Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Чиқинди ва кескин чоралар

Бугунги вазият тақозоси: зарурат, маданият ёки ношукрлик?

Чиқинди ва  кескин  чоралар

Дунё миқёсидаги долзарб экологик муаммолардан бири бу чиқиндилар билан боғлиқ. Инсоният борки, яшаш тарзи, ҳаёти давомида албатта табиатга, атроф-муҳитга ўз таъсирини кўрсатади. Чиқинди – бугун биз табиат бағрига улоқтираётган энг оғриқли муаммо сирасига киради.

Бугун қаёққа қараманг – денгиз, океан, кўллар, борингки инсон қадами етган ер борки чиқинди билан ифлосланган. Энг афсусланарлиси, биз улкан «чиқиндихона» ичида яшашга тобора кўникиб бораётгандекмиз. Агар биз чиқиндилар билан боғлиқ муаммонинг қанчалар долзарблигини тўлиғича ҳис қила олганимизда эди, барча ишимизни четга суриб, дунёни бу вазиятдан қутқаришга бел боғлаган бўлар эдик.

Тасаввур қилинг, хонадонингизда бир ҳафта, икки ҳафта, борингки, бир ой чиқиндини олиб чиқиб ташлаш имкони бўлмади дейлик. Уйин­гизда қандай ҳолат юзага келади? Ўша аянчли ҳолат ичида фарзандларингиз билан яшай олармидингиз? Тасаввурингизга ҳам сиғмайди а? Аммо биз бугун атрофимизни, маҳалламизни, ўзимиз яшаётган шаҳару қишлоғимизни, борингки, шундоққина уйимиз девори нарисини аллақачон чиқинди ботқоғига ботира бошладик. Муҳими, уйимизда чиқинди бўлмаса бўлди, у ёғи билан ишимиз йўқ. Нақадар лоқайдлик, бепарволик!

Ҳайриятки, юртимизда чиқинди соҳасини ислоҳ қилиш, бу борада аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши кураш борасида изчил ва самарали ислоҳотлар олиб борилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг чиқинди муаммосини бартараф қилиш бўйича қатъий чоралар белгилаб қўйилган фармони қабул қилиниши айни муддао бўлди.

«Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ушбу ҳужжатдан кўзланган асосий мақсад – чиқинди соҳасидаги хизматлар даражасини халқаро стандартларга етказиш, ҳосил бўлаётган чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини кескин ошириш, чиқиндиларнинг полигонларда тўпланишига йўл қўймаслик, атроф-муҳитга етказилаётган салбий таъсирни минимал даражага тушириш ва ҳоказо. Бу иқлим ўзгариши билан боғлиқ экологик муаммолар кучайиб бораётган бугунги давр учун жуда муҳим ҳисобланади.

Фармонга кўра, «Хавфсиз шаҳар» интеграциялашган тизими доирасида камералар орқали экологик ҳуқуқбузарликларни аниқлаш тизими жорий қилиниши кўзда тутилган. Бунда йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этадиган тадбиркорлик субъектларига экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам фото ва видеога олиш ҳамда давлат экологик назорат инспекциясига хабар қилиш ҳуқуқи берилади.

 

Чиқиндига тўламасангиз қоронғида ўтирасиз

Биз одатда чиқинди муаммосига ҳам, уни олиб кетиш учун тўлов қилишга ҳам жиддий қарамаймиз. Худдики бу муаммо бизга тегишли эмас, бу фақат экологлар ёки ободонлаштириш соҳаси ишчиларига тааллуқли масаладек. Аммо атрофга бир назар солсак, чиқинди чиқараётганлар асосан сизу биз. Демакки шу юртда яшаётган ҳар биримизга тегишли долзарб муаммо бу. Афсус­ки бунинг шунчалар долзарблигини йилларки ҳис қилолганимиз йўқ, бу борадаги масъулиятимизни анг­лаш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Футболдан сўнг ахлатга тўлган майдонлару, чиқиндига бўккан ариқлар, кўп қаватли уйлар атрофидаги улоқтирилган чиқинди уюмлари аҳволимиз ҳақида очиқ-ойдин «ахборот» бериб турибди.

Шу боисдан ҳам чиқинди муаммосига жиддийроқ қарашимиз, унинг муҳимлигини ошириш учун эндиликда чиқинди учун ҳақ тўламаганларга жарима ва чоралар кескин кучайтирилади.

Жумладан, 2024 йил 1 апрелдан:

– кўчмас мулк ҳамда автотранспортлар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда қарздорлик мавжудлиги Ягона электрон тизим орқали онлайн текширилиб, қарздорлик бартараф этилгач нотариал ҳаракат амалга оширилади;

– барча санитар тозалаш корхоналари Ягона электрон тизим орқали хизмат кўрсатади, тизимга уланмаган корхоналар билан шартнома бекор қилинади ва улар хизмат кўрсатадиган ҳудудлар давлат-хусусий шериклик асосида бошқа корхонага берилади.

Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзи бор шахс, электр энергияси учун пул тўлолмайди. Бундай тартиб дастлаб Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида, кейин эса бутун республика бўйлаб амалга оширилади.

Истеъмолчи манфаати ҳам унутилган эмас, чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентлар SМS орқали хабардор қилиб борилади.

Қарздорлик вужудга келгани тўғрисида олдиндан электрон тўлов тизимлари орқали огоҳлантирилгандан кейин тўловлар амалга оширилмаган тақдирда абонентлар чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаганига қадар уларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилади (Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланмаган ҳудудлар бундан мустасно).

 

Бунда:

-босқичда

2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

-босқичда

2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

-босқичда

2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.

Оддий қилиб айтганда, энди чиқинди учун пул тўламаган одам қоронғида ўтиради. Аслида ҳар бир ўзини ҳурмат қилган ва тартибли шахс аввало коммунал тўловларни жой-жойи­да тўлаб қўяди. Бир кун уйингизда сув бўлмаса қанчалик қийналасиз, тасаввур қилинг. Аммо ичимлик сув ҳақини йиллаб тўламаган юртдошларимиз бор. Чиқинди учун ҳақ тўлашнику гапирмаса ҳам бўлади.

 

Тўловларни қандай амалга ошириш қонуний?

Кўпинча чиқинди бўйича инспектор деб таништирган маҳалладоши­нгиз қўлида бир даста квитанция бланкаси билан чиқинди учун пул йиғиб юрган бўлади. Эндиликда ўшандай «инспектор»ларга тўлов қилиб, кейин тўлови нотариусда кўринмай истеъмолчилар сарсон бўлишмайдими?

Ҳужжатда бу аниқ белгилаб қўйилган. Чиқинди хизматлари учун тўловларни қабул қилиш ҳамда абонентлар ҳисобини юритиш фақатгина Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш рес­публика маркази биллинг тизими, электрон тўлов тизимлари ёки тижорат банкларининг тўлов қабул қилиш кассалари орқали амалга оширилади.

 

Рағбат – тозалик учун, нафи – она табиатга

Ҳар йили энг узоқ (камида 10 йил) ва садоқатли хизмат кўрсатган санитар тозалаш корхоналари ходимлари учун «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танлови ўтказилади ҳамда улардан 100 нафарининг давлат ОТМларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларининг контракти Экология жамғармаси ҳисобидан тўлиқ тўлаб берилади.

Ҳар йили «Энг тоза маҳалла» танлови ўтказилиб, танловда ғолиб бўлган 14 та маҳаллага чиқинди йиғиш майдончаси қуриш, чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахт экиш учун жами 500 миллион сўм пул ҳамда хизматда фойдаланиш учун биттадан электромобиль берилади.

 

Қарс икки қўлдан

Масаланинг ниҳоятда оғриқли томони доим эътибордан четда қолиб келади. У ҳам бўлса бугунги кунда санитар тозалаш корхоналари фаолиятини ташкил этиш, асосий воситаларни янгилаш ҳамда хизматлар сифатини таъминлаш билан боғлиқ бир қатор муаммоли масалалар мавжудлигидир. Бунда биринчидан, аҳолининг тўлов интизоми билан боғлиқ муаммолар асосий ўринни эгаллайди.

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун аҳоли томонидан тўловларни ўз вақтида тўланмаётганлиги сабабли (2021 йилда жами 615,2 млрд сўмдан 416,1 млрд сўм ёки 68 фоиз ундирилган)  бугунги кунда дебитор қарздорлик миқдори 524,2 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Бу ўз навбатида санитар тозалаш корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши натижасида иш ҳақи ва унга тенг­лаштирилган тўловлар, ёнилғи мойлаш маҳсулотларидан қарздорлик­лар, банк кредити қарздорликлари ҳамда тўловларни ундириш учун қўшимча назоратчи ходимлар жалб қилиниши сабабли харажатларнинг 30 фоизга ошишига олиб келмоқда.

Шу билан бирга тўловларни ундириш бўйича таъсирчан механизмлар етарли эмас, қарздорликларни суд орқали ундириш амалиёти узоқ муддатни талаб этади.

Иккинчидан, юридик шахсларга хизматларни кўрсатишда шартномавий муносабатлардаги муаммолар бўлиб, аксарият юридик шахслар томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун шартнома тузмаслик, тўловларни тўлашдан бош тортиш ва бунинг учун эса чиқинди чиқармаслиги ёки ушбу турдаги хизматлардан фойдаланмаслиги каби турли сабабларни келтириш ҳолатлари кўп учрамоқда. Натижада, бугунги кунда статистика бўйича мавжуд 451 мингта ташкилотнинг атиги 44,2 мингтаси ёки 9,8 фоизи билан шартнома тузилган, қолган ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун санитар тозалаш корхоналарига тўловлар амалга оширилмасдан келинмоқда.

Шундай экан, чиқинди муаммосини ҳал қилишда юқоридаги каби кескин чораларсиз натижага эришиш мумкин эмас. Халқимизда «Қарс икки қўлдан чиқади» деган нақл бежиз эмас.

Фармонга кўра, Экология вазирлиги ҳузурида Экосанитария жамғармаси ташкил этилади. Мақсад санитар тозалаш соҳасида фавқулодда хатарларнинг олдини олиш, молиявий барқарорликни таъминлашдир.

Хулоса қилиб айтганда, чиқинди муаммоси бугунги кунимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Чиқиндиларни ўз вақтида тўплаш, жойлаштириш, ташиш, зарарсизлантириш, сақлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилишнинг самарали тизими йўлга қўйилмаса, турли салбий оқибатларга, экологик инқирозларга сабаб бўлиши аниқ. Чиқинди билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш ва уларда белгиланган нормалар, меъёрлар, тартиб ва қоидаларга қатъий риоя қилиш бу борада самарали натижаларга эришиш имконини беришига ишончимиз комил.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

Халқ ишончи албатта оқланиши керак

🕔15:20, 10.05.2024 ✔17

Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

Батафсил
Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

🕔16:57, 02.05.2024 ✔62

Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

Батафсил
Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

🕔16:45, 02.05.2024 ✔21

Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

    Халқ ишончи албатта оқланиши керак

    Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

    ✔ 17    🕔 15:20, 10.05.2024
  • Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

    Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

    Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

    ✔ 62    🕔 16:57, 02.05.2024
  • Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

    Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

    Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

    ✔ 21    🕔 16:45, 02.05.2024
  • Узоқ иш куни, касбий чарчоқ:  Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи  қачон таъминлади?

    Узоқ иш куни, касбий чарчоқ: Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи қачон таъминлади?

    Хоҳ давлат ишида ишланг, хоҳ хусусий секторда меҳнат ҳуқуқларимиз тез-тез поймол қилинади. Бошқача айтганда, меҳнат ҳуқуқларини талаб қилишга ўрганмаганмиз.

    ✔ 55    🕔 20:42, 19.04.2024
  • Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти.

    ✔ 46    🕔 11:45, 19.04.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар