Саломатлик      Бош саҳифа

Маймун чечаги Ўзбекистонга ҳам хавф соляптими?

Яна бир янги вирус тарқалаётгани, пандемия бошланиши мумкинлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда, одамлар орасида турли гап-сўзлар кўпаймоқда. Бу аслида қандай турдаги вирус ёки касаллик? Одамлар орасидаги «миш-миш»лар қанчалик ҳақиқатга яқин?

Маймун чечаги  Ўзбекистонга  ҳам хавф соляптими?

Mpox (маймун чечаги) вируси сўнг­ги­ ойларда яна глобал хавф омилига айланди. Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Америка минтақаларида касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражда ошди.
Айниқса, Конго демократик респуб­ликасида эпидемиологик вазият кес­кинлашди. Бу ерда йил бошидан буён 13,7 мингдан ортиқ киши вируснинг янги штаммини юқтириб, улардан 450 нафари вафот этди. Кейин хавфли инфекция Марказий Африка респуб­ликаси, Бурунди, Кения, Руанда ва бошқа мамлакатлар бўйлаб тарқала бошлади.
Кўп ўтмай ЖССТ раҳбари Тедрос Геб­рейесус жорий йил биринчи ярмида касалланишлар сони ўтган йилга нисбатан ошиб кетганини маълум қилиб, ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси йиғилишини чақиришга қарор қилди. Халқаро экспертлардан таркиб топган ушбу тузилма мажлиси куни кеча бўлиб ўтди. Унинг якунида mpox эпидемияси Африка минтақасида глобал фавқулодда ҳолат, деб эълон қилинди.
Мутахассислар хулосасига кўра, ҳозир кузатилаётган янги штамм вируснинг аввалги вариантларига нисбатан бирмунча хавфли. Хусусан, уни юқтирган беморларда ўлим даражаси 10 фоизгача етмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемияни фавқулодда ҳолат деб эълон қилиш орқали нафақат Африка, балки бошқа минтақаларда ҳам касалликни жиловлаш ва асоратларини камайтириш, жумладан, эмлаш чора-тадбирларини кучайтиришни мақсад қилган.
Хўш, бутун дунёга хавф солаётган ушбу касалликка қарши Ўзбекистон қандай курашмоқчи? Зарур чора-тадбирлар кўрилмоқдами? Бу каби саволларга куни кеча АОКАда ўтказилган брифингда Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи Рус­тамжон Икрамов жавоб берди.

Қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

– Маймун чечаги – вирусли инфекция бўлиб, одамларга ифлосланган нарсалар ёки касал ҳайвонлар билан мулоқот ёки жинсий алоқа орқали юқиши мумкин.
Мамлакатимизга ушбу касаллик кириб келган тақдирда амалга ошириладиган кечиктириб бўлмайдиган ишлар юзасидан қуйидаги тайёргарлик чоралари кўрилди:
– юқумли касалликлар шифохонасида ётқизиш мақсадида шифо-ўринлари, зарур дори воситалари захираси ташкил этилди;
– касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганларни 21 кун мобайнида тиббий кузатувини ташкил этиш белгилаб олинди;
– касалликнинг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобиль йўллари орқали чегара кесишган жойларда санитария назорати пунктлари мутахассисларининг хушёрлиги оширилди;
– Маймун чечаги касаллигининг этиологияси, клиникаси, эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича услубий қўлланма асосида мутахассисларнинг малакаси оширилди;
Шунингдек, касалликни лаборатор аниқлаш учун тест-диагностикум захираси яратилмоқда, – дейди Рустамжон Икрамов.
Шунингдек, Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи фуқароларга шундай мурожаат қилди:
«Албатта бу хабарлардан турлича талқин яратадиганлар ҳам топилади, лекин Сизларни ишонтириб айтаманки, ушбу касаллик бизнинг юртимизга кириб келмаслик чоралари қатъий равишда амалга оширилмоқда. Сиз ва бизнинг вазифамиз ҳар қандай ҳолатда шифокорларга ишонч билдирган ҳолда ўз соғлиғимизга ўзимиз жиддий муносабатда бўлишимиз зарур. Турли давлатларга ташрифларни ҳеч ким чегаралагани йўқ, бироқ ўша мамлакатларда бўлиб қайтгандан сўнг ёки бошқа сабабларга кўра соғлиғимиздаги баъзи ўзгаришларни фақат шифокорларга мурожаат қилган ҳолда тўғри ташхислаш ва даволаш кераклигини унутмасликни сўрайман».




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар