Давр нафаси      Бош саҳифа

«Яшил» иқтисодиёт – муаммо ечими учун асосий калит

2030 йилга бориб Ўзбекистонда 8 млн. одам экологик хавфли ҳудудларда яшайдими?

«Яшил» иқтисодиёт –  муаммо ечими  учун асосий калит

Бугун экологик муаммолар тобора долзарб бўлиб бормоқда. Бир тарафдан иқлим ўзгариши бўлса, иккинчи томондан атмосфера ҳавосининг инсон саломатлиги учун хавфли тус олаётгани турли касалликларнинг пайдо бўлишига шароит яратмоқда. Мисол учун, ўтган ҳафтада Тошкент яна ҳавоси ифлосланган катта шаҳарларни ортда қолдириб, биринчиликка чиқиб олди. Аҳвол ёмонлашса ёмонлашяптики, зинҳор ўнгланаётгани йўқ.

Албатта, ўнлаб йиллар давомида тўпланган экологик муаммоларни бирданига ҳал қилиб бўлмайди. Фақат уларга тайёр туриш, хавфли оқибатларини юмшатиш, янада аянчли вазиятларнинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун эса ҳукумат ва давлат идораларидан аниқ амалий ишлар, зарур чораларни кўриш талаб этилади.

Мана шу масалалар куни кеча пойтахтимизда «Тараққиёт стратегияси» маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Жаҳон банки ва Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик масалалари ва халқаро тараққиёт бўйича вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» тадқиқоти натижалари: яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланишга ўтиш» мавзуидаги давра суҳбатида муҳокама этилди.

Жаҳон банки томонидан 6 йилдан буён амалга ошириб келинаётган «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» лойиҳаси бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фуқаролар ҳаётида қанчалик акс этаётганини ўрганиб бораётган тадқиқот лойиҳаларидан биридир.

 

Тадқиқотдан кўзланган мақсад нима?

– Лойиҳанинг асосий мақсади – тадқиқот натижалари асосида сифатли ва аниқ манзилга йўналтирилган сиёсий қарорлар қабул қилинишини таъминлашга кўмаклашиш ва тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш имкониятларини яратиш ҳисобланади, – дейди «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор ТУЛЯКОВ. – Шунингдек, «яшил» иқтисодиётга ўтиш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ва истиқболга мўлжалланган чора-тадбирлар хусусида «Ўзбекис­тон-2030» стратегиясига асосан мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини 2030 йилга қадар 25 минг мегаватга ҳамда жами истеъмолдаги улушини 40 фоизга етказиш, иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 2010 йилдаги даражадан 30 фоизга қисқартириш каби чоралар кўзда тутилган.

 

1500 оилани қамраб олган лойиҳа

Суҳбат давомида хорижий давлат вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларининг таклифларини билдиришди.

– «Ўзбекистон фуқароларини тинг­лаб» лойиҳаси қишлоқ ва шаҳарлардан 1500 оилани қамраб олган, – дей­ди Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси катта иқтисодчиси Икуко УОЧИ. – Мен ушбу тадқиқот натижаларининг бир нечтасини санаб ўтмоқчиман. Тадқиқотда 92 фоиз оилалар 2018 йилдан бери фаол қатнашиб келмоқда. 2023 йилда Ўзбекис­тонда ялпи ички иқтисодиёт ўсиши 6 фоизни ташкил қилди. Камбағаллик 2022-2023 йилга нисбатан бир ҳафта олдинги натижага кўра 3,1 фоиз камайди. Бу кўрсаткич айниқса қишлоқ жойларда камбағаллик сезиларли даражада қисқарганини кўрсатади. Бир йилда 1 млн. одам камбағалликдан чиқди.

Ўзбекистон 2023 йилда энергия тарифлари, янги меҳнат кодекси ва ижтимоий ҳимоя бўйича бир қатор қонун ҳужжатларини қабул қилди. Тадқиқот кўрсатадики, 94 фоиз фуқаролар мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳада тўғри ислоҳотлар қилмоқда. 2024 йилда инфляция 9 фоизни ташкил қилди. Фуқароларнинг 80 фоизи инфляция ҳали ҳам мамлакатдаги асосий индикатор ва бунга ҳукумат эътибор бериши керак, деб ҳисоблайди. Озиқ-овқат статистикасига ўтадиган бўлсак, унинг охирги ойларда ошгани кузатилган.

Озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги кўрсаткичларга эътибор қаратадиган бўлсак, даромади кам бўлган оилалар озиқ-овқатга пул тежашга ҳаракат қилишади.

20 фоиз аҳоли 2024 йилда уйида озиқ-овқат етарли эмаслигидан хавотирда эмаслигини маълум қилган. 2023 йилнинг май ойида фақатгина 7 фоиз оилалар ўзларини камбағал деб ҳисоблашган. Бу кўрсаткич ошган ва 10 фоизни ташкил қилган. Биз бунга эътиборли бўлишимиз керак.

Давра суҳбатида, шунингдек, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли иқлим ўзгариши Ўзбекистон аҳолиси ҳаётига ҳам таъсир қилиши ва бу ҳайрон қоладиган нарса эмаслиги, бу бутун дунёда содир бўлган ва бўлаётган ҳодиса эканини, 2030 йилга бориб мамлакатда камида 8 миллион киши иқлими юқори хавфдаги ҳудудларда истиқомат қилиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларини билдирди.

Олимларнинг тадқиқот натижалари комплекс таҳлил қилиниши керак. Баъзи кўрсаткичлар бошқа бир кўрсаткичга боғлиқ бўлади. Тадқиқотларда кўринадики, маълум муддат нархлар ошган ёки пасайган. Нарх ошган даврда озиқ-овқат хавфсизлиги хавотири ошган ва мана шундай ўзгаришлар аҳоли муносабатига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

 

Фазилат СОИБ




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔5

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔4

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 5    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 4    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар