Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ижтимоий тармоқ нима дейди?

Жазо чораси икки томон учун ҳам ишлаши керак

Ижтимоий тармоқ  нима дейди?

Одамлар қандай яшаётгани ва фаровонлик тенденциясини чиқинди мундарижасидан ҳам кўриш мумкин. Чиқинди муаммосининг пайдо бўлиши аҳоли даромадлари ўсишига нисбатан жуда сезгир ва юқори корреляцияга эга.

Шу маънода маиший чиқинди бўйича қарздорлик мавжуд бўлса, кўчмас мулк ва автомобиль олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланмаслиги, чиқиндидан қарзи борлар электр таъминотига тўлов қилолмаслиги қоидаларининг киритилиши тўғри ва жуда зарур. Ёмон қарздорлар тизимли жазоланиши, қатор ҳаракатларда чекланиши керак.

Маиший чиқинди учун қарзини тўламаётган истеъмолчини жазолаш тўғри, лекин масъулиятли истеъмолчи ёмон хизмат кўрсатувчини жазолай олмаслиги эътирозли. Тушунтираман.

Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш анча самарали йўлга қўйилган. Лекин Тошкент вилояти туманлари ва вилоятларда аҳвол ўта қониқарсиз.

Биринчи муаммо маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича аҳоли яшайдиган массивлар тўлиқ қамраб олинмаган. Бу ҳудудларда чиқинди ё ёқилади ёки ноқонуний тарзда ёввойиларча дала, кўча, ариқ четларига улоқтирилади, ташлаб кетилади.

Иккинчидан, шартнома мавжуд ҳудудларда ҳам чиқинди ойлаб олиб чиқиб кетилмайди. Айниқса, ёз ойларида чиқинди умуман олиб кетилмаслиги одатга айланган. Юқори ҳарорат туфайли бу вақтда чиқинди 3 кунда сасийди ва ҳавони, сувни, тупроқни булғашни бошлайди.

Учинчидан, ёмон хизмат кўрсатаётган ё умуман хизмат кўрсатмаётган чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш корхоналарини жазолаш тизими ишламайди. Тўловлар яхши йиғилмайдиган ҳудудларга «сендан угина, мендан бугина» ақидасига амал қилиб чиқинди йиғувчилар қадам босмайди. Бундай ёндашувдан ўша ҳудудлардаги қарздор истеъмолчи эмас, яхши истеъмолчилар жазоланади. 1055 орқали ёки бошқа ташкилотларга мурожаатлар умуман иш бермай қўйган. Тескари алоқа йўқ. Демак, худди газ, электр таъминотчиларидаги каби тескари алоқаниям йўлга қўйиш вақти етди.

 

Манба: «bakiroo» телеграм канали




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔87

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔88

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔203

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар