Партиянинг битта ташаббуси бир неча муаммоларга ечим бўлади (ми?)
(Велосипед ва скутерлар учун махсус йўлаклар қуриш ташаббуси юзасидан айрим мулоҳазалар)
БатафсилҲозир сайёрамизда аҳолининг ҳар бешинчиси ичимлик сув танқислигидан азият чекмоқда. Сўнгги чорак аср давомида тупроқ деградацияси ва чўлланиш қарийб тўрт баробарга ошгани кузатилган. Мутахассисларнинг прогноз қилишича, 2050 йилга бориб сув тақчиллиги борасида инсониятни жиддий муаммолар кутмоқда.
Албатта, бундай глобал муаммо бизнинг мамлакатимиз учун аҳамиятсиз деб бўлмайди. Бугунги кунда аҳолини ичимлик сув таъминоти билан қамраб олиш масаласи талаб даражасида эмаслиги ҳаммамизга маълум. Фуқароларнинг муайян қисми туманларда истеъмолга яроқли бўлмаган, ҳеч қандай санитария текширувларидан ўтказилмаган ер ости ёки булоқ сувларидан фойдаланаётгани ҳам сир эмас. Ҳатто чорва молларини суғоришда ҳам турли муаммолар юзага келмоқда.
Ичимлик сув ресурсларидан тежамкорлик билан оқилона фойдаланиш юзасидан бир қанча меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилганига қарамай амалдаги ишларни қониқарли деб бўлмайди. Аҳолига сифатли ичимлик сув етказиб бериш ишлари фуқароларнинг ташвишли фикр-мулоҳазаларига сабаб бўлиб келмоқда. Ичимлик сув таъминотига масъул ташкилотлар фаолияти юзасидан билдирилаётган фикрлар асоссиз эмаслиги кундай равшан бўлмоқда.
Айниқса, ичимлик сув таъминотидаги носозликлар оқибатида юзага келаётган техник йўқотишлар давлат учун ҳам, халқ учун ҳам жиддий муаммодир. Ичимлик сув захиралари тобора камайиб бораётган бир даврда бундай йўқотишларга йўл қўйилиши, уларга масъулларнинг бепарволиги тузатиб бўлмас масалаларни олдимизга кўндаланг қўймоқда.
«Oila va TABIAT» газетаси ходимлари жойларда ичимлик сув таъминотидаги техник йўқотишлар билан боғлиқ вазиятни ўрганишди.
Газетамизнинг махсус мухбири Пўлат Эрматов чекка ҳудуднинг марказидаги вазият ҳақида хабар беради.
Оёқ остидаги хор неъмат
Ичимлик сувнинг ҳар бир қултуми олтинга тенглашиб бормоқда. Айниқса, шаҳар ёки туман марказларида унинг қадри осмон билан баравар. Бир кун таъминотда узилиш бўлса, барча бирдек қийналиб қолади. Ахир, қишлоқдагидек ҳар бир уй олдида қудуқ ёки тўлиб-тошиб оқаётган ариқ бўлмаса...
Ана шундай қимматбаҳо неъматнинг қувурлар ёрилгани сабаб кўча-кўйда беқадр оқиб ётганини кўриш ҳаммасидан ҳам ачинарли ҳолатдир.
Урганч шаҳридаги «Навбаҳор» кўчасида кузнинг илк кунида ичимлик сув қувири ёрилиб, ер устига сизиб чиқа бошланган эди. Бу юзадан виждони уйғоқ фуқаролар тегишли мутасаддиларга ўз вақтида қўнғироқ қилиб, авария ҳолатини бартараф қилишни сўрашди. Афсуски, боқибеғам масъул ташкилот ходимлари элдошларимизнинг мурожаатига заррача эътибор қаратишмаган. Орадан эса саккиз кун ўтгач, ичимлик сув сизиши натижасида кўчаларда ҳаракатланиш қийинлашди.
Дарҳақиқат, ҳар қандай демократик жамиятни жамоатчилик назорати бошқаради. Воқеа-ҳодисаларга муносабат ва айрим салбий ҳолатлар юзасидан қилинган мурожаатларга ўз вақтида эътибор қаратиш – мутасаддиларнинг демократик тамойилларга қанчалик содиқлигини англатади. Урганчлик ҳамюртларимиз ижтимоий тармоқларга қўйган видеомурожаат ҳамда қўнғироқлар эса ҳануз эътиборсиз қолдирилаётгани бу борада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар бир талай эканидан дарак бериб турибди.
Газетамиз мухбири Абдукарим Авазбеков шундоққина пойтахт биқинидаги ҳолатга эътиборни қаратади.
Кўчани сув босса... ўрдакка не ғам?
Мазкур масалани Тошкент тумани мисолида ўрганганимизда янада аянчлироқ ҳолатга дуч келдик. Туманнинг бир қатор кўчалари «Обод маҳалла» лойиҳаси доирасида икки йил олдин ичимлик сув билан таъминланиши дастурга киритилган. Таъминот ишлари бошланиб, биринчи йил фақат қувурлар ётқизилган. Кейинги йил эса бошқа бир ташкилот ер сатҳидан қарийб икки метр пастга кўмилган қувурларни қайта кавлаб олиб, монтаж ишларини амалга оширган. Аммо лойиҳа бирон марта техник синовдан ўтказилмаган. Лойиҳа бошланганининг учунчи йилида ҳудудларга ичимлик сув берилган. Монтаж ишларидаги техник носозликлар туфайли ҳозирда истеъмол учун ажратилган ичимлик сувнинг катта қисми беҳуда исроф бўлмоқда. Масала юзасидан фуқаролар, жамоатчилик ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари тегишли мутасаддиларга қилган мурожаатлари ҳеч қандай наф бермай келяпти.
Ҳар куни автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатланадиган, болалар ўйнайдиган серқатнов кўчаларга оқиб чиқаётган ичимлик сувни тўхтатишнинг имкони бўлмаяпти.
Икки йиллик можаро
Қибрай туманидаги вазият янада аянчлироқ эканига гувоҳ бўлдик. Туманнинг «Ҳосилдор» МФЙ «Ёшлик» кўчасида ичимлик сув қувуридаги техник носозлик оқибатида катта миқдордаги сув шу яқиндаги ариққа оқиб ётганига ҳам икки йилдан ошибди. Шу вақт ичида маҳалла фуқаролари шу масала юзасидан мутассаддиларга мурожаат қилавериб, тинка-мадори қуригану, лекин қувурдан тоза сувнинг беҳуда оқиши ҳалиям қуримаган. Шу ерда яшовчи аҳолининг айтишига қараганда, бир неча мутасаддилар воқеа жойига келиб, кузатувлар олиб боришган, масалани бир неча бор ўрганишган. Ҳатто вилоят ва республика даражасида муҳокама ҳам қилинган бу муаммо ҳалигача ечимини топмай келяпти.
Жавобсиз саволлар
Тоза ичимлик сув масаласи бугун долзарб масалалардан бири бўлиб келяпти. Тириклик манбаи бўлган обиҳаётни асраш, ундан унумли фойдаланиш жуда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шундай бир шароитда техник носозликлар оқибатидаги йўқотишларга нима учун ва кимлар йўл қўймоқда? Бундай бефарқлик давлатнинг ичимлик сув захираси талон-торож бўлишига олиб келмайдими? Беписандлик, масъулиятсизлик орқасидан бугунги ва келажак авлоднинг ҳақи бўлган табиий ресурсларнинг беҳуда исроф қилинишига ким жавобгар?
Бу масала бўйича халқни ташвишлантириб келаётган саволлар, муаммолар кўп. Халқ жойлардаги масъуллар ва мутасаддилардан жавоб ва муаммога амалий ечимларни кутмоқда.
Умид қиламизки, газетамизда кўтарилаётган ушбу жамоатчилик фикри тегишли мутасаддиларни бефарқ қолдирмайди.
Таҳририят
(Велосипед ва скутерлар учун махсус йўлаклар қуриш ташаббуси юзасидан айрим мулоҳазалар)
БатафсилҲар йили 1 октябрь арафасида узтоз-мураббийларни табриклаймиз, қўлига топширадиган ёш авлод таълим-тарбиясидаги ғоят муҳим ўрни ҳақида кўп алқовларни айтамиз.
БатафсилҲозир сайёрамизда аҳолининг ҳар бешинчиси ичимлик сув танқислигидан азият чекмоқда. Сўнгги чорак аср давомида тупроқ деградацияси ва чўлланиш қарийб тўрт баробарга ошгани кузатилган. Мутахассисларнинг прогноз қилишича, 2050 йилга бориб сув тақчиллиги борасида инсониятни жиддий муаммолар кутмоқда.
Батафсил