Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

Жаҳон адабиётининг номдор вакиллари болалар учун асар яратиш ўта мураккаб юмуш эканини таъкидлаган. Бунинг сабаби сўралганида, бундай асарларни яратиш учун ижодкорда болаларга хос руҳият, беғуборлик бўлиши зарурлигини тушунтиришган. Шунингдек, болалар учун умумтаълим мактабларида ўқитиладиган дарсликлар ҳам фаннинг олий даражасида бўлмасдан содда ва тушунарли бўлиши муҳимлиги мутахассислар томонидан кўп бора айтиб келинади.

Афсуски, бугунги кунда болалар учун яратилаётган дарсликлар ҳамда синфдан ташқари адабиётларни ҳам тўлақонли талаб­га жавоб беради дея олмаймиз. Тажрибали ўқитувчиларнинг аксарияти кейинги йилларда дарсликларда ўта чалкашликлар мавжудлигини ачиниб гапиришмоқда. Бошланғич синфларда математика дарслигига боланинг ёшига мос бўлмаган масала ва тенгламалар киритилганидан нолиётганлар эса талайгина.

Айтишларича, мактабларда аниқ фанларнинг ўқитилишида Европа тажрибаси тадбиқ қилинаётган экан. Бу жуда кулгили, албатта. Математика фанининг даҳоси Ал-Хоразмийдек сиймоларни жаҳонга етиштириб берган табаррук Ўзбекистон таълимида нима учун Европа тажрибаси муҳим бўлиб қолди? Ахир шу кунгача ҳам математика фани мактабларда бинойидек ўқитилиб келинаётган эди-ку!

Дарҳақиқат, ҳар бир ўғил-қизнинг саводхонлиги унинг она тили ва адабиётни қанчалик ўзлаштиргани билан ўлчанади. Ҳар иккала фан ёш авлод қалбида миллий ғурурнинг шаклланишига туртки беради. Лекин мазкур фанларга оид дарсликлар қатор чалкашлик ва ғализликлар билан тўлиб-тошган бўлса, бундан ёмони бўлмаса керак.

Яқинда қўлимга 1-синфларга мўлжалланган «Ўқиш саводхонлиги» дарслигининг 1-қисми тушиб қолди. Бир-бир варақлаб кўрганимда, анча бўш ва ғализ шеърларни учратдим. Айрим шеърларда туроқланиш ва қофияга эътибор берилмаган. Айрим шеърлар ечим ва тугал маъно мужмаллиги билан таъбга ўрнашмайди. Мисол учун Милтиқбой Хонназаров қаламига мансуб «Бобом Алишер» шеъри шундай якунланади:

Бобом қўлида китоб,

Эл оралаб юрибди.

Доно ёшларга боқиб,

Кулиб қараб турибди.

Ўзингиз ўйланг, бундай саёз ва жўн сатрларга бугунги глобал ривожланиш босқичидаги ўзбек болаларини ишонтириб бўладими?! Йўқ, албатта!

Бошланғич синф дарсликлари билан бирга, юқори синф ўқувчиларига мўлжалланган адабиёт ва она тили дарсликларида ҳам чалкашликлар ва камчиликлар талайгина. Айрим дарсликлар эски қолипда яратилгани кишининг таъбини хира қилади. Мисол учун, Шекс­пирнинг «Отелло» асари ҳақидаги матнлар дарсликнинг кейинги қайта нашрларида Гамлет учун қўлланилган. Бу ниҳоятда кулгули.

Ижтимоий тармоқ ўзанларидан бирида таниқли шахс Д.Алимбекованинг қуйидаги фикрлари анчадан буён муҳокамага сабаб бўлиб келмоқда:

«Биронта таълимга тааллуқли одам нима учун 7-синф «Она тили» дарслигида собиқ Хитой раҳбари Мао Цзэдуннинг лойиҳалари, унинг нотўғри ислоҳотлари мисол тариқасида берилганини менга тушунтириб бера оладими? Шу керакмикин? Бу ахир «Она тили» дарслиги-ку! Маонинг қайсидир съездда қабул қилган қарорлари нега керак? Балким мен тор доирада фикр юритаётгандирман?..»

Яна бир элдошимиз «Ёш болалар ўқийдиган китобларга киритилган беҳаё ибораларни оммага чиқаришга ким рухсат берди?! Сўз эркинлигини болалар китобларида берилаётган мана шундай ифлосликлар деб тушунадиган нусхалар умуммиллий емирилиш (деградация) ва фарзандларимизнинг онгини булғашни бошлаб бермаяптими?!..» дея хитоб қилади.

Афсуски, бундай хитоблар соҳанинг масъулларини уйғотмаётгани жуда изтиробли, албатта.

Яқинда қўлимга нуфузли нашриётлардан бирида чоп қилинган «Олтин олма» китоби тушиб қолди. «Ўзбек халқ эртаклари» туркумида нашр қилинган ушбу китобни ўқиб, на кулишни, на йиғлашни билдим, рости. Ундаги «Ақлли, идрокли, зеҳнли» (Ўзбек халқ эртаги) деган сарлавҳа остидаги сафсаталарни ўқиб, ақлсиз, идроксиз, зеҳнсиз ҳамда фаҳм-фаросатсиз одам тўқиган, деб ўйладим. Мана, ўзингиз бир ўқиб кўринг-да:

«...Бир замонда икки йигит мактабда бирга ўқиган экан, шунда улардан бири гапдан гап чиқиб, «Дўстликнинг ҳурмати, катта бўлиб уйлансам, биринчи кунни хотиним сенинг уйингда ўтказади», – дебди. Иккинчиси бунга ишонмабди. Орадан бир неча йил ўтибди. Улар бир-бирлари билан узоқ вақт кўришишмабди. Ваъда ҳам эсдан чиқиб кетибди.

Кунлардан бир куни шу йигит тўй-томоша қилиб уйланибди. Йигит қиз билан гўшангада ўтирган вақтида берган ваъдаси эсига тушибди. У воқеадан хотинини хабардор қилибди. Қиз ҳам ноилож рози бўлибди. Қиз ярим кечада энг яхши кийим-бошларини кийиб, қимматбаҳо безакларини тақиб, йигитнинг ўртоғининг уйига жўнабди...»

Бу ерда миллий ўзлигимиз, эътиқод ва дунёқарашимизга хослик қани? Ёки тобора қоришиб бораётган «оммавий маданият»ни ими-жимида ёшлар онг-шуурига сингдиришга уринишмикан бу?!

Мактаб таълими учун мўлжалланган «Ўқиш саводхонлиги», «Она тили» ва «Адабиёт» дарсликлари, шунингдек, синфдан ташқари мутолаа учун мўлжалланган китоблар болалар адиблари билан бамаслаҳат яратилса, айни муддао бўлур эди. Таълимни ривожлантириш маркази ҳузуридаги илмий-методик кенгашга болалар ижодкорлари ёки болалар адабиёти тадқиқотчилари ҳам аъзо сифатида киритилса, бу борадаги муаммолар бартараф қилинишига эришилар эди, деб ўйлайман.

Яна эътибор бериш керак бўлган жиҳат шуки, бошланғич синф дарсликлари ҳаммуаллифларидан бири филолог, айниқса, болалар адабиётини яхши биладиган мутахассис бўлса соз бўларди.

Таклиф сифатида айтмоқчиманки, ҳар олти ойда пойтахтда болалар учун дарслик ва асарлар ёзаётган мутахассислар, ижодкорлар, шунингдек, мазкур соҳа тадқиқотчиларининг бошини бир жойга тўплаб, уларнинг муаммо ва ютуқлари ўрганилса, семенар-кенгашлар ташкил қилинса, айни муддао бўлар эди.

Ёш авлод тарбиясида ҳамиша ҳушёрлик ва бедорлик талаб қилинади. Бир нафас бўлсин мудраб, лоқайдликка бериладиган бўлсак, жуда катта имкон ва фурсатни бой бериб қўйишимиз мумкин.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

Халқ ишончи албатта оқланиши керак

🕔15:20, 10.05.2024 ✔21

Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

Батафсил
Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

🕔16:57, 02.05.2024 ✔66

Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

Батафсил
Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

🕔16:45, 02.05.2024 ✔23

Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

    Халқ ишончи албатта оқланиши керак

    Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

    ✔ 21    🕔 15:20, 10.05.2024
  • Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

    Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

    Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

    ✔ 66    🕔 16:57, 02.05.2024
  • Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

    Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

    Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

    ✔ 23    🕔 16:45, 02.05.2024
  • Узоқ иш куни, касбий чарчоқ:  Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи  қачон таъминлади?

    Узоқ иш куни, касбий чарчоқ: Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи қачон таъминлади?

    Хоҳ давлат ишида ишланг, хоҳ хусусий секторда меҳнат ҳуқуқларимиз тез-тез поймол қилинади. Бошқача айтганда, меҳнат ҳуқуқларини талаб қилишга ўрганмаганмиз.

    ✔ 56    🕔 20:42, 19.04.2024
  • Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти.

    ✔ 51    🕔 11:45, 19.04.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар