Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Пестицидларни 50 фоизга  камайтирмасак саломатлигимиз ҳам, ерларимиз ҳам катта хавф остида қолади

Жорий йилги сайловларда Ўзбекистон Экологик партияси илгари сураётган муҳим ташаббуслардан бири бу – 2030 йилга қадар пестицидлардан фойдаланиш ҳажмини 50 фоиз камайтиришдан иборат.

Пестицидларни  50 фоизга  камайтирмасак саломатлигимиз ҳам,  ерларимиз ҳам катта хавф остида қолади

Мазкур таклиф аҳолимизнинг соғлом турмуш тарзини янада яхшилаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини оширишда табиий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун муҳим саналади.

Пестицидлар зараркунандаларни йўқ қилиш учун ишлатиладиган кимёвий модда бўлиб, афсуски, ҳозирги кунда экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда улардан фаол равишда фойдаланиб келинади. Булар бутун дунёда қўлланиладиган экинларни ҳимоя қилишнинг асосий шаклидир. Пестицидлар зараркунандаларга қарши курашиш ва яхши ҳосил олишга ёрдам берса-да, уларнинг салбий оқибатларини эътибордан четда қолдириб бўлмайди.

Айниқса, пестицидлардан фойдаланишда охирги ишлов билан ҳосилни териб олиш орасидаги муддат жуда муҳимдир. Бу билан бирор бир мева ёки бошқа маҳсулотнинг таркибида қоладиган пестицид миқдори бошқарилади. Баъзи пестицидларни ҳосил териб олишдан 1 ой олдин ишлатишга рухсат бўлса, баъзиларини эса 10 кун олдин ишлатиш мумкин. Масалан, етиштирилаётган помидорни териб олишдан камида 1 ой олдин ишлатишдан тўхтатиш керак бўлган пестицидни бугун ишлатиб, 5 ёки 10 кундан кейин бу помидор териб бозорга олиб чиқилса инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши тайин. Ёки гектарига 1 килограмм ишлатиш керак бўлган пестицидни яхшироқ натижа оламан деб, кўр-кўрона 2 килограммдан ишлатиш ҳам қонунга хилофдир. Чунки бундай ҳолатларда етиштирилаётган маҳсулот таркибида инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган пестицид қолдиқлари қолиб кетган бўлади.

Пестицидлар одамлар ва атроф-муҳитни хавф остида қолдириши, саратон ва неврологик касалликларни келтириб чиқариши, сув манбалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ифлосланишига олиб келиши мумкин.

Шу жиҳатдан Ўзбекистон Экологик партияси аҳоли саломатлигини ҳимоялаш ва соғлом ҳаёт кечиришини таъминлаш, тупроқ унумдорлигини янада яхшилаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда кимёвий кураш билан биргаликда биологик кураш усулларидан кенг фойдаланиш зарур экани ва бу билан пес­тицидларнинг зарарли моддалари тупроқ, сув манбалари ва атмосферага ўтиб кетишининг олдини олиш тарафдоридир.




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔117

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔116

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔216

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар