Саломатлик      Бош саҳифа

Идиш ювиш воситалари – ҳам соғликка, ҳам табиатга зарар

Ошхона идиш­ларини ювишда кўпчилик кимёвий геллардан фойдаланади. У ёғни яхши кетказади, идишни ярқиратади. Бироқ бундай турдаги воситалар ўта зарарли эканини биласизми?

Идиш ювиш воситалари – ҳам соғликка, ҳам табиатга зарар

Аввало, саломатлигимиз учун геллар жуда хавфли ҳисобланади. Улар метаболик касаллик­ларга, ички органларнинг нотўғри ишлашига ва ҳатто гастритгача олиб бориши мумкин.

Хўш, ушбу ювиш воситаларидан фойдаланиш қоидалари борми ёки улардан умуман воз кечган маъқулми? Тошкент кимё-технология институти Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси кафедраси доценти, т.ф.д. Саидазим Саидвалиев идиш ювиш гелларининг таркиби ҳақида батафсил маълумот бериб, гелдан фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини билдиради:

Зарарли таркиби

Ошхона идишларини ювиш воситаларининг таркиби:

– сирт фаол моддалар;

– кўпик регуляторлари;

– ёрдамчи моддалар;

– қўшимчалардан иборат.

Сирт фаол моддалар, яъни сирт таранглиги бўлган молекулалар юқори молекуляр оғирликдаги қутбли молекулалар бўлиб, икки учли молекулалардир. Молекулаларнинг бир учи сувда, иккинчи учи эса ёғда яхши эрийди.

Сирт фаол моддалар одатда тўрт гуруҳга бўлинади:

– анион сирт фаол моддалар;

– катионик сирт фаол моддалар;

– амфотер сирт фаол моддалар;

– ион бўлмаган сирт фаол моддалар.

Терига агрессив таъсири

Ювиш воситаларининг энг агрессив таркибий қисмларидан бири сирт фаол моддалар ҳисобланади. Улар идишлардан ёғ ва кирларни ювиб ташлайди ва шу билан бирга қўлларнинг терисини қуритади. Шу сабабли, идишларни ҳар доим фақат резина қўлқопларни кийган ҳолда ювиш керак.

Агар сиз идишларни яхши ювмасангиз ва гел қолдиғи идиш­ларда қолса, ювиш воситаси танага катта зарар етказиши мумкин. Бундай ҳолда, озиқ-овқат билан бирга кимёвий моддалар ошқозонга тушади. Уларни мунтазам равишда «истеъмол қилиш» метаболик касалликларга, ички органларнинг нотўғри ишлашига, гастритга олиб келиши мумкин.

 

Заҳарли моддалар танага тушмасин десангиз:

– танани ҳимоя қилиш учун ювиш воситаларини сув билан суюлтириш, яъни ювиш воситасининг сувли эритмасидан фойдаланиш;

– идиш ювиш губкасини ишлатиб бўлгандан сўнг яхшилаб ювиш;

– идишларни камида 20 сония давомида оқиб турган сув билан чайиш;

 – ёғли бўлмаган идишларни фақатгина ош содаси билан ювиш тавсия этилади.

«Уйда ёғли бўлмаган нарсаларни гелда ювишга рухсат бермайман. Унинг ўрнига ош содаси ишлатишади. Агар жуда ёғли нарсани ювмоқчи бўлиб, гелдан фойдалансак, албатта, ювишдан олдин қоғоз сочиқ билан ёғни яхшилаб артиб ташлаймиз, кейин гелда ювамиз. Чунки камроқ гел ишлатилганда, унинг идишда қолиш фоизи ҳам камаяди», – дейди Саидвалиев.

Мутахассис гелни кам ишлатиш оқова қувурларда ёғ тиқилиб қолиб, сув кетмаслигига сабаб бўлишининг олдини олишини ҳам айтади. Чунки ёғнинг орқасидан совуқ сув қуйилиши турбада ёғ қотиб қолишига ва бу канализация тизимининг тез бузилишига сабаб бўлади.

Қолаверса, сув танқислиги кузатилаётган Ўзбекистонда гелдан камроқ фойдаланиб, сувни исроф қилмаслик мумкин. Шу йўл билан ўз соғлиғимизни асраган ва сувни тежаган бўламиз.

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар