Саломатлик      Бош саҳифа

Чойни қоғоз стаканда ичсангиз...

Йўл-йўлакай бир марталик идишларда иссиқ ичимликлар – чой, қаҳва сотиб олиб ичиб кетишга одатланганмиз. Эҳтиёжга яраша бугун қоғоз стаканларга бўлган талаб ҳам ошяпти.

Чойни  қоғоз стаканда ичсангиз...

Аммо бу пластмасса ёки қоғоз стаканларнинг танамизга, шу билан бирга табиатга зарари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Ўта хавфли зарралар

Тадқиқотларга кўра, ҳар сафар чой, қаҳва ёки бошқа иссиқ ичимлик ичилганида стаканлардан инсон танасига жуда кўп миқдорда микрозарралар киради.

Ҳиндистонлик олимлар қоғоз стаканлардан чой ёки қаҳва ичиш ўта хавфли эканлигини аниқлашди. Улар стаканнинг ҳимоя қатламидан микропластик зарралар ва оғир металл ионлари топишган. Қайд этилишича, стаканнинг ички қопламаси қаҳва ёки чойга 15 дақиқада 25 минг микропластик заррачани чиқаради.

Ичимликка кирган қоплама элементлари танада аста-секин тўпланиб, унга токсик ва канцероген таъсир кўрсатади, шунингдек, хавфли онкологик касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Олимларнинг таъкидлашича, юпқа пластмасса қатламли қоғоз стаканлар соғлиққа зарар етказишдан ташқари, атроф-муҳитни ҳам ифлослантиради. Маълумки, бир марталик идишлар ёғоч маҳсулотларидан ишлаб чиқарилади. Йилига 40 миллиардгача стаканга талаб борлигини ҳисобга олсак, уларнинг ишлаб чиқарилиши учун тахминан 2,5 миллион тонна ёғоч керак бўлади.

Ҳозирги кунда сопол, ёғоч, сифатли чинни ва шиша идишлар зарарсиз деб тан олинган ва фойдаланиш учун тавсия қилинади.

 

Қалқонсимон безга таъсири

Ҳар йили атроф-муҳитга тахминан 64 миллиард қоғоз ликоп ва стакан ташланади. Бу улкан чиқинди бўлишидан ташқари, уларнинг кўпчилиги суюқлик оқишининг олдини олиш учун ёпишмайдиган кимёвий моддалар билан қопланган. Бу канцерогенлар тупроққа, дарёларга, кейин эса ошхонага киради. Заҳарли моддалар таом билан энди сизнинг танангизга киради. Бу эса қалқонсимон без касалликларининг ривожланишига сабаб бўлади.

Йўл учун, мактаб ёки саёҳат учун махсус пластикдан қилинмаган идишлардан фойдаланган маъқул. Бу билан ҳам фарзандингиз соғлиғини асраган, ҳам она табиат мусаффолигини сақлашга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Саида ИБОДИНОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар