Давр нафаси      Бош саҳифа

«Яшил» энергия – энергия  барқарорлигининг муносиб ечими

Бетакрор табиатимиз бизга йил давомида «яшил» энергия олишимиз учун улкан имкониятни туҳфа этади. Айниқса, қуёш, шамол ва сув – экологик тоза энергия манбаларидан фойдаланиш кейинги йилларда анча долзарб тус олган экологик муаммолар ҳамда аҳолини энергия билан тўлиқ таъминлаш масалаларига муносиб ечим бўла олади.

«Яшил»  энергия –  энергия   барқарорлигининг  муносиб  ечими

Мисол учун, қуёш нури бепул ва туганмас энергия манбаи ҳисобланади. Шамолдан олинадиган энергия ҳам экологик тозалиги жиҳатдан ва одатий усуллар билан электр энергияси етиб бориши қийин бўлган жойларни энергия билан таъминлашда энг мақбул ечимдир.

«Яшил» энергетика – қазилма ёқилғи сарфисиз, атмосферага CО ва CО2 сингари заҳарли газлар чиқармайдиган ва натижада атроф-муҳитга зиён етказмаган ҳолда энергия таъминотини амалга оширадиган ноёб тизим ҳисобланади. Бунда истеъмол талаби қуёш, шамол, сув, биомасса, водород энергетикаси каби муқобил энергия манбалари эвазига қопланади.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилиш ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича 2024 йил учун устувор вазифаларга бағишланди. Зеро, бу йиғилишда кўтарилган масалалар бугунги куннинг энг долзарб ва ечимини кутаётган муаммоларидан бири бўлган энергия таъминоти муаммосига мукаммал ечим бўла олишига ишончимиз комил.

Таҳлилларга кўра, юртимизда қуёш ва шамол энергияси салоҳияти электрга бўлган ҳозирги эҳтиёжни 10-12 баробар ортиғи билан қоплашга етарли. Шундай улкан имкониятни ишга солиш масаласига анча йиллар давомида эътибор берилмай келинди, бироқ сўнгги йилларда бу соҳада ҳуқуқий база яратилгани туфайли инвесторлар учун жозибадор муҳит шакллантирилмоқда.

«Яшил» энергия манбаларини барпо қилиш бўйича юртимизда катта дастурлар бошлаб юборилган. Бугунги кунга қадар соҳага 2,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди, яна 13 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шуниси қувонарлики, деярли барча вилоятларда замонавий қуёш ва шамол электр станциялари барпо этилмоқда. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарёда 1,6 гигаваттли 9 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга тушди. Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 183 мегаваттли 6 та йирик ва кичик ГЭСлар фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорларга тегишли бинолар ва аҳоли хонадонларида умумий қуввати 457 мегаваттли қуёш панеллари ўрнатилиб, бугунги кунда улардан доимий тарзда электр энергияси олинмоқда.

Бу ишлар натижасида бугун Ўзбекистонда қўшимча 5 миллиард киловатт-соат экологик тоза электр ишлаб чиқариш ва 1,5 миллиард куб метр газни тежаш имконияти яратилди.

Бу соҳада бошланган кенг қамровли ишлар маҳаллий корхоналарда трансформатор, ҳар хил турдаги кабеллар, иситиш коллекторлари, қуёш панели, изолятор, металл устунлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳам катта туртки берди.

«Бир сўз билан айтганда, «яшил» энергетика ҳам иқтисодиётимиз драйверларидан бирига, ҳам чинакам умуммиллий ҳаракатга айланди», – деди давлатимиз раҳбари бу ҳақида.

Жорий йилда электр ишлаб чиқаришда «яшил» энергия улуши 15 фоизга етиши кутилаётган бўлса-да, эришилган натижалар билан бир қаторда, мавжуд имкониятлар барча ҳудудларда ҳам тўлиқ ишга солинмаяпти. Бу борада 2024 йил учун дастлабки режалар етарли эмаслигини давлат раҳбари ҳам таъкидлаб ўтди. Мутасаддилар ўтган йилдан сабоқ чиқариб, бу йўналишда икки карра кўп ишлаши ва аниқ натижа кўрсатиши кераклиги айтилди.

Жорий йилдан бошлаб йирик «яшил» энергия қувватларини барпо этиш бўйича уч йиллик дастурни амалга оширишга ўтилиши кўзда тутилган. Сабаби, энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлаш учун янги қувватларга мос тармоқларни қуриш, электр сақлаш қурилмаларини ўрнатиш, зарур материалларни ишлаб чиқаришни режа қилиб, ҳозирдан бошлаш керак.

Жамият ва иқтисодиёт ривожланишда бир жойда тўхтаб турмайди. Шу боис энергетика тизимига катта эътибор қаратилиши шарт. Чунки охирги йилларда электр энергиясига бўлган талаб кескин ошмоқда. Бу эса, ўз навбатида, янги ташаббус ва ғояларни амалга оширишга ундаяпти.

Шунинг учун аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари талабидан келиб чиқиб, келгуси уч йилда 8 гигаваттли 28 та йирик қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш, 944 километр юқори кучланишли электр тармоқлари ва 6 та йирик подстанцияни қуриш, жами 2,2 гигаватт бўлган 18 та электр сақлаш қувватларини ўрнатиш мўлжал қилиб олинди.

Қолаверса, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятларида 2 гигаваттли 11 та қуёш, Бухоро ва Навоий вилоятларида 600 мегаваттли 3 та шамол станциясилари қурилишини жадаллаштириш Энергетика вазирлиги зиммасига юклатилди.

Ушбу станцияларни барпо этиш доирасида 500 километр юқори кучланишли электр тармоқлари қурилади. Янги йирик станцияларни тармоққа улаш учун 5 та подстанция кенгайтирилади.

Йирик қуёш ва шамол станцияларини қуриш, уларни тармоққа улаш, ремонт-сервис хизматини кўрсатиш ҳисобига маҳаллий корхоналар учун катта бозор вужудга келмоқда. Ҳозирги кунда 30 дан зиёд йирик ва ўрта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, 100 дан ортиқ сервис корхоналари мавжуд.

Албатта бу қувватлар ҳали етарли эмас, қуёш панеллари, аккумулятор, инвертор, сув иситгич, мис кабель ва трансформатор ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш муҳим.

Шу билан бирга, маҳаллий корхоналарга хорижий инвесторлар талаб қиладиган халқаро сертификатларни олишда ва ишлаб чиқаришни стандартларга мувофиқлаштиришда доимий кўмак берилиши лозим.

2024 йилда қуёш электр станцияларининг умумий қувватини 2,6 гигаваттга, шамол электр станциялари қувватини 900 мегаваттга етказиш ва 400 мегаваттли энергия сақлаш қурилмаларини ишга тушириш режалаштирилгани ҳам бу соҳада улкан ишлар бошлаб юборилганини кўрсатиб турибди.

Хулоса қиладиган бўлсак, юртимизда олиб борилаётган ижобий ислоҳотлар натижасида иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Бу нафақат ички бизнесни ривожлантириш, балки ташқи инвесторлар учун ҳам жозибадордир. Йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси, шубҳасиз, мамлакатимиз аҳолисини сифатли ва узлуксиз энергия билан таъминлашга хизмат қилади.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔6

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔5

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 6    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 5    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар