Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ёмғир, қор ёғиб, ҳаво тозаланди, энди тупроқ ва сув заҳарланади (ми..?)

Сўнгги икки ойдан бери Тошкент шаҳри аҳолиси заҳарли ҳаводан нафас олаётган эди. Пойтахт ҳавоси инсон саломатлиги учун ўта зарали даражага чиқиб, анча вақт антирейтинглар юқорисидан жой олиб турди.

Ёмғир, қор ёғиб,  ҳаво тозаланди,  энди тупроқ ва сув заҳарланади (ми..?)

Пойтахтдаги 5 мингдан ортиқ объектнинг кўмир ва мазут ёқаётгани ва бошқа сабаблар ҳаво таркибида РМ2.5 заҳарли заррачалар миқдори 20-30 бараварга, баъзан эса ундан ҳам кўпроқ ортиб кетди. «Ўта носоғлом» ҳаводан аҳоли ҳам яхшигина азият чекди, ҳатто тонгда тоза ҳаводан тўйиб нафас оламан, деган одам борки, димоғига заҳарли ҳаво урилди.

Буни қарангки, ўтган ҳафтадаги ёғингарчиликлар туфайли пойтахт ҳавоси яна инсон саломатлиги учун зарарсиз дея қайд этилди. Чиндан ҳам ёғиб ўтган қор ва ёмғирлар натижасида ҳаво сифати сезиларли яхшиланди. Ҳаводаги чанг заррачалари ҳам йўқолди. Ҳатто Тошкент энг тоза ҳаволи шаҳарлар йигирмалигига ҳам кирди. Бироқ...

Ёғингарчиликлар ҳаводаги РМ2.5 заҳарли заррачаларини ерга ўзи билан олиб тушди. Шу ўринда савол туғилади: ҳаво таркибидаги заҳарли моддалар ёмғир ва қор билан қўшилиб ерга тушиб, сув, ўсимликлар ва тупроқни заҳарламайдими? Ахир ҳаводаги инсон саломатлиги учун зарарли бўлган заҳарли моддалар ерга тушди, бутунлай ҳавонинг ўзида йўқ бўлиб кетмади-ку.

Калифорния Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (АҚШ) маълумотига кўра, ҳаво таркибидаги РМ2.5 ягона заррача эмас, балки бир неча кимёвий моддаларнинг қўшилувидан юзага келар экан. Заррачалар ҳажми, шакли ва кимёвий таркиби жиҳатидан хилма-хил бўлиб, улар таркибида ноорганик ионлар, металл бирикмалар, элементар углерод, органик бирикмалар ва ер қобиғидаги бирикмалар бўлиши мумкин. РМ2.5нинг энг асосий манбалари – ички ёнув двигателлари, кўмир, қўнғир кўмир, нефт маҳсулотлари, мазут ёқувчи заводлар, қурилишлар, фойдали қазилмалар қазиб олиш, цемент, керамика маҳсулотлари, ғишт, металл эритиш ҳисобланади.

 

Қор ва ёмғирга қўшилиб, ерга тушган заҳарли моддалар қанчалик зарарли?

– Атмосферадаги РМ2.5 зарраларнинг ҳаво қор ва ёмғирлар натижасида ер юзасига, дарахт ва ўсимликлар баргларига, сув омборларига чўкиши қисқа ва узоқ муддатда атроф-муҳитга бир қанча таъсир кўрсатиши мумкин, – дейди Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш лабораторияси мудири Зикрилла АЛИМОВ. – Заррачаларнинг чўкиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, аммо у атмосферадаги ифлослантирувчи моддаларни олиб ташлаш орқали ҳаво сифатини яхшилаши жуда муҳим ҳисобланади. Чўкиш жараёнлари, масалан, қуруқ ва нам чўкма, ҳаводан заррачалар ва ифлослантирувчи моддаларни, шу жумладан, азот бирикмалари ва олтингугурт диоксидини олиб ташлашга ёрдам беради. Бироқ ҳаводаги зарарли зарраларнинг ер юзасига чўкиши ердан фойдаланиш, тупроқ саломатлиги, сув сифати ва экотизим учун албатта таъсир кўрсатмай қолмайди.

 

Тупроқ учун заҳар

РМ2.5 зарралари аввало экотизимларга, яъни ўсимликлар, тупроқ ва сувга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу зарралар енгил бўлгани учун ерга қўнмай ҳавода муаллақ туриши ҳисобга олинса, уни фақат ёмғир ёки қор ерга тушира олади.

Лекин энди касалланиш яна ҳам жиддийроқ тус олади. РМ2.5 таркибидаги металл ва органик бирикмалар ўсимлик ўсиши ва ҳосилдорлигини ўзгартириш учун етарлича заҳарга эга. У тупроқдаги озуқа моддаларини ўлдириб боради.

 Бу фақатгина инсон истеъмол қиладиган мева-сабзавот эмас, балки тупроқда яшайдиган жонли мавжудотлар ҳаётига ҳам хавф солади ва бу таъсир бир йилда эмас, бир неча йиллардан кейин ўзини ошкор қилади.

Шунингдек, баъзи бир РМ2.5 зарралар тупроқни ифлослантириши ва озуқа айланиши жараёнларини бузиши мумкин бўлган оғир металлар ва органик бирикмалар каби ифлослантирувчи моддаларни ўзида сақлайди. Заҳарли моддаларнинг тўпланиши озуқа моддалари мувозанатининг бузилишига, тупроқнинг кислоталанишига ва тупроқ унумдорлигининг пасайишига олиб келиши мумкин. Бу ўсимлик саломатлиги, биологик хилма-хиллик ва экотизим барқарорлигига комплекс таъсир кўрсатади.

 

Сув ҳавзаларига таъсири

АҚШ Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги маълумотига кўра, РМ2.5 зарралари шамол орқали узоқ масофаларга – дарё, канал, ариқ ва кўлларгача учиб боради. Қирғоқ сувлари ва йирик дарё ҳавзаларида озуқа баланси ўзгаради, балиқлар касалланади. Дарахтлар ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етиб, заррачалар кислотали ёмғирларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, ҳаводаги заррачаларнинг чўкиши ёмғир ёки қор эриши пайтида зарралар ер юзасидан ювилганда ҳам сув ҳавзаларига таъсир қилиши мумкин. Чўкинди билан тўлдирилган оқим дарёлар ва кўлларда лойқаликни ошириши, сувнинг яшаш жойларига таъсир қилиши ва сув сифатини бузиши мумкин. Бундан ташқари, заррачалар таркибидаги адсорбиланган ифлослантирувчи моддалар ер ости сувларига кириб, инсон саломатлиги ва экотизим яхлитлигига хавф туғдириши мумкин.

 

Ўсимликларни ўлдиради

Заррачалар чўкиб, ўсимлик баргларини қоп­лайди ва бу уларнинг самарали фотосинтез қилиш қобилиятини пасайтиради. Бу ўсимликнинг энергия ишлаб чиқариш ва озуқа моддаларини синтез қилиш қобилиятини пасайтиради, натижада ўсиш ва ҳосилдорликка тўсқинлик қилади. Шунингдек, дарахтлар ўсиши учун зарур бўлган тупроқдан минерал ва озуқа моддаларини олиб ташлайди. Ёмғир ва қор орқали тушаётган заҳарли моддалар кислотали туман ҳосил қилади ва булутлар дарахтларнинг баргларидан озуқа моддаларини олиб ташлайди. Шунда дарахтлар қуёш нурини ўзлаштира олмайди, натижада улар заиф ва совуқ ҳароратга бардош бера олмай қолади. Ўсимликларнинг заҳарланган қатламидан озиқланган ҳайвонларга ҳам таъсир қилади. Уларда турли таъсирчан касалликларни келтириб чиқаради.

 

Эпизотик кислоталаниш

Қорнинг эриши ва кучли ёмғир ёғиши эпизотик кислоталаниш деб номланувчи ҳодисага олиб келиши мумкин. Одатда кислоталилиги юқори бўлмаган кўлларда қор ёки ёмғир эриши натижасида кўпроқ кислотали чўкма пайдо бўлганда ва тупроқ уни буфер қила олмаса, вақтинча кислотали ёмғир таъсирини бошдан кечириши мумкин.

Муаммони келтириб чиқариши мумкин бўлган нарса – кислота ёмғирида азот ҳам мавжудлиги ва унинг баъзи экотизимларга таъсири. Мисол учун, қирғоқ сувлари азот билан ифлосланиши баъзи ҳудудларда балиқ ва моллюскалар популяциясининг камайишига ҳам қисман таъсир қилади. Қишлоқ хўжалиги ва оқова сувлардан ташқари, қирғоқ сувларига етиб борадиган инсон фаолияти натижасида ҳосил бўлган азотнинг катта қисми атмосферадан келади.

 

Хулоса ўрнида

Демак, атмосферадаги заҳарли газлар нафақат ҳавода, балки ерга тушгандан сўнг ҳам инсон саломатлигига, атроф-муҳитга катта зарар етказади. Биз ёмғир-қор ёғди, ҳаво қисман бўлса ҳам тозаланди дея қувониб турибмиз. Аммо эртага заҳарли газлар, ҳам атмосферадан, ҳам ердан одамлар, ўсимликлар ва жонзотларга катта зарар келтиришини тушуниб етганимиз йўқ. Агар кескин чоралар кўрилмаса, одамларда атрф-муҳитга бўлган муносабат ўзгармаса, сунъий интеллект қилаётган башоратлар амалга ошиши турган гап. Шундай экан, экологик муаммоларнинг олдини олиш учун ҳар биримиз курашмоғимиз шарт.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

Халқ ишончи албатта оқланиши керак

🕔15:20, 10.05.2024 ✔14

Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

Батафсил
Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

🕔16:57, 02.05.2024 ✔54

Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

Батафсил
Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

🕔16:45, 02.05.2024 ✔19

Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

    Халқ ишончи албатта оқланиши керак

    Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

    ✔ 14    🕔 15:20, 10.05.2024
  • Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

    Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

    Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

    ✔ 54    🕔 16:57, 02.05.2024
  • Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

    Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

    Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

    ✔ 19    🕔 16:45, 02.05.2024
  • Узоқ иш куни, касбий чарчоқ:  Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи  қачон таъминлади?

    Узоқ иш куни, касбий чарчоқ: Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи қачон таъминлади?

    Хоҳ давлат ишида ишланг, хоҳ хусусий секторда меҳнат ҳуқуқларимиз тез-тез поймол қилинади. Бошқача айтганда, меҳнат ҳуқуқларини талаб қилишга ўрганмаганмиз.

    ✔ 53    🕔 20:42, 19.04.2024
  • Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти.

    ✔ 45    🕔 11:45, 19.04.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар