Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Экологик хавфсизликни таъминлаш энг долзарб вазифага айланди

Турли давраларда, суҳбатларда ўрта ёшли ва ёши катта авлодлар болалик дамларини ёдга олишар экан, ўша дамларни экологик жиҳатдан хавас қиларли бўлганини таъкидлашларига кўп гувоҳ бўламиз.

Экологик хавфсизликни таъминлаш энг долзарб вазифага айланди

Ариқлардаги покиза, зилол сувларда нон оқизиб еганлари, ер ости булоқ сувларини ҳузур билан ичганлари, атроф-муҳит тозалигига эътибор яхши бўлиб, одамлар белгиланмаган жойга чиқинди ташлашмагани, хуллас, аҳолида экологик маданият анча юксак бўлгани ҳақида сўзлайдилар. Биз – бугунги авлодчи? Экологияга бўлган муносабатимиз билан мақтана оламизми? Юртимиз ва дунёда кузатилаётган турли хатарлар бугунги авлод экологик маданиятининг асл баҳоси эмасми?  

Сўнги йиллардаги глобал иқлим ўзгариши, глобал исиш, тошқинлар, ичимлик суви танқислиги каби муаммолар жиддий тус олаётгани, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, атмосфера зарарланишининг олдини олиш, чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлаш, саноатлашган шаҳарларда экотизимни сақлаб қолиш, табиатни асраш билан боғлиқ масалалар янада долзарблашиб бормоқда.

Мамлакатимизда ҳам экология ва атроф-муҳит муҳофазаси давлат сиёсатининг энг муҳим вазифалари сифатида эътибор қаратилиб, стратегик мақсадлардан ушбу йўналишга оид қатор вазифалар ўрин олган.

Глобал муаммога айланиб бораётган Орол денгизи қуриши, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, ичимлик суви танқислиги, чиқиндилар зарарининг олдини олиш ва уларни қайта ишлаш масалаларига янада кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Экологик хавфсизлик бўйича халқаро ҳамкорлик лойиҳаларни амалга оширишга, умумжаҳон миқёсида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга урғу берилмоқда.

Жумладан, Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича Париж битими ратификация қилинди, минтақа учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси ташкил этилди. 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқланди, “2019–2030 йиллар даврида мамлакатнинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси” қабул қилинди. Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш бўйича махсус резолюцияси қабул қилинди.

Мамлакатимизда экология соҳасига оид 20 дан ортиқ қонун, 70 га яқин қонун ости ҳужжатлари қабул қилинган. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Ер ости бойликлари тўғрисида”, “Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидан.

Булардан ташқари кўплаб дастурлар, стратегия ва ҳаракатлар режалари каби ҳужжатлар ҳам қабул қилинган.

Экологияни муҳофаза қилиш мақсадида ҳар бир шаҳар ва туманда ҳаво тозалигини кузатиб борувчи автоматик станциялар ўрнатилмоқда. Оҳангарондаги полигонда эса чиқиндидан 15 мегаватт электр энергияси олиш лойиҳаси бошланган.

Ўзбекистон ҳудудидаги ўрмон хўжалигида дарахт билан қопланган ҳудудлар атиги 8 фоиз эканини ҳисобга олган ҳолда, чўлларда 221 минг гектар, тоғ ҳудудида 15 минг гектар ўрмонлар барпо қилишга имконият борлигини инобатга олиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўрмончилик соҳасини ривожлантириш бошланган.

Бироқ кўплаб манбалар берган ахборотларга кўра, олиб борилаётган ислоҳотларга қарамай, Орол денгизидан туз ва чанглар кўчиши, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари томонидан атмосферага чиқинди ва заҳарли газлар чиқарилиши, оқова ва ер ости сувларидан нотўғри фойдаланиш ҳамда чиқиндаларни қайта ишлаш ва чиқинди полигонлари билан боғлиқ экологик муаммолар сақланиб қолмоқда.

Орол денгизидан қум ва чанг бўронларининг кўтарилиши оқибатида атмосфера ифлосланиши кучайиб бормоқда. Бу эса Оролбўйи ҳудудларида касалликлар кўпайиши, шунингдек, минтақага яқин бўлган ҳудудларда суғориладиган ерлар шўрланиш даражасининг ошиши, унумдор ерларнинг чўллашиши каби муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йиллар давомида Орол денгизининг қуриган ҳудудларида жами 1 млн 769 минг гектар майдонда ўрмон-мелиорация ишлари амалга оширилган. Бироқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятлари Орол денгизидан кўтарилган қум ва чанг бўронлари ушбу вилоятларда тупроқ таркиби бузилиши, шўрланиш даражасининг ошиши, унумдор ерлар чўллашиши ва ҳаво билан боғлиқ касалликлар кўпайишига сабаб бўлаётгани кузатилган.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси 69-мақсадида Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, денгиз қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш вазифаси белгиланган бўлиб, унда денгизнинг қуриган тубида қўшимча 600 минг гектар яшил майдонларни барпо этиш, уларнинг умумий ҳажмини 2,6 миллион гектарга (ҳудуднинг 80 фоизига) етказиш кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Республикаси 2024-2026 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилади. Шу давр мобайнида ушбу сув ҳавзасига доир экологик муаммоларни ҳал этишда Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, бошқа халқаро ташкилот ва молиявий тузилмалар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш кўзланган. Биргаликда фақат Оролни қутқаришгагина эмас, балки бутун минтақага салбий таъсирни камайтириш, Марказий Осиёда барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган илмий-амалий дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш режа қилинган. Айтиш жоиз, 30 йил ичида жамғарма Орол денгизи ҳавзасида учта дастурни, 400 та лойиҳани муваффақиятли тарзда ҳаётга татбиқ қилди, уларнинг 80 фоизи кутилган самарани бермоқда.

Қозоғистонда Бутунжаҳон банки билан ҳамкорликда Шимолий Оролни сақлаб қолишга доир лойиҳанинг иккинчи босқичини бошлаш кўзланган. Бундан ташқари, раислик муддати мобайнида сув-энергетика консорциумини барпо этиш режа қилинган. Энергетика тизими ва давлатлараро сув хўжалиги комиссияси эндиликда бир бутун, бирлашган тузилмага айлантирилади. Экспертлар фикрича, бу Марказий Осиёда энергетика ва сув хўжалиги соҳасидаги муаммоларни самарали ҳал қилиш имконини беради.

Қозоғистон ҳукумати XXI аср бошидан Орол денгизини қутқариш бўйича кескин чораларни амалга ошира бошлади. Хусусан, “Сирдарё дарёси ўзанини тартибга солиш ва Орол денгизининг Шимолий қисмини сақлаш” номли лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш натижасида Сирдарё ўзанининг ўтказиш қобилиятини сониясига 350 куб метрдан 700 куб метргача ошириш имконини берди, денгиздаги сув ҳажми 11,5 куб километрга ошди.

Аҳамиятлиси, Орол ва Оролбўйи муаммоларни ҳал қилишда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги мустаҳкамланиб, бу борада АҚШ, Япония, Германия, Франция каби ривожланган давлатлар, БМТ, Жаҳон Банки ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Фақат, шуни ҳам ёдда сақлаш зарурки, шу юрт ва унинг ҳар бир қарич ери бизники. Уни асраб-авайлаш ҳам, муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ ва самарали чоралар кўриш ҳам энг аввало шу юртнинг, шу элнинг вазифаси, бурчи ҳисобланади. Шундай экан, Орол денгизи ва минтақа муаммосини ҳал этишда ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшмоғи зарур. Минтақа аҳли эса “Яшил макон” лойиҳаси ижросида, ҳудуд тозалигини таъминлаш борасида ҳар доимгидан-да фаол бўлишлари зарур. Ҳудуд тозалиги, табиатга, сувга бўлган оқилона муносабат орқали вазиятни яхшилашга эришишимиз мумкин.

 

Мунира ХАЙРИДИНОВА,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази мутахассиси.




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар