Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилЯнги Зеландия олимларига кўра, Антарктида устидаги озон туйнуги озонни емирувчи моддаларга тақиқ қўйилганига қарамай ўсишда давом этмоқда. Сўнгги тўрт йил ичида у ҳайратланарли даражада улканлашган.
Озон қатлами Ер атмосферасининг бир қисмидир ва қуёшдан зарарли ултрабинафша нурларини ютиб, қалқон вазифасини бажаради. Бироқ, одамлар томонидан яратилган кимёвий моддалар ва бошқа зарарли элементлар озон қатлами юпқалашишига ва тешиклар ҳосил бўлишига олиб келди.
Озон туйнуги борлиги ҳақида биринчи марта олимлар 1980 йилларда билишган эди. Бу ҳодиса хавфли деб топилди, чунки озон қатлами сайёра юзасини ултрабинафша нурланишдан ҳимоя қилади. 1987 йилда Монреал протоколи, яъни озон қатламини йўқ қиладиган хлорофторокарбонлар ишлаб чиқаришни тўхтатиш бўйича халқаро шартнома қабул қилинди.
БМТ экспертлари 2040 йилга бориб туйнук бутунлай ёпилиши мумкинлиги ҳақида башорат қилишган эди. Аммо янги тадқиқот маълумотлари бу саволни шубҳа остига қўяди.
Янги Зеландия олимлари 2004-2022 йиллардаги тешикдаги ўзгаришларни таҳлил қилишди. Сўнгги тўққиз йилнинг олтитасида у жуда катта ўлчамларга етди. Натижалар, туйнук марказида 19 йил олдингига қараганда анча кам озон борлигини кўрсатди.
Тадқиқот 2022 йилгача бўлган маълумотларни қамраб олган. Аммо 2023 йилги озон туйнуги аллақачон уч йил олдинги ҳажмдан ошиб кетган – сентябрь ҳолатига кўра, унинг майдони 26 миллион км.дан ошди – бу Антарктидадан деярли икки баравар катта. Озон тешигининг кенгайиши сабаби номаълумлигича қолмоқда, деб хабар бермоқда Nature Communications.
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилСўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
БатафсилЕвропани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил