Экологик мувозанатни барқарорлаштириш, унга антропоген таъсирларни камайтириш ҳамда қайта тикланмайдиган русурсларга алоҳида эътибор қаратиш дунёдаги эколог-мутахассисларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда.
Айниқса, ёш авлодни, мактаб, коллеж ўқувчиларини табиатга, экологияга меҳр бериш, қизиқтириш мақсадида мактабларда экологик ўйин ва тадбирлар мунтазам равишда йўлга қўйилиши зарур.
Яқинда Пермь шаҳрида бўлиб ўтган халқаро экологлар учрашувида шу каби масалалар муҳокама қилинди. Унда Марказий Осиё минтақаси олимлари қўриқхоналар ҳамда бошқа экотизимлардаги фауна ва флорани асраб-авайлаш истиқболлари ҳақида фикр алмашишди. Ушрашувда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси бу борада юртимизда амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан таништирди.
Учрашув доирасида амалий тадбирлар мутахассисларда айниқса катта таассурот қолдирди. Пермь шаҳри билан ёнма-ён жойлашган Черняев ўрмон хўжалиги нафақат ноёб ўсимлик, дарахт ва бута турлари, шу билан бирга, бой ҳайвонот дунёси билан ҳам машҳур. У ерда айниқса кўп минг сонли қушлар қўним топгани эътирофга лойиқдир. Ўрмон хўжалигида қушлар учун уялар ясалиб, улар доимий озиқа билан таъминлаб турилиши йўлга қўйилган. Ҳеч бир инсон қушлар ва ҳайвонларга озор етказишига йўл қўйилмаслиги бу ердаги ишларнинг тизимли ташкил қилинганидан далолат беради.
Эколог олимлар ўртасида ўтказилган очиқ суҳбат ва баҳс-мунозараларда экологик хавфсиз тадбиркорлик истиқболлари, табиат ва қўриқхоналар муҳофазасида жамиятнинг роли, табиат учун безарар чиқиндилар, экологик таълимнинг илғор тажрибалари, муҳофаза этиладиган ҳудудлар истиқболлари ҳақидаги муҳим мавзулар муҳокама қилинди.
– Болажонларимиз табиатга меҳрли бўлиб ўсиши учун экологик таълим-тарбияни иложи бўлса, боғчалардан бошлашимиз керак, – дейди Елизавета Дмитриева. – Бугунги глобал экологик муаммоларни ечишда бундай ёндашув кутилган самарани беришига умид қиламиз. Бу ҳар бир давлат миқёсида амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифа деб биламан. Экологияга салбий антропоген таъсирларни камайтириш бу – соғлом экология ва соғлом келажак деганидир.
Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғи тақдимоти, у ерда қилинаётган ишлар, амалга оширилаётган янги ислоҳотлар ҳамда экологларнинг атроф-муҳитга фидойилиги халқаро мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлди. Айниқса, Ўзбекистонда ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, боғ яратиш тадбирлари мунтазам ўтказилаётгани йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Эркин ХОЛМАНОВ,
«Зарафшон» миллий табиат боғи
фан-атроф табиий муҳит мониторинги
бўлими мутахассиси
Заводлардан чиқаётган зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда
🕔10:53, 04.12.2025
✔19
Бундан тўрт юз йил муқаддам Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон қурдирган бу обида, бироз муболаға билан айтганда, дунёда Ҳиндистоннинг ўзидан ҳам машҳурроқ. Ҳиндистонга борган саёҳатчи борки бу обиданинг чиройидан баҳраманд бўлмасдан қайтмайди.
Батафсил
Антарктидадаги музлик икки ойда деярли ярмига қисқарди
🕔15:40, 27.11.2025
✔32
Антарктидадаги Гектория музлиги икки ой ичида қарийб 50 фоизга қисқарди. Бу замонавий тарихда қайд этилган энг тез чекиниш бўлди, деб ёзмоқда «Nature Geoscience» журнали янги тадқиқотга таяниб.
Батафсил
Дунё океанида 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди
🕔15:42, 13.11.2025
✔34
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунё океанида 170 триллионга яқин пластик бўлаклари сузиб юрибди.
Батафсил