Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ватансиз чин бахт бўлмас

Ўз юртини қўйиб, ёт элларни ихтиёр этадиган ва ўшанда танасига фароғат кўрадиган одамларни асло тушунмайман. Америкада яшашни ўзига бахт санайдиган инсонлар бор орамизда.

Ватансиз  чин бахт бўлмас

Кейинги пайтларда Мексика орқали Америка чегарасини кесиб ўтиш удумга кирибди. Бу айтишга осон. Мексиканинг ўзига бошқа йўллар орқали сарсон-саргардон бўлиб бориш, у ердан яна жонини гаровга қўйиб ўтиш азобининг ўзи бир достон.

Яқинда қизи, куёви, набиралари билан хорижда бир неча ой бирга яшаган юртдошимиз билан гап­лашдим.

– Американинг учқур поездига ўтирдим. Юмшоқ ўриндиққа чўкиб, кўзим уйқуга кетибди. Хаёлимда ўзимизнинг «Афросиёб» поездида кетаётган эмишман. Ёнимда набираларим ҳамроҳ эмиш. Уларга Самарқандни кўрсатибман. Қаранглар, мана бу Мирзо Улуғбек расадхонаси, бу Регистон майдони, буниси Амир Темур мақбараси деб гапириб берибман. Набираларим саволга тутишди: «Бобожон, бу жойларни ким қурган?» Мен жавоб берибман: Бу иморатларни буюк аждодларимиз бизга мерос қилиб қолдиришган. Ахир улар ўз ватанлари гўзал ва кўркам бўлишини ният қилишган-да. Бир маҳал уйғониб кетибман. Эсиз, тушимда бўлса ҳам, Ватанимни кўраётган эдим. Яхшиям набираларим мендан «Нега шундай гўзал ерларда туғилган ота-оналаримиз Американи орзу қилишади?» деб сўрамади. Уйғониб кетмаганимда шу саволни беришарди, албатта.

Ўзга юртларда яшашни афзал билган инсонлар, табиийки, моддий таъминотни юқори қилиш, ҳузур қилиб умр кечиришни хаёл қилишади. Американинг кўчасига чиқинг, бутун вужуди моддий неъмат излаб юрган одамларни кўрасиз.

Қишлоғингизнинг кўчасига чиқинг, ёру биродарлар, қадрдонлар дийдорига эришасиз. «Э, биродар, бормисиз, соғ-омонмисиз? Кўпдан буён кўришмадик, бир пиёла чойга марҳмат» дея лутф қилишади. Мана шу, пиёлада сизга чой узатаётган одамнинг иссиқ юзини ўзга элларда кўрасизми? Буни меҳр-оқибат дейдилар. Бундай муносабат бир кунда пайдо бўлган эмас. Четга борсангиз ана шу меҳрдан мосуво бўласиз. Унга инсон фақат туғилиб ўсган Ватанида сазовор бўлади. Уни «грин карта»лар эвазига тополмайсиз.

Одам қачон бахтли бўлади? Қачон унинг қалби ҳар томонлама кемтикликдан холи бўлганда. Уй-жойи бор, ота-онаси, фарзандлари – оиласи кўз олдида бўлса, хотиржам бўлади. Бундай бахтга фақат ва фақат Ватан бағрида эришиш мумкин.

Модомики буюк боболаримиз бизга обод Ватанни қолдиришган экан, уни асраб-авайлаш, янада бойитиш бизнинг бурчимиз. Ким ҳам ўзи туғилган масканни ҳеч қачон кам бўлмаслигини орзу қилмайди, дейсиз. Халқимизнинг асрлар синовидан ўтган мақоли бор: «Ҳар жойни қилма орзу, ҳар жойда бор тош-тарозу».

Мен яқинда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонасидан виза олишга ҳаракат қилаётган фуқародан сўрадим:

– Америкага нега ишқибоз бўласиз?

– Биласизми, у ерда ҳамма нарса бор. Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда.

– Ҳамма нарса бор деяпсиз. Ватан борми у ерда?

– ...

Бу савол жавобсиз қолди. Сиз нима дейсиз?

 

Шуҳрат ЖАББОРОВ,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔117

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔116

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔216

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар