»ги Қонуни бугунги кунда мамлакатда органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг хуқуқий асосларини белгилаб беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган барча йўналишлардаги ташаббус­лар аниқ дастур ва лойиҳаларга айлантириш орқали ҳаётга тадбиқ этилади. Бу эса ўз навбатида туркий тилли давлатларда яшаётган халқларнинг тараққиёти ва тинчлиги учун муҳим аҳамият касб этади.

 

Моҳира ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔62

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔48

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔123

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 62    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 48    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 123    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 186    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 200    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар