Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Менга нима?» маданияти билан таназзулга юз тутаётган дунёқараш ва экология

Экологик вазиятни барқарорлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, ресурстежамкор ҳамда экологик хавфсиз технологияларни жорий этиш, яшил иқтисодиётни шакллантириш каби ўткир масалалар қаршимизда кўндаланг турибди. Бундай ишларни амалга ошириш учун етарлича вақт ва маб­лағ талаб этилади.

«Менга нима?» маданияти билан таназзулга юз тутаётган дунёқараш ва экология

Вақтнинг шиддати олдимизга қўйган мақсадларимиз амалга ошишидан олдин барпо этилган янги механизмларнинг яна қайта янгиланишини тақозо қилиши мумкин. Бу ҳолат кўзланган ислоҳотлар самарасига, албатта, таъсир кўрсатади. Экологик барқарорликни сақлаш мақсадида сарф этилган барча ресурслар вақт ўтиши билан модернизацияга эҳтиёж сезиши табиий.

Ҳар қандай ресурснинг ўлчовли эканини инобатга олсак, экологик барқарорлик учун бундай ёндашув етарлича натижа беролмаслиги мулоҳаза қилинади.

Жаҳонда кузатилаётган мураккаб вазиятда экологик жараёнларга энг катта таъсир кўрсатувчи омил – инсон ресурсларининг табиат ва атроф-муҳитга тўғри ва оқилона ёндашувини ташкил қилиш экани янада яққолроқ намоён бўляпти.

Бугунги кунда дунё миқёсидаги экологик хатарларнинг аксарияти инсон ва унинг фаолияти билан боғлиқ тарзда юзага келмоқда. Аҳоли сони эса жаҳонда 8 миллиарддан ошди. Ўртача ҳисобда 7 миллиарддан ортиқ инсон табиат, атроф-муҳит ва экологик ресурсларга фаол муносабатда бўлади ва бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатади. Булар сирасига ҳали эндигина дунёга келган чақалоқдан тортиб, ёши юздан ошган нуронийларгача бўлган фуқароларни киритиш мумкин. Кўплаб мамлакатларда ёшлар улуши умумий аҳоли сонининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этади. Бу рақамлар том маънода барқарор келажагимиз ҳар жиҳатдан ўсиб келаётган ёшлар билан боғлиқлигидан далолат беради. Демак, келгусидаги экологик вазият ҳам ёшларнинг муносабат ва ёндашувига боғлиқ ҳолда тасаввур қилинади.

Атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоли вазиятларни ислоҳ қилиш, аввало, инсоннинг фикрлаши, дунёқараши ва ёндашувини ўзгартиришдан бошланиши керак. Бу барча фаолиятнинг асосида турувчи энг марказий нуқтадир. Кўзланаётган ислоҳотларнинг туб негизида айни шу масала турмас экан, кутилаётган самарага ҳам, олдимизга қўйил­ган мақсадларга ҳам эришиш имконсиз бўлиб қолади.

Шуни назарда тутган Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституциясига «экологик маданият» тушунчасини киритиш таклифи билан чиққан эди. Бу таклиф халқимиз томонидан қўллаб-қувватланди. Ҳозирда Конституциямиздан мустаҳкам жой олган ушбу тушунча эндиликда юридик мақомга эга бўлди. Энди эса барча давлат ва нодавлат ташкилотлари, уюшмалар, жамоат бирлашмалари уюшган ҳолда фуқаролар ўртасида экологик маданиятни қарор топдиришнинг изчил ва самарадор механизмини ишлаб чиқиш давр тақозосига айланмоқда.

Республикамизнинг турли ҳудудларда бўлиб, фуқаролар билан учрашганимизда аҳолининг экологик маданиятини ошириш борасида кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилганига гувоҳ бўламиз. Уларнинг аксариятида атроф-муҳит ва экологияга ёшдашувни тўғри йўлга қўйиш, фуқароларда табиий ресурслардан тежаб-тергаб ва оқилона фойдаланиш кўникмасини шакллантириш ҳамда теварак-атрофимиздаги ҳар бир тирик организмда келажак авлодларимизнинг ҳам улуши борлигини ҳис қилиш каби умумбашарий қарашлар ўз аксини топган. Бу ҳақиқатни биринчи навбатда ҳар бир масъул шахс, қолаверса, ҳар бир фуқаро тўғри англаб етиши учун ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Ушбу вазифани амалга оширишда қуйидагилар муҳим аҳамият касб этади.

Биринчидан, барча табиий ресурслардан фойдаланиш фақат моддий маблағ эвазигагина эмас, умумбашарий мулкдан фойдаланишда фуқароларнинг дахлдорлик позициясини шакллантириш воситасида қарор топиши зарур. Агар биз ресурслардан фойдаланишда бошқалар ва келажак авлоднинг ҳақи масаласини ҳис қилмас эканмиз, экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималарнинг оширилиши, жазонинг кучайтирилиши кутилган натижани бера олмайди.

Иккинчидан, аҳолининг катта қисмини қамраб олувчи таълим муассасаларида экологик маданиятни шакллантириш ва унга риоя қилиш кўникмасини пайдо қилувчи тизимли машғулотларни йўлга қўйиш орқали ёшларнинг атроф-муҳит ва табиий ресурслар муҳофазасига ёндашувини тўғри йўлга қўйиш мумкин. Юқорида таъкидлаганимиздек, инсоннинг дунёқараши ўзгариши орқали барча муаммоларга ечим топиш имкони пайдо бўлади.

Учинчидан, экология ва атроф-муҳитни асраб-авайлашга қаратилган тарғибот тадбирлари таъсирчанлигини ошириш, уларнинг ҳар бир аҳолига манзилли етиб боришини таъминлаш, фуқароларда экологик ахборотга реал эҳтиёжни пайдо қилиш ҳам алоҳида йўналиш ҳисобланади. Бунда кўп минг сонли аудиторияга эга бўлган теле-радиоканаллар, электрон оммавий ахборот воситалари орқали узатиладиган қисқа метражли ижтимоий роликларни кўпайтириш яхши самара бериши мумкин.

Санаб ўтилган таклиф-мулоҳазаларга сарфланадиган маблағ йўқотилган ресурслар ёки барбод этилган экотизимни тиклашга жалб қилинадиган сармоядан бир неча ўн баробар кам бўлишини ҳам эсдан чиқармаслик зарур.

Узоқ ва мураккаб йўл бўлган инсон ресурсларнинг экологияга муносабатини ислоҳ қилиш нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда долзарб аҳамият касб этаётган масалалардандир. Бунга ўз вақтида етарлича эътибор қаратмаслигимиз олдимизда турган вазиятнинг янада чигаллашувига олиб келиши мумкин.

 

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар